Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги «Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-512-сонли қарори қабул қилинганлиги муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пиллачилик соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 30 мартдаги ПФ-1982-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 июнь,
ПФ-3885-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 18 июндаги ПФ-3885-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сонли Фармони 4-бандининг «а» кичик банди олтинчи ва еттинчи хатбошларидаги «функцияларини «Ўзбек ипаги» уюшмасига топширган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 258-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)