|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
|
Т/р |
Тадбирлар |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
|
1. |
Танлов асосида ишлаб чиқилган мамлакатимиз дастурий маҳсулотлари асосида миллий валютага боғланган интернет-дўконлардан фойдаланган ҳолда электрон тўлов тизимини ривожлантириш бўйича бошланғич лойиҳани жорий этиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Чора-тадбирлар комплекси |
2007 йил III-IV чорак |
Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар |
|
2. |
Пул маблағларини аниқ вақт режимида масофадан бошқаришнинг фаол тизимларида, шу жумладан Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш. |
Норматив ҳужжат |
2007 йил IV чорак |
Марказий банк, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
|
3. |
Интернет тармоғида электрон тўловларни ўтказиш учун электрон тижорат қатнашчилари ўртасида банк маълумотлари ва бошқа молиявий маълумотларни ўзаро айирбошлашда стандартлар ва талабларни ишлаб чиқиш. |
Норматив ҳужжат |
2007 йил IV чорак |
Марказий банк, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўзстандарт» агентлиги |
|
4. |
Электрон тижоратни амалга ошираётган чакана савдо корхоналарини солиққа тортиш ва ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқиш. |
Норматив ҳужжат |
2007 йил IV чорак |
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси |
|
5. |
Банк ҳисоб рақамларини масофадан бошқариш тизимларини (Интернет-банкнинг, мобиль банк ва бошқаларни) жорий этиш. |
Чора-тадбирлар комплекси |
2008 йил I-II чорак |
Марказий банк, тижорат банклари |
|
6. |
Банк карталари асосида нақдинасиз ҳисоб-китоблар тизимларини янада ривожлантириш. |
Чора-тадбирлар комплекси |
доимий равишда |
Марказий банк, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
|
7. |
Банклараро «Uzkаrt» тўлов тизими доирасида Интернет тармоғи орқали банк тўлов карталари билан ҳақ тўлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
Тижорат банклари ва чакана савдо корхоналари учун Интернет тармоғида электрон тижорат асосида электрон тўловларни амалга оширишнинг махсус дастурий таъминоти |
2008 йил I-II чорак |
Марказий банк, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
|
8. |
Бюджет ташкилотларининг электрон тижоратда қўлланиладиган шартномалари (контрактлари)ни Ғазначиликда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш. |
Чора-тадбирлар комплекси |
2008 йил I-II чорак |
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
9. |
Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси шароитларида савдони электрон тижорат асосида амалга оширишда бюджет ташкилотлари харажатлари тўловини ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда Ғазначиликда ва бюджет ташкилотларида амалга оширилган операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини таъминлаш. |
Чора-тадбирлар комплекси |
2008 йил I-II чорак |
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк |
|
10. |
Импорт-экспорт контрактларини ҳисобга қўйиш, шунингдек битишувларни электрон тижорат асосида амалга оширишни назарда тутувчи товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2008 йил II чорак |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси |