Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.07.2008
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ИНКАССАЦИЯ ҚИЛИШ ВА БОЙЛИКЛАРНИ ТАШИШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 сентябрда 1263-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сонли «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1831-сон, 27.06.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация қилиш ва бойликларни ташишга доир йўриқномага (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1263 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, август 15-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 август,
18/6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 302-модда)