Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.11.2003
 LexUZ шарҳи
Умумий фойдаланишдаги транспорт йўналишларида йўловчилар ташишни амалга ошириш учун идораларга қарашли автобуслар жалб этилганда мазкур банднинг 1, 3 ва 4-талаблари бажарилиши ушбу йўналишларга хизмат кўрсатувчи автокорхонага юклатилади. Тиббий назоратни амалга ошириш автобуслар тегишли бўлган автокорхонага юклатилади. Автокорхонада тиббий пунктлар мавжуд бўлмаган тақдирда автобуслар ҳайдовчиларини маршрутларда ишлашга қўйиш уларнинг аҳволи ҳаракат хавфсизлиги муҳандислари ёки муҳандис-техник ходимлар томонидан мажбурий баҳоланган тақдирдагина амалга оширилиши керак.
* 3-банднинг талаблари якка тартибдаги транспорт воситаси эгалари бўлган ҳайдовчиларга ҳам тегишлидир.
6. Автобусларнинг барча турларида йўловчилар ташишда ҳаракат жадвали ушбу тезликлар йўл ҳаракати қоидалари, белгилар, шунингдек мазкур бўлимнинг 5-бандини ҳисобга олган ҳолда белгиланган белгиларга мувофиқ йўл қўйилган шартларда йўналишларнинг айрим босқичларида ҳаракат тезлигининг норматив қийматлари асосида автокорхонанинг фойдаланиш хизмати томонидан тузилиши керак*.
мазкур Талабларнинг IV бўлими 4-5-бандларини ҳисобга олган ҳолда ташиш учун зарур бўлган автобуслар сонини аниқлашга;
* Изоҳ: Норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб бермайдиган йўллар бўйича вақтинчалик маршрутларда автобуслар ҳаракатини ташкил этишга истисно тариқасида йўл қўйилади. Ушбу ҳолда тегишли автотранспорт, шунингдек йўл, коммунал ташкилотлари ва тасарруфида йўллар бўлган бошқа ташкилотлар томонидан автобуслар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак (хавфли участкалар йўналишлари аниқланиши ва схемага киритилиши; автобус тўхташ жойлари белгиланиши, ҳайдовчиларга йўл-йўриқ берилиши, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминловчи тезлик белгиланиши; хавфли жойларда тўсиқлар, йўл белгилари ўрнатилиши ва бошқалар). Агар йўлларнинг норматив ҳужжатларга номувофиқлиги мавсумий тусда ва об-ҳаво-иқлим омилларининг таъсири билан боғлиқ бўлса, ундай ҳолда автобуслар ҳаракати истисно тариқасида йилнинг юриш учун қулай вақтида амал қилувчи йўналишларда ташкил этилиши мумкин. Бундай йўналишларни очиш тартиби мазкур Талабларнинг IХ бўлими 3-4-бандлари билан белгиланган.
Комиссиянинг тавсия этилаётган таркиби йўналишларнинг вазифасига боғлиқ равишда иловада келтирилган. Йўналишларни текшириш улар очилишидан олдин, кейинчалик эса 1 йилда камида бир марта ўтказилади.
7. Мазкур Талабларнинг IX бўлими 6-бандида кўрсатилган сабабларга кўра автобуслар ҳаракатини бир суткадан ортиқ муддатга ёпиш ёки йўналишни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи автотранспорт корхонаси (ташкилот) ҳокимлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси ва давлат автомобиль назоратининг ҳудудий бўлинмалари эътиборига етказада.