|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.10.2006
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҒАЛЛА, УН ВА ШОЛИ СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 1 ноябрда 653-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 19 сентябрдаги 82, 281-В-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1627, 05.10.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 август 376-сонли «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясини «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарорининг 11-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралда тасдиқланган 10-01-сонли ва 111-В-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартиби»га (рўйхат рақами 653, 1999 йил 27 февраль) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири С.Б. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
113-сон
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
111-В-4-сон
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
ва Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 15 октябрь,
№ 113 ва № 111-В-4
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Молия вазирлиги
ва Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 15 октябрь,
№ 113 ва № 111-В-4
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Тартибнинг бутун матни бўйича «Ўздонмаҳсулот» ДАК» сўзлари «Ўздонмаҳсулот» АК» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
«Ўздонмаҳсулот» АК Бошқарув раиси Э. ҚУДРАТОВ
2004 йил 14 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 465-модда)