|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
РЕСПУБЛИКА КОН ҚАЗИШ КОРХОНАЛАРИДА КОН-ТРАНСПОРТ ТЕХНИКАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика кон қазиш корхоналари технологик автотранспорт паркини босқичма-босқич модернизация қилишни таъминлаш, улар учун эҳтиёт қисмлар ва агрегатлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мақсадида:
1. 2006 — 2010 йилларда Белоруссия автомобиль заводининг кўп юк кўтарадиган ағдарма автомашиналарини республика кон қазиш корхоналари томонидан харид қилиш Дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 1-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги белгиланган тартибда 2006 йил ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига ҳамда қурилишларнинг манзилли рўйхатига ушбу Дастурга мувофиқ ихтисослашган карьер техникаси сотиб олишни алоҳида сатр билан киритилишини таъминласин.
2. Ағдарма машиналар харид қилишнинг тасдиқланган Дастурига мувофиқ, Навоий машинасозлик заводида 2007 — 2010 йилларда 2-иловага* мувофиқ босқичма-босқич Белоруссия автомобиль заводи ағдарма машиналарига бутловчи детал ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш таъминланиши маълумот учун қабул қилинсин.
* 2-илова берилмайди.
Навоий КМК маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига ихтисослашган карьер техникасига айрим деталлар ва узеллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаларини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
3. Навоий КМК, «Олмалиқ КМК» ОАЖ ва «Ўзбеккўмир» ОАЖ 2010 йилнинг 31 декабригача импорт қилинадиган карьер ағдарма машиналари, лойиҳа ҳужжатлари, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун алоҳида ҳукумат қарорлари бўйича олиб келинадиган моддий-техника ресурслари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 31 июль,
ПҚ-428-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 7-сон, 408-модда)