Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.05.2008
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 31 мартда 1669-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 2 майдаги 52, 46, ЭГ-01/19-2784, 01-02/8-38-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1802, 03.05.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхати тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор 2007 йил 10 апрелдан кучга киритилсин.
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 март,
2-5/21-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 март,
34-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 март,
ЭГ-01/10-1702-сон
Давлат божхона қўмитасининг раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 март,
01-02/8-10-сон
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг
2007 йил 30 мартдаги
2-5/21, 34, ЭГ-01/10-1702, 01-02/8-10-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлари рўйхати
№№ п/п‎ ТИФ ТН коди‎ Товарнинг қисқача номланиши ‎
1.‎ 7304 10 900, 7305 11, 7305 12, 7305 19, 7306 10 900 Нефть ва газ қувурлари‎
2.‎ 7304 21, 7304 29, 7305 20, 7306 20‎ Нефть ёки газ конларини бурғилаш учун айланма, насос-компрессор ва бурғилаш қувурлари ‎
3.‎ 8401‎ Ядровий реакторлар; … изотопларни ажратиш учун жиҳозлар ва мосламалар‎
4.‎ 8402‎ Буғ ёки бошқа буғ ишлаб чиқарувчи қозонлар; … буғни қайта иситувчи сув қозонлари‎
5.‎ 8403 (8403 10 900 дан ташқари)‎ Марказий иситиш қозонлари, 8402 товар позициясидаги қозонларидан ташқари‎
6.‎ 8404‎ 8402 ёки 8403 товар позицияли қозонларда фойдаланиладиган қўшимча жиҳозлар …, буғли-сувли ёки бошқа кучланишли мосламалар учун конденсаторлар‎
7.‎ 8405‎ Газогенераторлар ёки тозалаш мосламаси бор сувли газ генераторлари …‎
8.‎ 8406 ‎ Сув буғидаги турбиналар ва бошқа буғли турбиналар‎
9.‎ 8410 ‎ Гидротурбиналар, сув ғилдираклари ва уларнинг регуляторлари‎
10.‎ 8412‎ Двигателлар ва бошқа кучланишли мосламалар ‎
11.‎ 8413 40 000—8413 91
‎(8413 70 210, 8413 70 290, 8413 70 910, 8413 70 990дан ташқари)‎
Ёқилғи насослари, мойли ёки ички ёниш двигателларига совутувчи суюқлик қуйиш учун насослар …, насослар қисмлари‎
12.‎ 8414 (8414 20, 8414 51, 8414 60 000 дан ташқари)‎ Ҳаво ва вакуум насослари … ‎
13.‎ 8415 81 901‎ Саноат кондиционерлари …‎
14.‎ 8417 ‎ Горнлар ва саноат ёки лаборатория ўчоқлари …‎
15.‎ 8418 61—8418 69‎ Бошқа совутиш ва музлатиш жиҳозлари; иссиқлик насослари‎
16.‎ 8419‎ Машиналар, ҳарорат ўзгариши билан боғлиқ жараёнда материалларга ишлов бериш учун … электр билан ва бошқа тарзда исийдиган саноат жиҳозлари …‎
17.‎ 8420 ‎ Каландарлар ва бошқа валкали машиналар …‎
18.‎ 8421 (маиший сув фильтрларидан ташқари)‎ Центрифугалар, шу жумладан марказдан қочувчи қуритгичлар; суюқлик ва газларни фильтрация қилиш ёки тозалаш учун жиҳозлар ва мосламалар‎

181.‎

8422 20 000, 8422 30 000, 8422 40 000, 8422 90 (ТИФ ТН коди 8422 11 000, 8422 19 000 бўлган жиҳозлар учун мўлжалланган қисмлардан ташқари) ‎ Шишалар ёки бошқа идишларни ювиш ва қуритиш жиҳозлари; шишаларни, банкаларни тўлдириш, тиқинлаш, яшик, қоп ва бошқа идишларни ёпиш учун мўлжалланган жиҳозлар; ўраш жиҳозлари ... ва уларнинг қисмлари‎‎
19.‎ 8423 ( 8423 10, 8423 81 500, 8423 90 000 дан ташқари)‎ …товарларни тортиш учун жиҳозлар, шу жумладан, тортилаётган юк вазни билан ҳаракатга келтириладиган ҳисоблаш ёки назорат машиналари …‎
20.‎ 8424 30‎ Пурковчи ёки сочувчи машиналар ва шунга ўхшаш супуриш мосламалари ‎
21.‎ 8424 89 300‎ Металл чиқиндиларини тозалаш машиналари…‎
22.‎ 8425 (8425 42 900 дан ва автомобиллар учун кўчирма домкратлардан ташқари)‎ Юк кўтаргич талилар ва кўтаргичлар…, лебедкалар ва кабестанлар; домкратлар‎
23.‎ 8426‎ Кема деррик-кранлари; кўтариш кранлари …, юк кўтариш крани билан жиҳозланган аравачалар‎
24.‎ 8427‎ Паншахасимон илгакли авто юк ортгичлар; юк кўтаргич ёки юк ортиш-тушуриш мосламалари билан жиҳозланган бош юк ортгичлар‎
25.‎ 8428 (фуқаролик қурилишида ишлатиладиган лифтлардан ташқари)‎ Кўтариш, силжитиш, ортиш ва тушуриш машиналари ва мосламалари … бошқалар‎
26.‎ 8429‎ Бурилмайдиган ва буриладиган ағдаргичли бульдозерлар, грейдерлар, тархлагичлар…, ўзиюрар йўл катоклари‎
27.‎ 8430‎ Тархни кўчириш, тупроқни зичлаш, чуқурлаштириш ёки бурғилаш машиналари ва бошқа механизмлар, …; қозиқоёқларни қоқиш ва чиқариш учун жиҳозлар; плугли ва ротор қор тозалагичлар‎
28.‎ 8433 ( 8433 11, 8433 19, 8433 20, 8433 53 100 дан ташқари)‎ Қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ёки янчиш учун машиналар ва механизмлар, шу жумладан пресс-йиғувчилар …‎
29.‎ 8434 ‎ Соғиш мосламалари ва аппаратлари, сутга ишлов бериш ва сутни қайта ишлаш жиҳозлари‎
30.‎ 8435‎ Виночилик, сидр, мева шарбатлари ёки шунга ўхшаш ичимликларни ишлаб чиқариш учун пресслар, майдалагичлар ва шу каби машиналар‎
31.‎ 8436 (8436 91 000, 8436 99 000 дан ташқари)‎ Қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, ўрмон хўжалиги, паррандачилик ёки асаларичилик учун бошқа жиҳозлар …‎
32.‎ 8437‎ Уруғ, дон ёки қуруқ дуккакли экинларни тозалаш, навларга ажратиш ёки туксизлантириш машиналари; ун тортиш саноатига оид жиҳозлар…‎
33.‎ 8438‎ Озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ичимликларни…, мол ёғи ёки учувчан бўлмаган мойлар ёки мойларни экстрагирлаш ёки саноат йўли билан тайёрлаш учун жиҳозлар‎
34.‎ 8439 (8439 99 дан ташқари)‎ Толали целлюлоза материалларидан масса тайёрлаш ёки қоғоз ёки картонга ишлов бериш учун жиҳозлар ‎
35.‎ 8440‎ Муқовалаш учун жиҳозлар, шу жумладан китоб блокларини тикиш учун жиҳозлар‎
36.‎ 8441‎ Қоғоз массаси, қоғоз ёки картондан маҳсулот ишлаб чиқариш учун жиҳозлар, шу жумладан барча турдаги кесиш машиналари ва бошқалар‎
37.‎ 8442 (8442 50 дан ташқари)‎ Босма блокларни тайёрлаш ёки ясаш учун шрифт қўйиш ёки шрифт териш машиналари, аппаратура ва жиҳозлар …‎
38.‎ 8443 ‎ Босма машиналар…, босиб чиқариш жараёнида қўлланиладиган қўшимча машиналар‎
39.‎ 8444 00‎ Сунъий тўқимачилик материалларини экструдирлаш, чўзиш, текстурлаш ёки кесиш учун машиналар‎
40.‎ 8445‎ Тўқимачилик толаларини тайёрлаш учун машиналар …, тўқимачилик калавасини ясаш учун тўқиш, эшиш ёки чийириш машиналари ва бошқа жиҳозлар …‎
41.‎ 8446‎ Тўқимачилик дастгоҳлари‎
42.‎ 8447‎ Трикотаж, тўқиш-тикиш машиналари…, тафтинг машиналар‎
43.‎ 8448‎ 8444, 8445, 8446 ёки 8447 товар позицияли машиналардан фойдаланиш учун қўшимча жиҳозлар …‎
44.‎ 8449 00 000‎ Намат ёки фетр ёки парча ёки бичиш пайтидаги нотўқимачилик материаллари ишлаб чиқариш ёки ишлов бериш; … шляпалар ясаш учун қолиплар‎
45.‎ 8451 ‎ Ювиш, тозалаш, сиқиш, қуритиш, дазмоллаш, преслаш ..., оқартириш, бўяш, аппаратлаш, безаш, калава, матолар ёки тайёр тўқимачилик маҳсулотларини қоплаш ёки шимдириш учун жиҳозлар … ‎
46.‎ 8452 21 000, 8452 29 000‎ Тикув машиналари …‎
47.‎ 8453‎ Тери ёки пўстин тайёрлаш, ошлаш ёки ишлов бериш учун ёки пойабзал ясаш ёки таъмирлаш учун жиҳозлар …‎
48.‎ 8454 ‎ Металсозлик ёки қуймачилик саноатида ишлатиладиган конвертерлар, қуйиш ковши, изложницалар ва қуйиш машиналари‎
49.‎ 8455‎ Прокат дастгоҳлари ва улар учун валкалар‎
50.‎ 8456‎ Лазер нури ёки бошқа ёруғлик ёки фотон нури ёрдамида олиб ташлаш йўли билан ҳар қандай материалларга ишлов бериш учун дастгоҳлар …‎
51.‎ 8457‎ Металга ишлов бериш учун ишлов бериш марказлари, бир позицияли ва кўп позицияли агрегат дастгоҳлари ‎
52.‎ 8458‎ Токарлик … метал кесувчи дастгоҳлар‎
53.‎ 8459‎ Метал кесувчи … ташқи ва ички резьбани пармалаш, йўниб кенгайтириш, фрезировка қилиш учун дастгоҳлар …‎
54.‎ 8460‎ Дағал ишлов бериш-силлиқлаш, йўниб кенгайтириш, силлиқлаш, хонинглаш, махсус ишлов бериш, полировка қилиш дастгоҳлари…‎
55.‎ 8461‎ Бўйламасига ишлов бериш, ёнламасига ишлов бериш, узун ва чўзиқ дастгоҳлар …‎
56.‎ 8462‎ Металларга буртма қолиплаш, болғалаш ёки қолиплаш орқали ишлов бериш учун … дастгоҳлар‎
57.‎ 8463‎ Бошқа металларга ёки металлокерамикага олиб ташлашсиз ишлов бериш дастгоҳлари …‎
58.‎ 8464‎ Тош, сопол, бетонга ишлов бериш учун дастгоҳлар …‎
59.‎ 8465‎ Ёғоч, пўкак, суяк, эбонит қаттиқ пластмасса ёки шунга ўхшаш қаттиқ материалларга ишлов бериш учун … дастгоҳлар ‎
60.‎ 8468 ‎ Паст ҳароратли кавшарлаш, юқори ҳароратли кавшарлаш ёки пайвандлаш учун жиҳозлар ва аппаратлар …‎
61.‎ 8474 ‎ Тупроқ, тош, рудаларни ... навларга ажратиш, ғалвирдан ўтказиш, смепарация қилиш, ювиш учун жиҳозлар…‎
62.‎ 8475‎ Электр ёки электрон лампалар, трубкалар ёки электрон-нурли трубкаларни йиғиш учун машиналар …‎
63.‎ 8477 ‎ Резина ёки пластмассага ишлов бериш ёки шу материаллардан маҳсулот ишлаб чиқариш учун жиҳозлар …‎
64.‎ 8478‎ Тамаки тайёрлаш ва ясаш учун машиналар …‎
65.‎ 8479 (8479 10 000, 8479 89 100, 8479 90 100, 8479 90 920, 8479 90 970 дан ташқари)‎ Индивидуал функцияларга эга машиналар ва механик мосламалар …‎
66.‎ 8504 (8504 21 000, 8504 22 100, 8504 22 900, 8504 33 900, 8504 34 000 дан ташқари)‎ Электр, статик трансформаторлар …‎
67.‎ 8514 ‎ Саноат ёки лаборатория электр ўчоқлари ва камералари …‎
68.‎ 8515 (8515 80 110 дан ташқари)‎ Электр, лазер ёки бошқа ёруғлик ёки фотон ёрдамида …паст ҳароратли кавшарлаш ёки юқори ҳароратли кавшарлаш ёки пайвандлаш учун машиналар ва аппаратлар ‎
69.‎ 8525 (8525 30, 8525 40 дан ташқари)‎ Радиотелефон, радиотелеграф алоқа, радиоэшиттириш ёки телевидение учун узатиш аппаратураси …‎
70.‎ 8526‎ Радиолокациявий, радионавигациявий аппаратура ва масофали бошқариш учун радиоаппаратура ‎
71.‎ 8530 10 000‎ Темир йўл ёки трамвай йўллари учун жиҳозлар‎
72.‎ 8543 (8543 81 000 дан ташқари)‎ Ушбу гуруҳнинг бошқа жойида номи келтирилмаган ёки унга киритилмаган индивидуал функцияларга эга электр машиналар ва аппаратура‎
721.‎‎ 8701 30 900‎‎ Бошқа гусеницали тракторлар‎
73.‎ 8702 — Евро 2 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган туристик автобуслар (республикада ишлаб чиқариладиган ва фойдаланилган автобуслардан ташқари)* Ҳайдовчи билан бирга 30 киши ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари‎
74.‎ 8704—8705 (фойдаланилганлардан ташқари) Евро 2 ва ундан кейинги стандартларга жавоб берадиганлардан ташқари*‎ Юк сиғими 10 тоннадан ортиқ бўлган … махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари ‎
75.‎ 8709‎ Заводлар, омборлар, бандаргоҳлар ёки аэропортларда юкларни қисқа масофаларга ташишда фойдаланиладиган саноат мақсадларига мўлжалланган, ўзиюрар, кўтариш ёки юк ортиш мосламалари билан жиҳозланмаган транспорт воситалари ‎
751.‎‎ 8905 10 900‎‎ Бошқа земснарядлар‎
76.‎ 9018‎ Тиббиётда, жарроҳликда қўлланиладиган асбоблар ва мосламалар …‎
77.‎ 9022 19 000, 9022 29 000 (саноатда фойдаланиш учун)‎ Рентген, альфа-, бета- ёки гамма нурларидан фойдаланишга асосланган аппаратура … бошқалар‎
78.‎ 9024 ‎ Қаттиқлик, пишиқлик, сиқилиш, қайишқоқлик ёки бошқа механик хусусиятлар ва материалларни синаб кўриш учун машиналар ва мосламалар …‎
79.‎ 9025 ‎ Суюқликка чўктириш пайтида амал қилувчи ареометрлар ва бошқа шунга ўхшаш асбоблар …‎
80.‎ 9026‎ Суюқлик ва газларнинг сарфланиши, даражаси, босими ва бошқа ўзгарувчан характеристикаларини ўлчаш учун асбоблар ва аппаратура …‎
81.‎ 9027‎ Физикавий ва кимёвий таҳлил учун асбоблар ва аппаратура …‎
82.‎ 9030‎ Осциллоскоплар, спектрометрлар, электр ҳажмини ўлчаш ва назорат қилиш учун бошқа асбоблар ва аппаратура …‎
83.‎ 9031‎ Ўлчов ёки назорат асбоблари, мосламалар ва машиналар …‎
84.‎ 9032‎ Автоматик регулировка ва бошқарув учун асбоблар ва мосламалар ‎
* Бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари бўйича имтиёзлар улар контрактга (шартномага) мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга етказиб берилган тақдирда амал қилади.
(рўйхат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 24 мартдаги 42, 25, НН-01/10-1620, 01-02/8-26-сонли қарори (рўйхат рақами 1669-2, 26.03.2008 й.) асосида 721 ва 751-бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 12-13-сон, 82-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 149-модда; 2008 й., 10-11-сон, 65-модда, 12-13-сон, 82-модда)