Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида» 2006 йил 27 декабрдаги ПҚ-542-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида» 1998 йил 15 майдаги 213-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандининг учинчи хатбошига «ваколатли органини» сўзларидан кейин «Евро-Осиё иқтисодий ҳамжамияти аъзоси бўлган давлатларни» сўзлари қўшилсин.