Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.12.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 407-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 20 декабрдаги 139, 2-0-9/26, 2002-92-сон қарори билан тасдиқланган Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 8 январь, рўйхат рақами 1197 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон) иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.