|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Буйруғи
УРУҒЛИК ДОННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЙЁРЛАШ, ДОРИЛАШ, ТАРҚАТИШ ВА СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 27 февралда 1499-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 95-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 20 июлдаги 160-сон буйруғи билан тасдиқланган «Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (2005 йил 29 июль, рўйхат рақами 1499) иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Оллаберганов зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 февраль,
19-сон
Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«50. Уруғлик дон етиштирувчилари томонидан топширилган уруғлик маҳсулотларни харид қилишда, дон қабул қилиш корхонаси лабораторияси томонидан уруғлик маҳсулотдан кондицион уруғлик ва иккинчи даражали маҳсулот, яъни дон чиқиндисининг (1000 дона уруғлик доннинг оғирлиги ва намлигини ҳисобга олган ҳолда) чиқиш фоизи аниқланади.».
2. 100-банддаги «(91-сонли шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 мартдаги 137-сонли қарори билан тасдиқланган «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома)» сўзлари «(91-шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 107-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Навли уруғларнинг ҳар бир туркумини беришда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
а) Уруғликка аттестат (86-шакл) — барча ўсимликларнинг элита уруғига ва суперэлитасига, шунингдек маккажўхорининг ўзидан-ўзи чангланган линиялари уруғига;
б) Уруғликка гувоҳнома (85-шакл) — қолган барча репродукциялар уруғига;
в) Маккажўхорининг гибрид уруғларига гувоҳнома (84-шакл) — маккажўхорининг гибрид уруғларига.».
4. 109-банддаги «(21-сон шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20-мартдаги 137-сонли қарори билан тасдиқланган «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан операциялар ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш бўйича йўриқнома)» сўзлари «(21-шакл, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар келишилган:
Молия вазирининг биринчи ўринбосари Б. АШРАФХОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 февраль
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 февраль
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 февраль
«Ўздонмаҳсулот» АК раиси Э. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 февраль
«Ўздавуруғназоратмаркази» бошлиғи А. АБДУСАТТАРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 февраль
«Ўздавдонинспекцияси» бошлиғи Р. АКБАРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 февраль
РАТБ «Ғаллабанк» бошқаруви раиси Ш. ТОШМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 88-модда)