Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм вилояти ҳокимлиги, мутасадди вазирликлар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 октябрдаги ПФ–1880-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлай олмаганини таъкидлаш лозим.
3. Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг 1000 йиллигини нишонлаш доирасида амалга ошириладиган тадбирлар дастури 1-иловага, Хоразм Маъмун академияси комплексини таъмирлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
№ | Тадбирлар мазмуни | Муддатлари | Бажариш учун масъуллар |
| |||
1. | Белгиланган минтақавий мавзулар ва муаммоларни ўрганишнинг устувор йўналишлари асосида илмий тадқиқот ва инновация ишлари лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда Фан ва технологиялар марказига киритиш | 2005 йил ноябрь | Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар маркази |
2. | Хоразм Маъмун академияси биноси лабораториялар бўлимини реконструкция қилиш ва унинг атрофини ободонлаштириш таклифларини тайёрлаш | 2005 йил 31 декабрь | Хоразм вилояти ва Хива шаҳри ҳокимликлари |
3. | Устувор йўналишлардаги ишларни амалга ошириш учун илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуна ва химреактивлар билан таъминлаш | 2006 йил март | Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Фан ва технологиялар маркази |
4. | Дунёдаги энг қадимий академиялар билан Хоразм Маъмун академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш | мунтазам | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси |
5. | Хоразм Маъмун академиясини юқори малакали илмий кадрлар билан тўлдириш | 2006 йил январь | Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм Маъмун академияси |
6. | Хоразм Маъмун академиясини сув иситиш, сув тозалаш қурилмалари, сейсмостанциялар, об-ҳаво камералари билан таъминлаш | 2006 йил март | Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси |
7. | «Истеъдод» жамғармаси грантлари ҳисобига ёш олимларнинг илмий ишларини рағбатлантириш | 2006 йил давомида | «Истеъдод» жамғармаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси |
8. | Хоразм Маъмун академияси олимларининг халқаро грантлар олишига кўмаклашиш | мунтазам | Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Хоразм Маъмун академияси |
9. | Хоразм Маъмун академиясини керакли адабиётлар, компьютерлар билан таъминлаш | 2006 йил январь | Фанлар академияси, Хоразм вилоят ҳокимлиги, Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси |
10. | Хоразм Маъмун академияси илмий лабораториялари ва кутубхонасини зарур мебель билан таъминлаш | 2006 йил январь | Хоразм вилояти ҳокимлиги |
11. | Замонавий информацион технологиялар асосида Хоразм Маъмун академияси маълумотлар базасини яратиш | 2006 йил давомида | Хоразм Маъмун академияси |
12. | Хоразм Маъмун академиясини минтақа тарихи ва фани ривожига оид қадимий қўлёзмаларнинг нусхалари билан таъминлаш | 2006 йил март | ФА Тил ва адабиёт институти, Шарқшунослик институти, Тошкент Ислом университети, Қўлёзмалар институти |
13. | Хоразм Маъмун академияси босмахонасини модернизация қилиш ва уни замонавий асбоб-ускуна билан таъминлаш | 2006 йил март | Фанлар академияси |
14. | Хоразм Маъмун академияси музейини ташкил этиш | 2006 йил март | Фанлар академияси, Хоразм вилоят ҳокимлиги, «Ўзбекмузей» жамғармаси |
15. | Хоразм Маъмун академиясида ахборот-ресурс марказини ташкил қилиш | 2006 йил март | Фанлар академияси |
16. | Хоразм Маъмун академиясида ёш олимлар учун компьютер саводхонлигини ва Интернетдан фойдаланиш ўқиш курсларини ташкил этиш | 2006 йил март | Фанлар академияси |
17. | Хоразм Маъмун академияси илмий ходимларини моддий рағбатлантириш ва тадқиқотларни ташкил этиш, академиянинг моддий техника базасини ривожлантириш учун ҳар йили 20 млн. сўм миқдорида маблағ ажратиш | ҳар йили | Хоразм вилоят ҳокимлиги |
18. | Хоразм Маъмун академияси ва Урганч Давлат университет иштирокида минтақавий муаммоларини ечиш мақсадида илмий-мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузиш ва унинг ишини ташкил этиш | 2006 йил январь | Фанлар академияси, Хоразм вилоят ҳокимлиги, Хоразм Маъмун академияси, Урганч давлат университети |
19. | Термитларга қарши кураш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва тавсиялар ишлаб чиқиш | мунтазам | Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
20. | Лицей ва коллеж ўқувчилари учун фаннинг турли йўналишлари бўйича викторина, конкурс ва олимпиадалар ташкил қилиш | мунтазам | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Хоразм вилоят ҳокимлиги |
21. | Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари учун ёзги мактаблар ташкил этиш | мунтазам | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хоразм вилоят ҳокимлиги, Фанлар академияси |
| |||
22. | «Хоразм Маъмун академияси ва унинг дунё илм-фани тараққиётидаги ўрни» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш | 2006 йил октябь-ноябрь | Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бадиий академия, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
23. | Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш | 2006 йил октябь-ноябрь | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги (режадаги ўз маблағлари ҳисобидан) |
24. | Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналарида тарихдаги илк академиялардан бўлмиш Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини тарғиб этишга йўналтирилган тадбирлар ўтказиш | 2006 йил давомида | Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси |
25. | Хоразм Маъмун академияси бу?к намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти акс эттиришга бағишланган драматик асар учун танлов ўтказиш | 2006 йил май | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
26. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Хоразм Маъмун академияси кунларини ўтказиш | 2006 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» маркази, «Олтин мерос», «Ибн Сино» жамғармалари |
27. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Хоразм воҳасининг таниқли илм-фан намоёндалари сиймоси тасвирий санъат асарларида» кўргазмасини ўтказиш | 2006 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Бадиий академия, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
28. | Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон цивилизациясини ривожлантиришдаги тарихий ҳиссасини чет элларда кенг реклама ва тарғиб этишни таъминлаш | 2006 йил давомида | «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Олтин мерос», «Ибн Сино» жамғармалари |
29. | Хоразм Маъмун академияси ҳақида илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш | 2006 йил июль | «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Фанлар академияси |
30. | Хоразм Маъмун академияси номида адабий мукофот таъсис этиш | 2006 йил февраль | Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши |
31. | Хоразм Маъмун академиясининг миллий ва жаҳон фани хазинасига қўшган ҳиссасини ёритувчи буклетлар, махсус журналлар ва рисолалар нашр этиш, оммавий ахборот воситаларида илмий оммабоп мақолалар эълон қилиш, бадиий асарлар яратиш ва чоп этиш, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар туркумини тайёрлаш | 2006 йил давомида | Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Республика «Маънавият ва маърифат» маркази, «Олтин мерос», «Ибн Сино» жамғармалари, оммавий ахборот воситалари |
32. | «Хоразм Маъмун академияси» китобини тайёрлаш ва нашр этиш | 2006 йилнинг 1-чораги | Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича республика миллий комиссияси |
33. | Ўқув юртларида Хоразм Маъмун академияси олимларининг фаолиятларини тарғиб этишга қаратилган маърифий суҳбатлар ўтказиш | 2005-2006 йиллар давомида | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Маънавият ва маърифат» маркази |
34. | Вилоятларда Хоразм Маъмун академияси ҳақида илмий-маърифий кечалар ўтказиш, кўчма кўргазмалар ташкил этиш | 2005-2006 йиллар давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси |
35. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида «Хоразм Маъмун академияси олимлари сиймоси тасвирий санъат асарларида» номли кўчма кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказиш | 2005-2006 йиллар давомида | Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
36. | Мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида «Хоразм Маъмун академиясини биласизми?» мавзуида викториналар, турли танловлар ва бошқа маърифий тадбирлар ўтказиш | 2005-2006 йиллар давомида | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
37. | Маҳаллалар ва фуқаролари йиғинларида, ташкилот ва муассасаларда Хоразм Маъмун академияси ҳақида маърифий кечалар, кўргазмали суҳбатлар уюштириш | 2005-2006 йиллар давомида | «Маҳалла» жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази |
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
№ | Объект номи | Бажариладиган | Молиялаштириш | Тугатиш муддатлари | Бажариш учун масъуллар |
1. | Академия биносини капитал таъмирлаш ва лаборатория анжомлари билан таъминлаш | 300 | Маҳаллий бюджетнинг оширилган қисми ва хорижий грантлар ҳисобидан | 2006 йил, март | Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
2. | Академия комплексини ободонлаштириш ва хиёбон қурилишини амалга ошириш | 80 | Маҳаллий бюджетнинг оширилган қисми ҳисобидан | 2006 йил, июнь | Хоразм вилояти ҳокимлиги |
3. | Академия биносининг коммунал тармоқларини капитал таъмирлаш | 1380 | Ҳудудий коммунал корхоналари ҳисобидан | 2006 йил, июль | «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
4. | Академия комплексида жойлашган «Қўша дарвоза» ва «Хон дорихонаси» объектларини капитал таъмирлаш | 10 | Ҳомийлар ҳисобидан | 2006 йил, май | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
5. | Урганч Хива автомобиль йўлида таъмирлаш ишларини тугатиш | 350 | Республика йўл жамғармаси | 2006 йил, май | Республика йўл жамғармаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги |