Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
РЕСПУБЛИКАДА ОМИХТА ЕМ ИШЛАБ ЧИқАРИШ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 1-иловага* мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги корхоналарнинг ишлаб турган омихта ем цехларини 2007 — 2010 йиллар даврида модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда модернизация қилинадиган иккита заводни зарур хом ашё билан кафолатли таъминлашни назарда тутган ҳолда асосий экин майдонларида арпа ва маккажўхори етиштириш учун бир ой муддатда 2-иловага* мувофиқ суғориладиган ерлар ажратсинлар;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
2011 йил 1 январгача — маккажўхори ва арпа уруғлиги учун, шунингдек «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича омихта ем цехларини модернизация қилиш ҳамда техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун технология асбоб-ускуналари ва эҳтиёт қисмларга божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.