|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.03.2023
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Буйруғи
ИЖРО ИШИНИ ЮРИТИШ ВА СУД ИЖРОЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ВА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 февралда 1091-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 11 мартдаги 4-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1091-2, 11.03.2023 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги Низомга асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 29 декабрдаги 209-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида»ги буйруққа (2001 йил 29 декабрь, рўйхат рақами 1091 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 23-24-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти директори (З. Худойқулов) ушбу буйруқни ўн кунлик муддат ичида Суд департаментининг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминласин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти директори З. Худойқулов зиммасига юклансин.
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 февраль,
22-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 — 6-сон, 57-модда)