Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.08.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-116-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, қурилиш индустрияси корхоналарининг минерал хом ашё базасини яратиш ва кенгайтириш чора-тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Нодир ва камёб ер металлари, агрокимё ва кон-руда хом ашёси, қурилиш материаллари, ер ости чучук ва минерал сувлари захираларини кўпайиши таъминланмоқда.
Шу билан бирга, саноат аҳамиятига эга бўлган минерал-хом ашё базаси етарли суръатларда ривожланмаяпти. Айрим потенциал рудали ҳудудлар суст ўрганилмоқда. Геология-қидирув ишлари давомида илм-фанга асосланган технологиялар етарлича қўлланилмаяпти, илмий-тадқиқот салоҳияти анча заифлашган ва асоссиз равишда тарқоқлашган. Геология-қидирув ишларини ташкил қилиш тузилмаси ва бошқарув усуллари замон талабларига жавоб бермаяпти. Ишларнинг пировард натижаларига қараб эмас, балки физик ҳажмларига қараб баҳо беришдан иборат умрини яшаб бўлган амалиёт ҳамон сақланиб қолмоқда. Кончилик, бурғулаш ва лаборатория асбоб-ускуналарининг ниҳоятда эскирганлиги, шунингдек, махсус приборлар билан яхши жиҳозланмаганлиги қидирув ишларини замонавий усул ва технологиялар асосида ўтказиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Геология-қидирув ишларини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантириш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш, уларни фойдали қазилмалар захираларини ўстиришга, илм-фанга асосланган технологияларни жадал татбиқ этишга йўналтириш, тармоқ учун кадрлар тайёрлаш даражасини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 450-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда)
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур қарорда белгиланган геология соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий устувор йўналишлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқласин.
6. 2007—2010 йилларда геология-қидирув ишларига илм-фанга асосланган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни татбиқ этиш Дастури, шунингдек Давлат геология қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари 4, 4а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Дастурда тасдиқланган вазифаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши ва уларнинг зарур молиявий манбалар билан мустаҳкамланишини таъминласин.
* 4 ва 4а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
7. Белгилансинки:
геология-қидирув ишларининг ўрта муддатли (3 йилгача даврга) ва узоқ муддатли (3 йилдан ортиқ даврга) дастурлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
геология-қидирув ишларининг ҳар йиллик дастурлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда геология-қидирув ишларининг тасдиқланган ўрта ва узоқ муддатли дастурларини амалга ошириш доирасида тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда Давлат геология қўмитаси тизими бўйича геология қидирув-ишларининг ҳар йиллик дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
8. Қуйидагилар 2011 йилнинг 1 январигача, божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари божхона тўловларидан озод этилсин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича Давлат геология қўмитаси томонидан олиб келинадиган ускуналар ва автотранспорт воситалари, материаллар, шунингдек ускуналар учун эҳтиёт қисмлар;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган космик суратга олиш материаллари, ускуналар ва уларга ишлов бериш учун дастур таъминоти.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
геология мутахассисликларига нисбатан қўйиладиган замонавий талаблардан келиб чиқиб, мазкур мутахассисликлар бўйича ўқув режалари ва таълим жараёни дастурларини тубдан такомиллаштириш;
факультетларнинг профессор-ўқитувчилар таркибидан геология ва бурғулаш йўналиши бўйича малака ошириш ва малакани ўзгартириш, шунингдек камёб ер металлари геологияси соҳаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун кадрларни етакчи хорижий олий ўқув муассасаларига юбориш;
Тошкент вилоятидаги Оқсоқота ва Бурчмулла ихтисослаштирилган ўқув геология полигонларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш;
геология соҳаси корхоналарининг факультетларини зарур ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлашда ҳомийлик ёрдамини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва 2007-2008 ўқув йили мобайнида амалга оширишни таъминласин.
10. Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Давлат геология қўмитасининг базавий посёлкаларини жорий ҳолати бўйича коммунал инфратузилмаси билан бирга 5-иловага мувофиқ балансга қабул қилсин.
«Ўзбекэнерго» ДАК Давлат геология қўмитасининг базавий посёлкаларини электрэнергия билан таъминлайдиган паст вольтли электр узатиш линияларини жорий ҳолати бўйича ўз балансига олсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 мартдаги 139-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 январь,
ПҚ-568-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сон қарорига
5-ИЛОВА
Давлат геология қўмитасининг Навоий вилояти ҳокимлиги балансига жорий ҳолати бўйича берилаётган базавий посёлкалари ва улар инфратузилмалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи

Жойлашган манзили

Уй-жойлар сони

(бирлик)

Инфратузилма объектлари номи

Паст кучланишли ЭУЛ узунлиги

(км)

Қозонхоналар

(бирлик)

сув қувурлари

(км)

1.

«Самарқандгеология» давлат геология корхонаси

Қизилқум геология-қидирув экспедицияси

Томди тумани Мурунтов посёлкаси

348

2

17

ЭУЛ — 0,4 Квт;

12

2.

«Самарқандгеология» давлат геология корхонаси

Даугизтау геология-қидирув экспедицияси

Конимех тумани Даугизтау посёлкаси

172

1

6

3.

«Самарқандгеология» давлат геология корхонаси

Кокпатас геология-қидирув экспедицияси

Учқудуқ тумани Кокпатас посёлкаси

68

12

Жами

588

3

35

12

 LexUZ шарҳи
5-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 26-модда; 2010 й., 35-36-сон, 301-модда; 2017 й., 23-сон, 450-модда)