Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.05.2009
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 январда 1080-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» (рўйхат рақами 1948, 27.04.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2001 йил 6 октябрдаги 25/4-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида Йўриқнома»га (2001 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 1080) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова матни рус тилида берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 11/6-сонли ва 2006 йил 26 августдаги 21/5-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раиси ўринбосари Ф.Х. Боқиев зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 декабрь,
30/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 17-модда)