Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Микромолиялаш тўғрисида»ги ЎРҚ-50-сонли Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 30 августдаги 309-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова);
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
19-банднинг биринчи хатбошидаги «муомаладан чиқарилган, гаров предмети бўла оладиган буюмлар бундан мустасно» сўзлари «(муомаладан чиқарилган буюмлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ гаров предмети бўла олмайдиган бошқа мол-мулк ва/ёки мулкий ҳуқуқлар (талаблар) бундан мустасно)»
28-банднинг учинчи хатбошидаги «календарь бўйича навбатли тартибда» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган навбатли тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (3-илова) 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: