1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЙЎЛОВЧИЛАР ВА ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ХОДИМЛАРИГА ВА ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 5 октябрда 1626-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2021 йил 21 сентябрдаги 13-сонли ««Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1626-11, 30.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» қарорининг 1-бандига асосан буюраман:
1. Илова қилинаётган Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларга қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 26 апрелдаги 65-сонли ва 2006 йил 11 июлдаги 71-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 6 сентябрь,
98-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 6 сентябрдаги 98-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларга қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан лицензиялар олишга ҳужжатлар тақдим этиш ва автомобиль транспортида тегишли ташишларни амалга оширишда қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Малака талаблари йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида шу жумладан халқаро йўлларда хавфсиз ташишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган, мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган билим ҳамда кўникмаларнинг мавжуд бўлишидан иборат.
2. Малакавий талаблар лицензия олишга ҳужжатларни тақдим этиш ва автомобиль транспортида тижорат ташишларини амалга оширишда, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар юридик шахсларнинг ходимларига ва якка тартибдаги тадбиркорларга қўйилади.
II. ЮРИДИК ШАХС ХОДИМЛАРИНИНГ НОМЕНКЛАТУРАСИ ВА УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйрўғига (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
31. Бир нечта фаолият тури билан шуғулланувчи юридик шахс учун малака талаблари, автотранспорт хизматларининг улуши юридик шахс айланмаси йиллик ҳажмининг 50 ва ундан кўп фоизини ташкил этганда, юридик шахс раҳбари ва унинг бевосита ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган ўринбосарига қўйилади.
Автотранспорт хизматларининг улуши юридик шахс айланмаси йиллик ҳажмининг 50 фоизидан кам бўлган тақдирда, малака талаблари юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва унинг ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган ўринбосарига қўйилади.
4. Қуйидагилар йўловчилар ва юкларни ташиш билан шуғулланаётган юридик шахс ходимларининг, шунингдек юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг малакасига мувофиқ келишини тасдиқлайди:
а) автомобиль йўналишида олий касбий маълумоти тўғрисида диплом, беш йилдан кам бўлмаган иш стажи ва малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигида (бундан буён — Агентлик) аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги — юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари ва ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари учун;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйрўғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
б) автомобиль ёки техник йўналишда олий касбий маълумоти тўғрисида дипломнинг ҳамда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида Агентликда аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулосанинг мавжудлиги ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис учун;
в) Агентликда ва/ёки Агентликнинг ҳудудий бошқармаларида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича малакавий талабларга мувофиқ келиш борасида аттестациядан ўтганлик тўғрисида ижобий хулоса — юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркор учун;
41. Автомобиль ихтисослиги бўйича олий маълумоти бўлмаган, махсус ускуна билан жиҳозланган махсус ахлат ташиш автомобилларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш бўйича коммунал хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган юридик шахс раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун малакалари мувофиқ келишини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, Агентликда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги ижобий хулоса билан бир қаторда, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги диплом ва уч йилдан кам бўлмаган иш стажи ёки ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат ва беш йилдан кам бўлмаган иш стажининг мавжудлиги хизмат қилади. Худди шундай талаблар ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассислар учун ҳам қўйилади.
42. Юридик шахслар ходимларини (юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбари, ташиш жараёнини ташкиллаштиришга жавобгар бўлган юридик шахс (юридик шахснинг транспорт бўлинмаси (хизмати) раҳбарининг ўринбосари ва ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассисни) аттестациядан ўтказиш Агентликнинг Аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.
Юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларни аттестациядан ўтказиш Агентликнинг аттестация комиссияси томонидан ёки уларнинг хоҳишига кўра Агентлик ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.
43. Агентликнинг аттестация комиссияси Агентлик, Агентликка қарашли бўлинмалар, Ўзбекистон Республикаси автомобиль, электр транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг 5 нафардан кам бўлмаган миқдордаги масъул ходимларидан шакллантирилади ҳамда Агентлик бошлиғи ўринбосарларининг бири томонидан бошқарилади.
(43-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйрўғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
Агентлик ҳудудий бошқармасининг аттестация комиссияси бошқарма ходимлари орасидан 3 кишидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади ва бошқарма бошлиғи томонидан бошқарилади.
44. Аттестация комиссиясининг иши (ҳужжатларни қабул қилиш ва уларнинг дастлабки таҳлили, аттестация комиссияси мажлиси баённомасини юритиш ва ҳоказолар) Агентлик бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган аттестация комиссияси котиби томонидан ташкиллаштирилади.
Ҳудудий бошқармалар аттестация комиссиясининг ишини ташкил этиш Агентлик ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган аттестация комиссияси котиби томонидан амалга оширилади.
45. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг аттестация комиссиялари (бундан кейин Комиссия):
юридик шахслар ходимлари ва якка тартибдаги тадбиркорларни аттестациядан ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аттестация учун саволлар рўйхатини тайёрлайди;
аттестация кунларини тайинлайди ва аттестациядан бир ҳафта олдин бу ҳақда аттестациядан ўтишга ариза берган шахсларни хабардор қилади;
аттестацияни ўтказади;
аттестация натижаларини расмийлаштиради.
5. Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган Комиссия ишининг регламенти, аттестация учун саволнома ва аттестациядан ўтаётган шахс билимларини баҳолаш тартиби олдиндан, камида икки ҳафта ўтмасдан Агентликнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва аттестациядан ўтишни режалаштираётган манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.
6. Аттестация учун саволлар юклар, йўловчилар ва багажни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини, ташишлар хавфсизлигини таъминлашга доир, уларни бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш чораларини билишни аниқлаш заруратидан келиб чиқиб шакллантирилиши керак.
Саволлар ташувчи томонидан амалга ошириладиган автомобиль транспортида ташиш турига боғлиқ ҳолда фарқланади:
юкларни ташиш бўйича;
йўловчиларни ташиш бўйича;
халқаро ташиш бўйича;
аралаш ташиш бўйича.
Саволлар туридан бирини танлаш аттестация қилинаётган шахс томонидан амалга оширилади.
7. Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида халқаро ташишлар билан шуғулланаётган ташувчи корхоналарнинг ходимлари ҳамда юкларни автомобиль транспортида халқаро ташишлар билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар халқаро автомобилда ташишлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро конвенциялари, шартномалари ва битимлари меъёрларини, чегараларни кесиб ўтиш қоидаларини, халқаро қонун ҳужжатлари меъёрларидан тафовут қилган ҳолларда қабул қилинадиган, транспорт воситаларининг вазн ва ўлчам параметрларига қўйиладиган талаблар ва таомилларни, «Халқаро автомобилда ташишларни амалга оширадиган транспорт воситалари экипажларининг ишига тааллуқли бўлган Европа битими (ТВЕБ)»га кўра халқаро автомобилда ташишларни амалга оширадиган ҳайдовчиларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш режимига қўйиладиган талабларни ва ҳоказоларни ҳам билишлари керак.
71. Аттестациядан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) эркин шаклдаги ариза;
б) Мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича анкета;
в) 4 ва 41-бандларга мувофиқ талаб этиладиган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари.
Анкета юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлдирилиши керак.
Анкета юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлдирилиши керак.
Анкетанинг барча саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар берилиши лозим, анкетанинг бирорта устуни тўлдирилмаган ҳолда қолдирилмаслиги керак. Битта бўлса ҳам тўлдирилмаган устун мавжуд бўлган тақдирда, бутун анкета тўлиқ тўлдирилмаган деб ҳисобланади ва қўшимча ишлов бериш учун қайтарилади.
Ҳужжатлар Комиссияга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан тақдим этилади.
Ҳужжатлар Комиссия котиби томонидан рўйхатга кўра қабул қилинади, унинг бир нусхаси юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркорга ҳужжатларни қабул қилиш санаси тўғрисида белги билан юборилади (топширилади);
Шахс томонидан аттестация (қайта аттестатциялаш) учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия томонидан қабул қилинган кундан бошлаб Агентлик архивида беш йилгача сақланади.
(71-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйрўғига (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
91. Комиссия аъзолари тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқадилар.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа уйғотган тақдирда, Комиссия юридик шахс ходими ва якка тартибдаги тадбиркордан аттестация ўтказилишидан олдин тақдим этилган ҳужжатлар нусхасини солиштириш мақсадида ҳужжатларнинг асл нусхасини сўрашга ҳақлидир.
Қуйидаги:
нотўғри маълумотларни;
зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни;
тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатларни тақдим этган шахслар аттестацияга қўйилмайди.
Ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда, юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни етишмайдиган материаллар билан беш иш кунидан кам бўлмаган муддатда тўлдиришга ҳақлидир.
Тақдим этилган ҳужжатларга оид эътирозлар бўлмаган тақдирда, ариза тақдим этган юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркор аттестацияга қўйилади.
Узрли сабабларсиз икки марта кетма-кет келмаган аттестацияга даъвогар юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркор аттестацияга қўйилганлар рўйхатидан чиқарилади, бунда у тақдим этган ҳужжатлар қайтариб берилади.
(91-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
92. Комиссия котиби аттестацияга қўйилган шахсларнинг махсус журналини юритади.
10. Йўловчилар ва юкларни ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари ҳамда юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тадбиркорлар вақти-вақти билан (уч йилда камида бир маротаба) ўз малакаларини Агентлик тасдиқлаган махсус дастурлар бўйича ошириб, малакавий имтиҳон топширишлари керак.
II1. АТТЕСТАЦИЯ ЎТКАЗИШ
101. Аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказишнинг Комиссия томонидан тайинланган муддатида аттестациядан ўтказиладиганлар рўйхатига киритилган юридик шахс ходими ёки якка тартибдаги тадбиркор аттестациядан ўтиш учун кўрсатилган жойга келади.
Аттестация, Комиссия фаолиятининг холисоналигини таъминлаш мақсадида, видео ёзув учун видеокузатув камералари билан жиҳозланган хоналарда ўтказилади.
Бегона шахсларнинг Комиссия йиғилишида иштирок этиши тақиқланади.
(101-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
102. Комиссия саволнома бўйича саволлар берган ҳолда аттестациядан ўтаётган шахсни тинглаш ва (ёки) тест синови йўли билан (аттестациядан ўтаётган шахснинг танловига кўра) аттестация ўтказади. Аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтиш пайтида аттестациядан ўтаётган шахсларга маълумот тусига эга, махсус ва бошқа адабиётлардан, бирор-бир ёзувлардан, шунингдек уяли ёхуд бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда, аттестациядан ўтишга даъвогар аттестацияланаётган шахс аттестациядан четлатилади. Аттестациядан четлатилган аттестацияланаётган шахс аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
104. Аттестация натижаларига кўра Комиссия қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
а) малака талабларига жавоб беради;
а1) комиссия тавсияларини бажариш ва 6 ойдан кейин аттестацияни қайта ўтказиш шарти билан малака талабларига жавоб беради;
б) малака талабларига жавоб бермайди.
105. Аттестация натижалари аттестациядан ўтаётган шахсга бевосита аттестация тугаганидан сўнг маълум қилинади ва овоз беришда иштирок этган Комиссия раиси ва аъзолари ҳамда котиб томонидан имзоланадиган Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.
Аттестациядан ўтаётган шахсга мазкур Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича аттестация варағи берилади.
Аттестация варақларининг бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланиш даражасига эга. Аттестация варақларининг бланкалари Агентликнинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» ДИЧБда босмахона усулида тайёрланади. Аттестация варақлари бланкаларининг ҳисоби, бут сақланиши ва мақсадга мувофиқ фойдаланилиши учун Комиссия раҳбари жавобгар бўлади
106. Тегишли малака талабларига жавоб беради деб топилган аттестациядан ўтаётган шахснинг аттестация варағи тегишли лицензия олишга асос бўлиб ҳисобланади.
Малака талабларига жавоб беради деб топилган аттестациядан ўтаётган шахсларнинг аттестация варағининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.
(106-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
(106-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
107. Аттестация якунларига кўра малака талабларига жавоб бермайди деб топилган, йўловчилар ва юкларни ташиш билан банд бўлган юридик шахсларнинг ходимлари ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорлар аттестацияга қайтадан қўйиладилар.
108. Комиссия қуйидаги ҳолларда навбатдан ташқари аттестацияни тайинлаш ва ўтказишга ҳақли:
а) автотранспорт воситаларидан фойдаланишда лицензиат томонидан қонун ҳужжатлари, ташиш қоидалари, экологик талаблари ва экипировкага риоя этилмаган тақдирда;
б) лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилган тақдирда;
в) ташувчининг ҳайдовчиси айби билан ўлим оқибатига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир этилганда.
Комиссия юридик шахс ходими ва якка тартибдаги тадбиркорга Агентликда навбатдан ташқари аттестация ўтказилиши муддатини ёзма равишда хабар қилади.
(108-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан ўз кучга киради — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
109. Комиссия котиби аттестациядан ўтган шахслар реестрини юритади (бундан кейин реестр). Аттестациядан ўтган шахслар реестри қоғозли ташувчиларда (тикилган ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқланган, тикилган саҳифалар миқдори кўрсатилган журналлар шаклида) ҳам, компьютер дастурига киритилган ёзув кўринишидаги электрон ташувчиларда ҳам юритилади.
(109-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан ўз кучга киради — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
Журнал ва компьютер дастурида аттестациядан ўтган шахсларнинг қуйидаги маълумотлари кўрсатилади:
аттестациядан ўтган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
аттестациядан ўтган шахснинг яшаш жойи ва паспорт маълумотлари;
аттестация варағи берилган жой, рақами, берилган санаси ва амал қилиши тугайдиган муддат;
аттестация варағи олинган сана ва аттестация варағини олган шахснинг имзоси;
Комиссия реестрга киритиш лозим деб топган исталган қўшимча ахборотни ўз ичига олган изоҳ.
Қоғоз шаклдаги ёзувлар билан электрон шаклдаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз шаклдаги ёзувлар устуворликка эгадир.
Қоғоз шаклдаги ёзувлар реестри Агентлик томонидан ягона нусхада юритилади.
Реестр Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(109-банд Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
II2. АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚЛАРИНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ
1010. Аттестация варақларини қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
лицензиат (юридик шахс) қайта ташкил этилганда, унинг номи ўзгарганда;
1011. Аттестация варақларини қайта расмийлаштириш учун аттестация комиссиясига мазкур Низомнинг 71-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Бунда аттестация варақларини қайта расмийлаштириш учун аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.
1012. Аттестация варақларини қайта расмийлаштириш асосий аттестация варағининг амал қилиш муддатидан ошмаган муддатга амалга оширилади.
1013. Аттестация варақларини қайта расмийлаштириш, уларни аттестация комиссияси аъзолари ва аттестация қилинган шахс томонидан имзолаш ариза қабул қилинганидан кейин беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
II3. АТТЕСТАЦИЯ ҚИЛИНГАН ШАХС БОШҚА ТАШКИЛОТГА ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИДА АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
1014. Аттестация варақларини расмийлаштириш учун бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахс аттестация комиссиясига мазкур Низомнинг 71-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
Аттестация қилинган шахс бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётганда аттестация варағини олиш учун аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.
1015. Аттестация варақларини расмийлаштириш, уларни аттестация комиссияси аъзолари ва бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахс томонидан имзолаш ариза қабул қилинганидан кейин беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
1016. Аттестация варағини расмийлаштириш асосий иш жойи бўйича аттестация варағининг амал қилиш муддатидан ошмаган муддатга амалга оширилади.
III. Малака талабларига номувофиқлик учун жавобгарлик, аттестация варақаси муддатини тўхтатиш ва бекор қилиш
11. Қонунчилик билан белгиланган лицензион талаблар ва шартларнинг бир қисми ҳисобланган малака талабларига номувофиқлик учун ташувчиларга нисбатан, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш кўринишида таъсир чоралари қўлланади.
111. Юридик шахс ходими ва якка тартибдаги тадбиркор узрли сабабларсиз икки марта кетма-кет навбатдан ташқари аттестацияга келмаган тақдирда, аттестация варақасининг амал қилиш муддати тўхтатилади.
Аттестация варақасининг амал қилиш муддати тўхтатилганлиги ҳақида Комиссия юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорни ёзма равишда Комиссия қарори нусхаси ва у томонидан навбатдан ташқари аттестация муддати ҳақидаги хабарни олганлиги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш зарурлиги тўғрисидаги хат илова қилинган ҳолда хабардор қилади.
112. Аттестация варақасини нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланган тақдирда, аттестация варақасининг амал қилиш муддати Комиссия томонидан у олинган санадан бошлаб бекор қилинади.
(III-бўлим Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
IV. Якуний қоидалар
12. Комиссия қарорларидан норози бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят аризаси билан мурожаат этиш мумкин.
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
(IV-бўлим Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг 2018 йил 18 июлдаги 69-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1626-10, 14.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 10/18/1626-10/1697-сон — 2018 йилнинг 15 ноябридан кучга киради)
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. Қосимов
2006 йил 5 сентябрь
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. Абидов
__________________________________________ (ташкилот номи) «___» ____________ й. дан «___» ___________ й. гача __________________________________________ (эгаллаган лавозими)
Ташкилот, иш (ўқиш) даври
__________________________________________ (ташкилот номи) «___» ____________ й. дан «___» ___________ й. гача __________________________________________ (эгаллаган лавозими)
Ташкилот, иш (ўқиш) даври
__________________________________________ (ташкилот номи) «___» ____________ й. дан «___» ___________ й. гача __________________________________________ (эгаллаган лавозими)
3. Таълим тўғрисидаги маълумотлар
Т/р
Саволлар
Жавоблар
6.
Таълим
________________________________________
(ўқув муассасасининг номи) «___» _____________________________ й. дан «___» ____________________________ й. гача _________________________________________ (олинган ихтисослик, даража)
Таълим шакли (кераклисининг тагига чизилсин):
а) кундузги; б) сиртқи; в) кечки. Диплом ёки ўқув муассасасинитугатганлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжатнинг серияси ва рақами Серияси ____________ Рақами _____________
4. Қўшимча маълумотлар
Т/р
Саволлар
Жавоблар
7.
Аттестациядан ўтаётган шахс фаолиятининг сўнгги 5 йилида ташувчининг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари
(Ташувчи ташкилот раҳбари ва унинг ўринбосарлари томонидан тўлдирилади) рентабеллик фойда (зарар)
8.
Ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар (аттестациядан ўтаётган шахс фаолиятининг сўнгги 5 йили учун)
9.
Ташувчи ташкилот ҳайдовчилари айби билан йўл қўйилган ЙТҲлар сони, аттестациядан ўтаётган шахс фаолиятининг сўнгги 5 йили учун
10.
Юридик шахснинг товарлар, ишлар, хизматлар айланмаси йиллик ҳажми — млн. сўм, шу жумладан, автотранспорт хизматлари — млн. сўм
11.
Ўриндошлик тартибида ишлаётган шахсга нисбатан ҳар бир корхонадаги иш вақти давомийлиги (соатлар, дақиқалар) тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда тўлдирилади
Сўровнома тўлдирилган сана 20___ й «____» __________
3. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар___________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________(қаерни ва қачон тамомлаган, маълумоти бўйича ихтисослиги ва малакаси, умумий ва касб маълумоти тўғрисидаги диплом, сертификат, гувоҳнома рақами)
4. Аттестациядан ўтаётган вақтида эгаллаб турган лавозими ____________________________ ____________________________________________________________________________
5. Умумий меҳнат стажи _______________ 6. Эгаллаб турган лавозимидаги стажи__________
7. Комиссия тавсиялари ________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________
8. Комиссия хулосаси _________________________________________________________