Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.06.2009
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 173-сонли «Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорини бажариш юзасидан 1-иловага* мувофиқ 25 та корхонада сифатни бошқариш тизимлари жорий этилганлиги ва сертификатлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. 2-иловага* мувофиқ хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг уларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши муддатлари ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг янгиланган таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. | Шоисматов Э.Р. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
2. | Бўриев Р.А. | — | «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
3. | Мамадалиев Р.М. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
4. | Ғаниев Э.М. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири |
5. | Гадоев Э.Ф. | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
6. | Хайруллаев Ш.Ш. | — | Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
7. | Шайхов А.Э. | — | Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг раиси |
8. | Тўлаганов Ш.А. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
9. | Турсунов Ё.Х | — | Молия вазирининг ўринбосари |
10. | Хурсанов А.Х. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси |
11. | Аҳмедов З.Н. | — | «Ўзстандарт» агентлигининг сифатнинг менежмент тизимларини жорий этиш бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳнинг масъул котиби |
2. 3-банднинг биринчи хатбошидаги «2-иловага мувофиқ таркибда» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 5-банддаги «Синов лабораториялари томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари «Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар томонидан четдан олиб келинадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.