Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.12.2007
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
БУЙРУҒИ
БЮДЖЕТДАН МАБЛАҒ ТАҚСИМЛОВЧИ (ОЛУВЧИ)ЛАРНИНГ ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҒИНИ ОЧИШ ҲАҚИДА ВАҚТИНЧАЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1600-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2007 йил 17 октябрдаги 93-сон «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1746, 05.12.2007. г.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Бозор ислоҳотлари чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–3618-сонли Фармонининг 1-илова IV бўлим 6-банди ва 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ–244-сонли қарорининг 18-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 52-сон, 386-модда), ҳамда Самарқанд вилояти молия органларида бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ҳақида вақтинчалик тартиби ижросини амалга ошириш мақсадида буюраман:
 LexUZ шарҳи
Муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 18 октябрдаги 89-сонли (рўйхат рақами 1600-1-сон, 25. 10. 2006 й.) буйруғи таҳририда. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
1. Бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ҳақида вақтинчалик қоидалари иловага* асосан тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июнь,
59-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 297-модда; 43-44-сон, 431-модда)