Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.06.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ хусусийлаштирилмаган, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари — резидентлари томонидан доимий фойдаланиб келинаётган ер участкалари 2008 йилнинг 1 январига қадар эллик йилгача, аммо ўттиз йилдан кам бўлмаган узоқ муддатли ижарага қайтадан расмийлаштирилиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)