Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2005 ЙИЛ 21 ДЕКАБРДАГИ 276-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 1-илова иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 июнь,
121-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 20 июндаги 121-сон қарорига
ИЛОВА
«Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси

‎Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари‎
Тариф коэффициентлари‎
1‎ 2,896‎
2‎ 3,186‎
3‎ 3,504‎
4‎ 3,855‎
5‎ 4,240‎
6‎ 4,664‎
7‎ 5,131‎
8‎ 5,695‎
9‎ 6,322‎
10‎ 7,018‎
11‎ 7,718‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 234-модда)