Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.10.2022
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ХАТЛАШ, БОШҚА ШАХСГА БЕРИШНИ ТАҚИҚЛАШ ВА ТАҚИҚНИ ОЛИБ ТАШЛАШ, ШУНИНГДЕК АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ХАТЛАШ ВА БОШҚА ШАХСГА БЕРИШНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАШТИРИЛГАН БАНКИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 4 июлда 1589-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 30 сентябрдаги 19-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1589-3, 30.09.2022 й.) асосан 2022 йил 1 октябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 38-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова матни рус тилида берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгазилган кундан бошлаб 10 кун ўтканидан сўнг кучга киради.
Адлия вазири Б. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июнь,
15-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июнь,
5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 253-модда; 2011 й., 26-сон, 278-модда)