Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг биринчи ва иккинчи даражали «Соғлом авлод учун» ордени таъсис этилсин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси.
2. «Соғлом авлод учун» ордени тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
3. Биринчи ва иккинчи даражали «Соғлом авлод учун» орденининг тасвири тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
873-XII-сон

Ўзбекистон Республикасининг
1993 йил 7 май Қонуни

билан тасдиқланган

«Соғлом авлод учун» ордени тўғрисида
Низом
1. «Соғлом авлод учун» ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар.
«Соғлом авлод учун» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган кишилар ҳам мукофотланишлари мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
2. «Соғлом авлод учун» ордени икки даражадан иборат бўлади:
I даражали «Соғлом авлод учун» ордени;
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени.
Олдинги таҳрирга қаранг.
I даражали орден юқори даражали ҳисобланади. Мукофотлаш, қоида тариқасида, қуйидаги тартибда: аввал II даражали, орадан камида уч йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
3. I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишда, инсон экологиясини яхшилашда, жисмонан ва ахлоқан соғлом авлодни, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватани - мустақил Ўзбекистонга ҳар томонлама содиқлик ва ундан фахрланиш олий туйғуларини тарбиялашда, оналик ва болаликни таъминлаш учун муносиб моддий ва маънавий замин яратишда Ўзбекистон давлати ва халқи олдидаги жуда катта хизматлари учун мукофотланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан соғлом авлодларни камол топтириш ишига катта ҳисса қўшган, оналик ва болалик тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилувчи кишилар, ногиронлиги бўлган болаларнинг ва етим болаларнинг васийлари, болалар ва оналикка нисбатан мунтазам олий хайр-эҳсон кўрсатувчи жамоат ташкилотлари, хўжалик тузилмаларининг вакиллари мукофотланадилар.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
II даражали ёки II ва I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
6. I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида вазирликлар ва идоралар, фан ва маданият муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиқади.
7. «Соғлом авлод учун» ордени билан бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳам мукофотланишлари мумкин.
8. I ва II даражали «Соғлом авлод учун» ордени кўкракнинг чап томонида тақилади.
9. Ҳар бир мукофотланган кишига тегишли даражали «Соғлом авлод учун» орденини топшириш билан бир вақтда мукофотланганлик тўғрисидаги ҳужжатлар берилади.
10. «Соғлом авлод учун» орденининг даражаларидан қатъи назар бу орден билан такроран мукофотланилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг

1993 йил 7 май Қонуни

билан тасдиқланган

Биринчи ва иккинчи даражали «Соғлом авлод учун» орденининг
Тасвири
1. I даражали «Соғлом авлод учун» ордени олтин суви югуртирилган металлдан тайёрланиб, 34 мм. диаметрдаги тўғри доира шаклига эга. Орденнинг ўнг қисмида қуёшнинг илиқ нурлари аксида она ва боланинг қавариқли тасвири туширилган. Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси гербининг қавариқли тасвири ва доира бўйлаб «СОFЛОМ АВЛОД УЧУН» сўзлари ёзилган. Доиранинг юқори қисмида 12 та юлдуз тасвирланган. Орден орқа томонининг четлари бўртма ҳошияланган.
Орден илмоқ ва ҳалқа ёрдамида ёнлари кумуш суви югуртирилган даста билан бириктирилади. Дастанинг ички қисми яшил рангли товланадиган лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида олтинранг ўрик дарахтининг гуллаб турган шохи ўйиб ишланган.
2. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени кумуш сув югуртирилган металлдан тайёрланади. Орден илмоқ ва ҳалқа ёрдамида ёнлари ўйма олтинранг даста билан бириктирилади. Дастанинг ички қисми кумуш рангли товланадиган лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида кумушранг ўрик дарахтининг гуллаб турган шохи ўйиб ишланган.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й.,6-сон, 257-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 й., 9-сон, 141-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)