Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.12.2025
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
КОН ҚОЛДИҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ИШЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 31 майда 1577-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
«Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорини бажариш мақсадида буюраман:
1. «Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Р. САИДОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 февраль,
28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 199-модда)