Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2333-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 август,
29-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 19 августдаги 29-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
a) 01.00.00.00 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ бўлимида:
«01.02.03.00 Номлар ва рамзларнинг ишлатилиши» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.02.03.00 Рамзларнинг ишлатилиши»;
«01.04.01.00 Ҳудуд таркиби» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.04.01.00 Маъмурий-ҳудудий тузилиш, бўлиниш ва ўзгартириш»;
«01.04.03.00 Маъмурий-ҳудудий бўлиниш», «01.05.07.00 Қочоқлар», «01.05.08.00 Мажбурий кўчирилганлар» кодлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«01.05.10.01 Демография сиёсати
01.05.10.02 Аҳолини рўйхатга олиш»;
«01.05.11.00 Аҳолини рўйхатга олиш» коди чиқариб ташлансин;
«01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.06.02.03 Инсоннинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўси дахлсизлиги ҳуқуқи»;
«01.06.02.04 Бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш ҳуқуқи» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.06.02.04 Эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқи»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«01.06.02.10 Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи
01.06.02.11 Айбсизлик презумпцияси
01.06.02.12 Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи
01.06.02.13 Шахсий ҳаётига, шахсий ва оилавий сирга аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи»;
«01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар»;
«01.06.04.03 Қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.06.04.03 Қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«01.06.04.08 Қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи»;
«01.06.06.00 Сиёсий репрессияларга учраган шахсларни реабилитация қилиш. Жазони ўтаб бўлган шахсларни реабилитация қилиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.06.06.00 Шахсларни реабилитация қилиш»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«01.06.06.01 Сиёсий репрессияларга учраган шахсларни реабилитация қилиш
01.06.06.02 Жазони ўтаб бўлган шахсларни реабилитация қилиш»;
«01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши» коди чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«01.06.12.00 Оилавий (маиший) зўравонликдан ҳимоя қилиш
01.06.13.00 Гендер тенглик»;
«01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.07.02.00 Референдум ўтказувчи комиссиялар»;
«01.07.04.00 Округ ва участка сайлов комиссиялари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.07.04.00 Сайлов комиссиялари»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«01.07.05.00 Марказий сайлов комиссияси»;
«01.08.01.03 Бир палатали парламент (ОМ, ОС)» ва «01.09.01.00 Депутатлар ва Сенат аъзоларини сайлаш ва тайинлаш» кодлари чиқариб ташлансин;
«01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва туркумлаш» кодидаги «туркумлаш» деган сўз «тизимлаштириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
«01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.15.01.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари)»;
«01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини сайлаш тартиби»;
«01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.15.01.02 Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколатлари»;
«01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.15.03.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият (ҳокимликлар) функция ва вазифалари»;
«01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари функция ва вазифалари»;
«01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари» коди чиқариб ташлансин;
«01.17.09.00 Ёшлар, болалар, аёллар ташкилотлари, фахрийлар ва ногиронлар уюшмалари» кодидаги «ногиронлар» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.20.00.00 Давлат мукофоти бериш тартиби»;
«01.21.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар. Фахрий ёрлиқлар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар»;
«01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«01.22.00.00 Пул ва бошқа мукофотлар»;
b) 02.00.00.00 ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ бўлимида:
«02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«02.04.00.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг)»;
«02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«02.04.03.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмаси ва штатлари»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«02.05.04.00 Маҳаллабай ишлаш»;
«02.07.04.00 Фавқулодда вазиятлар режими», «02.07.05.00 Божхона режими (шунингдек, 10.06.03.00га қаранг)» кодлари чиқариб ташлансин;
«02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш»;
«02.08.01.00 Давлат дастурлари. концепциялар ва бошқалар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«02.08.01.00 Давлат дастурлари. Стратегия, концепциялар ва бошқалар»;
«02.08.03.00 Монополияга қарши сиёсат (шунингдек, 09.02.00.00га қаранг)» коди чиқариб ташлансин;
«02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«02.08.05.00 Товарлар маркировкаси»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«02.08.05.01 Акцизлар
02.08.05.02 Техник жиҳатдан тартибга солиш»;
«02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00га қаранг)» кодидаги «(шунингдек, 09.01.05.00га қаранг)» деган сўзлар «(шунингдек, 09.01.06.00га қаранг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг)» кодидаги «(шунингдек, 09.01.05.03га қаранг)» деган сўзлар «(шунингдек, 09.01.06.03га қаранг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«02.08.06.05 Проактив шаклда хизматлар кўрсатиш»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«02.08.15.00 Яшил иқтисодиёт
02.08.16.00 Креатив иқтисодиёт
02.08.17.00 Камбағалликни қисқартириш»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«02.10.00.00 Кадрлар захираси
02.11.00.00 Махсус ҳуқуқий режим
02.12.00.00 Ҳуқуқий эксперимент»;
c) 03.00.00.00 ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИ бўлимида:
«03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор)», «03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик», «03.02.07.00 Фуқарони бедарак йўқолган деб тан олиш ва ўлган деб эълон қилиш», «03.03.03.00 Юридик шахслар банкротлиги ва санация (шунингдек 09.03.00.00га қаралсин)» кодлари чиқариб ташлансин;
«03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш» кодидаги «рўйхатига олиш» деган сўзлар «рўйхатидан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«03.03.05.04 Масъулияти чекланган жамият. Қўшимча масъулиятли жамият» кодидан «. Қўшимча масъулиятли жамият» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 01.17.03.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«03.03.10.07 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00, 02.05.00.00ларга қаранг)» коди чиқариб ташлансин;
«03.08.07.03 Ер участкасини умрбод мерос қилиб қолдирадиган эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.02га қаранг)», «03.08.07.04 Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.03га қаранг)», «03.08.07.05 Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.04га қаранг)», «03.08.07.06 Сервитутлар (шунингдек, 11.03.08.07га қаранг)» кодлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«03.10.06.00 Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор)»;
«03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«03.11.06.00 Мулк ижараси. Умумий масалалар»;
«03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 09.14.17.04га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати. Илмий-текшириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«03.11.30.00 Аутсорсинг»;
«03.11.27.00 Қимор ва гаров ўйинлар (лотереялар, тотализаторлар)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«03.11.27.00 Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш»;
«03.12.02.00 Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни ундириш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«03.12.02.00 Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш»;
«03.12.03.00 Товарлар, ишлар ёки хизматлар етишмовчилиги натижасида етказилган зарарни ундириш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«03.12.03.00 Товарлар, ишлар, хизматлардаги нуқсонлар оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«03.14.07.00 Географик кўрсаткичлар
03.14.08.00 Виртуал мулк»;
d) 05.00.00.00 МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК бўлимида:
«05.01.06.00 Ишсизлик нафақаси (шунингдек, 06.07.01.09га қаранг)», «05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг)» кодлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«05.01.13.00 Ўзини ўзи банд қилган шахслар
05.01.14.00 Волонтёрлик»;
«05.02.29.01 Йиллик меҳнат таътиллари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«05.02.29.01 Ҳар йилги меҳнат таътили»;
«05.02.29.02 Йиллик асосий таътил. Йиллик асосий узайтирилган таътиллар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«05.02.29.02 Ҳар йилги асосий энг кам таътил. Ҳар йилги асосий узайтирилган таътил»;
«05.02.29.03 Йиллик қўшимча таътиллар, Таътиллар бериш тартиби, вақти ва навбати» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«05.02.29.03 Ҳар йилги қўшимча таътиллар»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«05.02.29.10 Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«05.02.33.00 Масофадан туриб ишлаш
05.02.34.00 Аутстаффинг»;
«05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«05.04.11.00 Ноқулай меҳнат шароитлари ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар»;
«05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари» кодидан «Тиббий кўриклар.» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«05.07.09.00 Мажбурий меҳнат»;
«05.09.03.00 Ногиронлар меҳнати» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«05.09.03.00 Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнати»;
e) 06.00.00.00 ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ бўлимида:
«06.05.00.00 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш (шунингдек, 14.01.10.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«06.05.00.00 Вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш»;
«06.07.01.03 16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақалар. Болаликдан 1 ва 2 гуруҳ ногиронларига нафақа» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«06.07.01.03 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларга нафақалар. Болаликдан 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар нафақаси»;
«06.07.01.09 Ишсизлик нафақалари (шунингдек, 05.01.06.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 05.01.06.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«06.07.02.01 Ногиронларга компенсация тўловлари» кодидаги «Ногиронларга» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«06.07.03.00 Кам таъминланган ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«06.07.04.00 «Аёллар дафтари»
06.07.05.00 «Ёшлар дафтари»
06.07.06.00 «Темир дафтар»
06.07.07.00 «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»;
«06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш» кодидаги «ногиронлар уйлари» деган сўзлар «ногиронлиги бўлган шахслар уйлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар» кодидаги «Ногиронлар» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси» кодидаги «Ногиронлар» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
f) 07.00.00.00 МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ бўлимида:
«07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 06.03.03.00ларга қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00га қаранг)»;
«07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари»;
«07.15.00.00 Давлат солиқ хизмати идоралари актлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш» коди чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«07.19.04.00 Ислом молияси (банки)»;
«07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг)» коди чиқариб ташлансин;
«07.25.02.00 Чиқариш тўғрисидаги қарор» кодидаги «Чиқариш» деган сўздан кейин «, ўзгартириш, бекор қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«07.27.02.05 Криптовалюта»;
«07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 10.01.05.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 10.01.05.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«07.28.09.00 Венчур инвестициялар
07.28.10.00 Маҳаллий инвестициялар;
07.28.11.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«07.31.00.00 Ҳисоб палатаси»;
g) 08.00.00.00 УЙ-ЖОЙ ҚОНУНЧИЛИГИ. КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК бўлимида:
«08.01.05.00 Ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, манёврланган уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, ветеранлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлари, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.01.05.00 Ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, манёврланган уй-жой фонди уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлари, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)»;
«08.01.04.03 Мақсадли фойдаланишга мўлжалланган коммунал уй-жой фонди» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.01.04.03 Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди»;
«08.01.09.00 Уй-жой фондидан яшашга мўлжалланган уйлар ва яшашга мўлжалланган хоналарни чиқариб ташлаш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.01.09.00 Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш;
«08.03.02.00 Электр таъминоти» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.03.02.00 Жисмоний ва юридик шахсларни электр энергияси билан таъминлаш»;
«08.03.03.00 Газ таъминоти» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.03.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларни табиий газ билан таъминлаш. Газдан фойдаланувчи истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш»;
«08.03.04.00 Иситиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.03.04.00 Жисмоний ва юридик шахсларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш. Марказлаштирилган иситиш тизимидан фойдаланиш»;
«08.03.07.00 Сув таъминоти» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«08.03.07.00 Жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни оқизиш»;
«08.09.00.00 Меҳмонхона хўжалиги» коди чиқариб ташлансин;
h) 09.00.00.00 ТАДБИРКОРЛИК ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ бўлимида:
«09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.01.06.04 Хабардор қилиш тартиб-таомиллари»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.01.09.01 Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил»;
«09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)» кодидан «Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.01.13.00 Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.02.06.00 Яширин иқтисодиёт»;
«09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.00.00 Тўловга қобилиятсизлик ва санация»;
«09.03.02.00 Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.02.00 Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи»;
«09.03.04.00 Банкротлик тўғрисида ихтиёрий равишда эълон қилиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.04.00 Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ихтиёрий равишда эълон қилиш»;
«09.03.05.00 Судда банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.05.00 Судда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби»;
«09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг тўловга қобилиятсизлик хусусиятлари»;
«09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги»;
«09.03.11.02 Қишлоқ хўжалиги корхонаси банкротлиги» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.11.02 Қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўловга қобилиятсизлиги»;
«09.03.11.03 Суғурта ташкилотлари банкротлиги» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.11.03 Суғурта ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлиги»;
«09.03.11.04 Банклар банкротлиги» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.11.04 Банкларнинг тўловга қобилиятсизлиги»;
«09.03.11.05 Қимматли қоғозлар бозори касб қатнашчиларининг банкротлиги» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.11.05 Қимматли қоғозлар бозори касб қатнашчиларининг тўловга қобилиятсизлиги»;
«09.03.12.00 Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.12.00 Якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги»;
«09.03.13.00 Соддалаштирилган банкротлик жараёни» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«09.03.13.00 Соддалаштирилган тўловга қобилиятсизлик жараёни»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.03.15.00 Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги»;
«09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«09.10.15.01 Машинасозлик
09.10.15.02 Металлга ишлов бериш»;
«09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари» коди чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.10.27.00 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари»;
«09.12.05.00 Тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш» кодидаги «эксплуатацияга» деган сўз «фойдаланишга» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.13.09.00 Реновация»;
«09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик» кодидаги «Узумчилик» деган сўз чиқариб ташлансин;
«09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик» кодидаги «Балиқчилик» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«09.14.09.11 Узумчилик
09.14.09.12 Балиқчилик»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«09.15.05.10 Учувчисиз учиш аппаратлари»;
«09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш» кодидан «Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«09.15.20.00 Логистика
09.15.21.00 Курьерлик фаолияти»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«09.15.23.00 Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш»;
i) 10.00.00.00 ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ. БОЖХОНА ИШИ бўлимида:
«10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00га қаранг)», «10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар» кодлари чиқариб ташлансин;
«10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«10.05.03.00 Экспорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«10.05.04.00 Импорт (олиб кириш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«10.05.05.00 Экспорт (олиб чиқиш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«10.06.03.01 Эркин муомалага қўйиб юбориш» кодидаги «қўйиб юбориш» деган сўзлар «чиқариш» деган сўз билан алмаштирилсин;
«10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш» кодидаги «маҳсулотларини» деган сўз «воситаларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
j) 11.00.00.00 АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР бўлимида:
«11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«11.02.09.00 Қурғоқчиликка қарши курашиш»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«11.03.07.09 Яйловлар»;
«11.03.08.02 Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.07.03га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.03га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.08.03 Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.07.04га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.04га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.08.04 Ер участкасидан доимий (муддатсиз) фойдаланиш (шунингдек, 03.08.07.05га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.05га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.08.07 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) (шунингдек, 03.08.07.06га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 03.08.07.06га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.03.16.00 Ердан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.11.02.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.11.02.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.04.08.00 Ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.05.00га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.05.00га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«11.05.09.00 Сувдан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.07.00 ва 11.01.11.00ларга қаранг)» кодидан «(шунингдек, 07.10.07.00 ва 11.01.11.00ларга қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«11.05.15.00 Сув тежовчи технологиялар»;
«11.07.06.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш учун рухсатномалар бериш тартиби. Лицензиялар» кодидаги «Ўсимлик» деган сўз «Ҳайвонот» деган сўз билан алмаштирилсин;
«11.07.07.00 Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши» кодидаги «Ўсимлик» деган сўз «Ҳайвонот» деган сўз билан алмаштирилсин;
«11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқаришни тартибга солиш»;
«11.08.05.00 Атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун тўлов (шунингдек, 11.01.11.00га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11.08.05.00 Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари»;
k) 12.00.00.00 АХБОРОТ ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ бўлимида:
«12.03.02.02 Электрон тижорат» коди чиқариб ташлансин;
«12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«12.03.12.00 Персоналлаштириш»;
«12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12.04.03.00 Интернет жаҳон ахборот тармоғи»;
қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:
«12.04.04.00 Рақамли платформалар
12.04.05.00 Сунъий интеллект»;
«12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)» кодидаги «Реклама» деган сўздан кейин «фаолияти» деган сўз билан тўлдирилсин;
«12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг)» кодидан «(шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«12.09.00.00 Киберхавфсизлик»;
l) 13.00.00.00 ТАЪЛИМ. ФАН. МАДАНИЯТ бўлимида:
«13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, шунингдек комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш»;
«13.01.08.03 Профессионал таълим» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13.01.08.03 Касбий таълим (Профессионал таълим)»;
«13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13.01.08.07 Қўшимча таълим (Мактабдан ташқари таълим)»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«13.01.08.08 Масофавий таълим»;
«13.01.09.00 Болалар уйлари. Вояга етмаганлар билан ишлаш» кодидаги «Болалар уйлари.» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13.03.19.00 Радио, телевидение ва бошқалар»;
m) 14.00.00.00 СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. СПОРТ. ТУРИЗМ бўлимида:
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«14.01.03.08 Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси»;
«14.01.07.00 Кекса ёшдаги шахслар ва ногиронларга тиббий ёрдам кўрсатиш» кодидаги «ногиронларга» деган сўз «ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«14.01.10.00 Врачлик-меҳнат экспертизаси» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14.01.10.00 Тиббий-ижтимоий экспертиза»;
«14.01.11.00 Ҳарбий-врачлик экспертизаси» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14.01.11.00 Ҳарбий-тиббий экспертиза»;
«14.01.12.00 Суд-тиббиёт экспертизаси ва суд-психиатрия экспертизаси» коди чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«14.02.08.00 Киберспорт»;
n) 15.00.00.00 МУДОФАА бўлимида:
«15.14.00.00 Фуқаро мудофааси. Объектларни ҳимоя қилиш. Фуқароларни ҳимоя қилиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15.14.00.00 Объектларни ҳимоя қилиш»;
«15.16.00.00 Шахсий таркибни тарбиялаш» коди чиқариб ташлансин;
o) 16.00.00.00 ХАВФСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ МУҲОФАЗАСИ бўлимида:
«16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги» кодидаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги.» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)», «16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00га қаранг)», «16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00га қаранг)» кодлари чиқариб ташлансин;
«16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16.05.03.00 Яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш»;
«16.05.04.00 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистондан чиқиши ва кириши», «16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши» кодлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«16.11.06.08 Кибержиноятчилик»;
«16.13.10.00 Ўлим / умрбод озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16.13.10.00 Умрбод озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этиш»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«16.13.18.00 Пробация»;
p) 17.00.00.00 ОДИЛ СУДЛОВ бўлимида:
«17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколати» кодидаги «Сайланиши. Ваколати» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби» кодидаги «Ваколати. Таркиби» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«17.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари»;
«17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари», «17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари» кодлари чиқариб ташлансин;
«17.02.06.00 Маъмурий судлар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17.02.06.00 Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари»;
«17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари», «17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари», «17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари» кодларидаги «туман (шаҳар)» деган сўзлар «туман, шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«17.02.10.00 Туманлараро маъмурий судлар»;
«17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги» боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17.05.00.00 Фуқаролик суд иш юритуви»;
«17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик» боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17.06.00.00 Иқтисодий суд иш юритуви»;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«17.08.00.00 Маъмурий суд иш юритуви»;
q) 18.00.00.00 ПРОКУРАТУРА. АДВОКАТУРА. НОТАРИАТ. ЮРИДИК ХИЗМАТ. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ бўлимида:
Бўлим номидан «. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«18.02.00.00 Адвокатура» боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18.02.00.00 Адвокатлик фаолияти»;
«18.03.00.00 Нотариат» боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18.03.00.00 Нотариал фаолият»;
«18.05.01.00 Адлия органларининг тизими ва ташкилий тузилмаси» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18.05.01.00 Адлия органлари ва муассасалари»;
«18.05.03.00 Адлия органлари фаолиятига доир бошқа масалалар», «18.05.04.00 Персоналлаштириш» кодлари чиқариб ташлансин;
r) 19.00.00.00 ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ бўлимида:
«19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар» кодидаги «Конференциялар» деган сўздан кейин «Форумлар» деган сўз билан тўлдирилсин;
«19.04.00.00 Ҳудуд» боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19.04.00.00 Делимитация ва демаркация»;
«19.04.01.00 Умумий масалалар», «19.04.02.00 Давлат ҳудудий тузилиши ва ўзгартириш», «19.04.03.00 Чегара масалалари», «19.05.02.00 Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш», «19.05.03.00 Икки фуқаролик ва фуқароликнинг бўлмаслиги», «19.05.04.00 Фуқароликка оид бошқа масалалар», «19.05.05.00 Чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати», «19.05.07.00 Миграция масалалари. Кириш ва чиқиш», «19.05.08.00 Аҳолига тегишли бошқа масалалар», «19.07.10.00 Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар» кодлари чиқариб ташлансин;
«19.08.06.00 Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти» кодидаги «ҳамжамияти» деган сўз «иттифоқи» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«19.12.04.00 Халқаро арбитраж»;
s) 20.00.00.00 КАДРЛАР МАСАЛАЛАРИ, МУКОФОТЛАР, ФАХРИЙ УНВОНЛАР, ЭСДАЛИК НИШОНЛАР, ФАХРИЙ ЁРЛИҚЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАШ, АМНИСТИЯ ВА АФВ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ФУҚАРОЛИК БЕРИШ БЎЙИЧА ИНДИВИДУАЛ АКТЛАР бўлимида:
қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«20.06.00.00 Идоралараро коллегиал органларни ташкил этиш, тасдиқлаш (аъзолари таркибини тасдиқлаш, янгилаш), тугатиш».
2. 2-илованинг 2 ва 9-бандларидаги «Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш» деган сўзлар «Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2026 й., 10/26/2333-5/0860-сон)