1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.05.00 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами (шунингдек, 06.06.12.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.12.00 Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти (шунингдек, 06.03.05.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2111-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 3 майдаги 37, 2010-20-сон қарори (рўйхат рақами 2111, 2010 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 180-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 июнь,
374-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПЎЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 июнь,
2026-11-сон
Келишилди:
Халқ банки Бошқарув раиси Ш. АТАБАЕВ
2026 йил 24 апрель
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 11 июндаги 374-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 5 июндаги 2026-11-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«Агар тўлов манбаига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиш ва ўтказиш мажбурияти юклатилмаган бўлса, солиқ чегирмаси жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясига асосан тақдим этилиши мумкин.».
3. 12-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА