Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1830-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1830, 2008 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 255-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 февраль,
289-mh-сон
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 21 февралдаги 289-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/1830-4/0200-сон)