Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 2-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 18 октябрь,
349-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 октябрдаги 349-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида авиация парвозлари
АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ
I-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Асосий қоидалар парвозлар хавфсизлигини кафолатловчи экспериментал, давлат ва фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвозларини ташкил этиш ва бажариш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг умумий тартибини белгилайди.
1-§. Қисқартмалар
2. Ушбу Асосий қоидаларда қуйидаги шартли қисқартмалар қўлланилади:

УУА

учувчисиз учиш аппарати

ЙКРМ

яқиндан келтирувчи радиомаёқли пункт

ҲҲК

ҳарбий ҳаво кучлари

БПЧБ

булутларнинг пастки чегарасининг баландлиги

ИКРЛ

иккиламчи кузатиш радиолакатори

УУА

учувчисиз учиш аппарати

УКРМ

узоқдан келтирувчи радиомаёқли пункт

УҚЙ

учиш-қўниш йўлаги

ҚҚБ

қарор қабул қилиш баландлиги

ҲТ

ҳаво трассаси

ШФ ЙБТ БМ

самовий ҳудуддан фойдаланиш ягона бошқарув тизимининг бош маркази

ШФ (ҲҲФ)

самовий ҳудуддан фойдаланиш (ҳаво ҳудудидан фойдаланиш)

АНН

аэродромнинг назорат нуқтаси

МХБ

минимал хавфсиз баландлик

МҲЙ

маҳаллий ҳаво йўналиши

МПБ

минимал пасайиш баландлиги

ҚТ

қисқа тўлқинлар

ҚДП

қўмондонлик диспетчерлик пункти

ПАОЙ

парвозларни амалга ошириш йўриқномаси

МДП

маҳаллий диспетчерлик пункти

ҲҲХК

ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш

АКР

алоҳида келтирувчи радиостанция

ҲҲМҚ

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари

ВПҚ

визуал парвоз қоидалари

УПҚ

ускуналар бўйича парвоз қоидалари

СБҲБП

сўров бўйича ҳисобот бериш пункти

МҲБП

мажбурий ҳисобот бериш пункти

ЙЙ

юриш йўлаги

РЛН

радиолокацион назорат

РЛС

радиолокацион станцияси

ПЕҚ

ҳаво кемаси парвоз эксплуатация қўлланмаси

РНН

радионавигацион нуқта

РТТ

радиотехник таъминот

Рмин.кел.

минимал келтирилган босим

ЎЙҲК

ўта енгил ҳаво кемаси

ММШ

мураккаб метеорологик шароит

ҲҲБ

ҳаво ҳаракатини бошқариш

ШФ ЙБТ ҲМ

самовий ҳудуддан фойдаланиш ягона бошқарув тизимининг ҳудудий маркази

УҚТ

ультрақисқа тўлқин

ADF

автоматлаштирилган радиокомпас (Automatic Direction Finding)

AIP

аэронавигацион ахборотлар тўплами (Aeronautical Information Publication)

ATC Clearance

берилган парвозлар режасига мувофиқ парвозга диспечерлик рухсати (Air Traffic Control Clearance)

ATIS

аэроузел (аэропорт) ҳудудида ахборотларни автомат тарзда юбориш хизмати (Automatic Terminal Information Service)

DA/DH

қарор қабул қилиш учун абсолют/нисбатан баландлик (Decision Altitude / Decision Height)

DME

узоқликни ўлчаш жиҳозлари (Distance Measuring Equipment)

IFR

қурилмалар бўйича парвоз қилиш қоидалари (Instrument Flight Rules)

ILS

инструментал қўниш тизими (Instrument Landing System)

FL

парвоз эшелони (Flight Level)

FP

парвоз режаси (Flight Plan)

FMS

парвозни бошқариш тизими (Flight Management System)

GBAS

функционал ўшимчали қуруқлик тизими (Ground-based augmentation system)

 GLS

GBAS туридаги қўниш тизими (GBAS Landing System)

GPS

глобал позицияланган тизим (Global Positioning System)

LMWRM

радиомаркерли яқин масофага узатмали радиостанция (Locator Middle With Radio Marker)

LOWRM

радиомаркерли узоқ масофага узатмали радиостанция (Locator Outer With Radio Marker)

MSL

ўртача денгиз сатҳи (Mean Sea Level)

MLS

микротўлқинли қўниш тизими (Microwave Landing System)

MSSR

иккиламчи моноимпульсли кузатиш радиолокатори (Monopulse Secondary Surveillance Radaр)

NDB/RB

йўналтирилмаган радиомаёқ / радиомаёқ/ AURS (Non-Directional Beacon / Radio Beacon)

NFA

электрон алоқа воситалари орқали юбориладиган ва амалда қўллаш, ҳар қандай аэронавигация жиҳозларининг ҳолати ёки ўзгариши, хизмат кўрсатиш ва қоидалар ёхуд хавф тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарнома, парвозларни бажариш билан боғлиқ бўлган ходимлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ўз вақтидаги огоҳлантиришлар (Notic for Airmen)

NOTAM-1

тартибсиз юзага келувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар 1-тоифали хабарнома орқали берилади

NOTAM-2

олдиндан режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар 2-тоифали хабарнома орқали берилади

QFE

учиш қўниш йўлаги бошланиш сатҳининг атмосфера босими (Question Field Elevation атмосфера босими радиотелефон кодининг шартли белгиси)

QNE

стандарт атмосфера босими 760 мм.см.уст. (1013,2 mbar) (Question Nil Elevation атмосфера босими радиотелефон кодининг шартли белгиси)

QNH

стандарт атмосфера бўйича ўртача денгиз сатҳига келтирилган аэродром (пункт)нинг атмосфера босими (QNH) (Question Nautical Height атмосфера босими радиотелефон кодининг шартли белгиси)

PSR

бирламчи кузатиш радиолокатори (Primary Surveillance Radar)

AN

зоналашган навигация (Area Navigation)

RVR

учиш-қўниш йўлагида кўриш имкониятининг узоқлиги (Runway Vizual Range)

RA

низоли вазиятларни бартараф этиш юзасидан маслаҳатли хабар (Resolution Advisory)

RAD

қўмондонлик радиостанцияси (Radio)

SNOWTAM

аэродромнинг иш ҳудудида қор эриши, ёғингарчилик ва муз пайдо бўлиши натижасида юзага келган қор, муз, ёғингарчилик ёки кўлмак сувлари келтириб чиққан хавфли шароитларнинг мавжудлиги ёхуд уларни бартараф этиш тўғрисидаги белгиланган формат бўйича маълумот берувчи махсус серияли хабарнома

TA

ҳаводаги вазият ҳақида консультатив хабарлар (Traffic Advisory)

TCAS

ҳавода тўқнашувларни огоҳлантирувчи тизим (Traffic Collision Avoidance System)

VFR

визуал парвозларнинг қоидалари (Vizual Flight Rules)

CUT

бутунжаҳон координацияланган вақт (Coordinated Universal Time)

ГПа

гектопаскал

кг

килограмм

км

километр

км/с

километр соатига

М

Мах сони

м

метр

мбар

миллибар

МГс

мегагерц

м/с

метр сонияга

д.мили

денгиз мили

дақ

дақиқа

мм/дақ

миллиметр дақиқасига

мм.см.уст.

миллиметр симоб устуни

с

сония

т

тонна

уз

узел

ft

фут

2-§. Таърифлар
3. Ушбу Асосий қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
мутлақ баландлик — ўртача денгиз сатҳидан (MSL) нуқта ёки нуқта сифатида қабул қилинган объект сатҳигача бўлган вертикал масофа;
фавқулодда хабардор қилиш — қидирув-қутқарув хизматларининг ёрдамига муҳтож бўлган ҳаво кемалари тўғрисида тегишли ташкилотларни хабардор қилиш учун кўрсатиладиган хизмат;
авиация ходимлари — фаолияти парвозларни ташкил этиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган шахслар;
авиация ишлари — корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг (буюртмачининг) технологик ёки транспорт ишлаб чиқариш жараёнларини таъминлаш мақсадида, шунингдек, тажриба ва илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш, санитария ва табиатни муҳофаза қилиш чораларини амалга ошириш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, табиий офатлар, авариялар ва фалокатлар оқибатларини бартараф этиш учун авиация воситалари ёрдамида тижорат асосида бажариладиган махсус операциялар;
аэродромдаги атмосфера босими (аэродромдаги босим) — учиш-қўниш йўлагининг бошланғич нуқтаси даражасида ўлчанадиган атмосфера босимининг симоб устуни миллиметрларида (мм симоб уст.), миллибарларда (мбар) ёки гектопаскалларда (ГПа) ифодаланган қиймати;
аэродром — ҳаво кемаларининг қўниши, учиши ёки ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган, махсус жиҳозланган ер ёки сув юзаси бўлаги бўлиб, унда тегишли бинолар, иншоотлар ва ускуналар жойлашган;
тоғли аэродром — аэродромнинг назорат нуқтасига нисбатан 25 км (14 денгиз мили) радиусда 500 м (1650 фут) ва ундан ортиқ нисбий баландликдаги нотекис рельефли ҳудудда жойлашган аэродром, шунингдек, денгиз сатҳидан 1000 м (3300 фут) ва ундан юқори баландликда жойлашган аэродром;
вақтинчалик аэродром — йилнинг маълум даврида ҳаво кемалари парвозини таъминлаш учун мўлжалланган, доимий иншоотлар ва ускуналарга эга бўлмаган, бироқ белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган аэродром;
аэродром ҳаракати — аэродромнинг манёвр майдонидаги барча ҳаракатлар, шунингдек, аэродром ҳудудидаги (учиш ва қўниш зонасидаги) барча ҳаво кемаларининг парвозлари;
аэродром диспетчерлик хизмати — аэродром ҳаракатига кўрсатиладиган диспетчерлик хизмати;
аэронавигация маълумотлари — аэронавигация маълумотларини тўплаш, таҳлил қилиш ва шакллантиришдан олинган ахборот;
аэростат — кўтариш кучи аэростатик ёки бир вақтнинг ўзида аэростатик ва аэродинамик тамойилларга асосланган учиш аппаратларининг бир тури. Улар бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари), бошқарилмайдиган (эркин парвоз қилувчи), шар шаклидаги қобиқли (стратостатлар, радиозондлар, учувчи шарлар) ва боғланган турларга бўлинади;
аэроузел — бир-бирига яқин жойлашган аэродромлар бўлиб, уларда парвозларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, ҳаво ҳаракатини бошқаришда махсус келишув ва мувофиқлаштириш талаб этилади;
барометрик баландлик — стандарт атмосфера бўйича маълум бир босимга мос келадиган мутлақ баландлик қийматларида ифодаланган атмосфера босими;
хавфсиз парвоз баландлиги — ҳаво кемасини ер (сув) юзаси ёки ундаги тўсиқлар билан тўқнашишдан ҳимоя қиладиган энг паст рухсат этилган парвоз баландлиги;
мўлжалсиз жой — аниқ хариталари бўлмаган бир хил кўринишдаги ҳудудлар (тайга, дашт, чўл, тундра, катта ўрмон массивлари, шунингдек, кам ўрганилган жойлар);
учувчисиз учиш аппарати (УУА) — бортда учувчисиз парвозни амалга оширадиган, бошқа жойдан тўлиқ масофадан бошқариладиган ёки дастурлаштирилган ҳолда парвозда тўлиқ автоном бўлган ҳаво кемаси (ҳаво кемалари моделлари ва бошқалар бундан мустасно);
чайқалиш — ҳаво кемасининг турбулент атмосферада парвоз пайтида юзага келадиган тартибсиз ҳаракати (чайқалиш кучсиз деб ҳисобланади, агар ортиқча юкланишнинг ўсиши ± 0,5г дан ошмаса, ўртача — ± 1,0г гача, кучли — ± 1,0г дан ортиқ; қўниш конфигурациясида: ўртача — ± 0,3 ÷ 0,4г, кучли — ± 0,4г дан ортиқ);
векторлаш — ҳаво ҳаракатини бошқариш кузатиш тизимидан фойдаланиш асосида маълум йўналишларни (траекторияларни) кўрсатиш орқали ҳаво кемаларини радиолокацион йўналтиришни таъминлаш;
вертодром — вертолётларнинг тўлиқ ёки қисман қўниши, учиши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган аэродром ёки иншоот юзасининг маълум бир қисми;
вертолёт — тахминан вертикал ҳолатда жойлашган ўқлар атрофида куч қурилмаси томонидан айлантириладиган бир ёки бир нечта кўтарувчи винтлар билан ҳаво реакцияси туфайли парвозда ушлаб туриладиган ҳаводан оғир ҳаво кемаси;
аэростатнинг кўтарилиши — аэростатнинг ҳаводаги ҳаракати бўлиб, бунда унинг парвоз баландлиги ортади;
ҳаво кемасининг учиши — ердаги ҳаракати тезлашиб ва ердан узилишни ўз ичига олган, сўнгра учиш конфигурациясига ўтиш тугайдиган баландликка кўтарилишни қамраб олган парвоз босқичи;
учиш-қўниш йўлаги — ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши учун тайёрланган қуруқликдаги аэродромнинг муайян тўғри тўртбурчак шаклидаги қисми;
кўринувчанлик — атмосфера шароитлари билан аниқланадиган ва масофа бирликларида ифодаланадиган, кундузи сезиларли ёритилмаган объектларни ҳамда кечаси сезиларли ёритилган объектларни кўриш ва таниб олиш имконияти;
учиш — қўниш йўлагидаги кўринувчанлик (учиш-қўниш йўлагидаги кўриниш масофаси) (RVR) — учиш-қўниш йўлагининг марказий чизиғида турган ҳаво кемаси кабинасидан учиш-қўниш йўлаги юзасидаги белгиларни ёки учиш-қўниш йўлагини чегараловчи ёхуд марказий чизиқни кўрсатувчи чироқларни кўриш мумкин бўлган масофа;
визуал парвоз — ҳаво кемасининг табиий уфқ ва ердаги (ёруғлик) арга нисбатан фазовий ҳолати ва жойлашуви, шунингдек, унинг бошқа ҳаво кемалари, объектлар ва тўсиқларга нисбатан горизонтал ва вертикал бўйича ўзаро жойлашуви экипаж томонидан кўз билан аниқланадиган шароитларда амалга ошириладиган парвоз;
визуал метеорологик шароитлар — белгиланган минимал кўрсаткичларга мос келадиган ёки улардан юқори бўлган кўриниш масофаси, булутларгача бўлган масофа ва булутларнинг қуйи чегараси баландлиги қийматларида ифодаланган об-ҳаво шароитлари;
қўнишга визуал яқинлашув — ускуналар бўйича қўнишга яқинлашув схемасининг бир қисми ёки бутун схемаси тугалланмаган ва қўнишга яқинлашув учиш-қўниш йўлаги ва/ёки унинг ориэнтирлари билан кўз орқали алоқа ўрнатилган ҳолда амалга ошириладиган жараён;
ҳаво трассаси — йўлак кўринишидаги назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди (ёки унинг бир қисми);
ҳаво ҳаракати — парвозда ёки аэродромнинг манёвр майдонида ҳаракатланаётган барча ҳаво кемалари;
чегараолди чизигининг ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига туташ, кенглиги 25 км (14 денгиз мили) бўлган қуруқлик ва сув ҳудудлари устидаги Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудуди;
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғи — давлат ҳудуди ва ҳудудий сувлари устидаги, унинг мутлақ юрисдикцияси остида бўлган бўшлиқ;
ҳаво кемаси — ер юзасидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсирини ҳисобга олмаганда, ҳаво билан ўзаро таъсири туфайли атмосферада ушлаб туриладиган ҳар қандай учиш аппарати;
қоидабузар (тартиббузар) ҳаво кемаси — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини бузган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибини бузишга йўл қўйган ҳаво кемаси;
вақтинчалик режим — Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатилган жойда алоҳида муҳим парвозлар ва бошқа фаолият хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлари билан белгиланадиган ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг махсус тартиби;
ҳаво кемасининг парвоз вақти — ҳаво кемаси кўтарилишда ҳаракатлана бошлаган пайтдан то қўнишда унинг ерга тўлиқ тўхташи ёки вертикал қўнишда ер юзасига тегиши пайтига қадар бўлган давр;
булутларнинг пастки чегараси баландлиги — қуруқлик ёки сув сатҳидан 6000 метрдан пастда жойлашган ва осмоннинг ярмидан кўпини қоплайдиган булутларнинг энг пастки қатламининг пастки чегарасигача бўлган вертикал масофа;
ўтиш баландлиги — аэродром ҳудудида белгиланган эшелонни эгаллашда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босими (QNE) қийматига ўтказиш учун белгиланган баландлик;
парвоз баландлиги — маълум бир сатҳдан ҳаво кемасигача (объектгача) бўлган вертикал масофани англатувчи умумий атама;
ҳақиқий учиш баландлиги — бевосита ҳаво кемаси остидан ер (сув) сатҳи нуқтасигача бўлган учиш баландлиги;
нисбий парвоз баландлиги — шартли равишда танланган нуқта сатҳидан парвоз баландлигигача бўлган масофа;
қарор қабул қилиш баландлиги — аниқ қўнишга яқинлашиш учун белгиланган мутлақ ёки нисбий баландлик. Агар ушбу баландликка етгунга қадар ҳаво кемаси командири қўнишга яқинлашишни давом эттириш учун ар билан зарур визуал алоқа ўрнатмаган бўлса ёки ҳаво кемасининг фазодаги ҳолати ёки унинг ҳаракат параметрлари қўниш хавфсизлигини таъминламаса, шу баландликда иккинчи айланага чиқиш манёври бошланиши лозим;
тоғли ҳудуд — 18,5 километр (10 денгиз мили) масофада ер юзаси баландлигининг ўзгариши 900 метрдан (3000 футдан) ортиқ бўлган ўзгарувчан рельефли ҳудуд;
рухсатнома амал қилиш чегараси — ҳаво кемасига берилган диспетчерлик рухсатномаси амал қиладиган чегара (пункт);
аэродром босими (ҚФЕ) — учиш-қўниш йўлагининг ишчи остонаси даражасидаги атмосфера босими;
стандарт атмосферага кўра денгиз сатҳига келтирилган аэродром (нуқта) босими (QNH) — барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида ўрнатилганда аэродромнинг (нуқтанинг) барометрик баландлиги унинг мутлақ баландлигига мос келадиган атмосфера босими;
дельтадром (парадром) — ўта енгил учиш аппаратларини жойлаштириш, учириш ва қўндириш учун тайёрланган ва белгиланган ер юзасининг қисми;
намойиш учиши — ҳаво кемасининг имкониятларини, учувчилар таркиби маҳоратини кўрсатиш мақсадида бажариладиган учиш (авиация техникаси намойиши, авиация паради);
диспетчерлик зонаси (ҳудуди) — ер юзасидан белгиланган юқори чегарагача бўлган назорат қилинадиган ҳаво бўшлиғи;
диспетчерлик ҳудуди — ер юзаси устида ўрнатилган чегарадан юқорига чўзилган назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди;
тўсиқ устидаги баландлик захираси — белгиланган чегараларда ҳисобга олинадиган тўсиқнинг энг юқори нуқтасидан ўтувчи горизонтал юзагача бўлган ҳаво кемасининг вертикал масофаси;
захира аэродроми — белгиланган қўниш аэродромигача ёки унга қўнишни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда ҳаво кемасини йўналтирилиш мумкин бўлган аэродром;
учиш пайтидаги захира аэропорти — ҳаво кемаси қўниши мумкин бўлган аэропорт, агар учишдан сўнг тез орада бунга зарурат туғилса ва учиш аэропортидан фойдаланиш имконсиз бўлса;
йўналишдаги захира аэропорти — маршрут бўйлаб парвоз давомида зарурат туғилганда ҳаво кемаси қўниши мумкин бўлган аэропорт;
белгиланган манзилнинг захира аэропорти — белгиланган аэропортга қўниш имконсиз ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда ҳаво кемаси қўниши мумкин бўлган аэропорт;
парвоз учун буюртманома — ҳаво кемасининг режалаштирилган парвози ёки парвознинг бир қисми ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар Ҳаво ҳаракатини ташкил этиш/бошқариш органларига ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа органларига тақдим этилади;
аэродром ҳудуди — аэродром атрофидаги белгиланган ўлчамдаги ҳаво бўшлиғи бўлиб, унда ҳаво кемалари учиш техникасини ва бошқа парвоз вазифаларини ўрганиш учун парвозларни амалга оширади;
ҳудудий навигация — ҳаво кемаларига ер усти ёки сунъий йўлдош навигация воситаларининг таъсир доираси ичида ёки автоном воситалар ёхуд уларнинг комбинациялари имкониятлари билан белгиланган чегараларда исталган траектория бўйлаб парвоз қилиш имконини берувчи навигация усули;
парвозларни чеклаш ҳудуди — давлат ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги белгиланган ўлчамдаги ҳаво бўшлиғи бўлиб, унинг доирасида ҳаво кемаларининг парвозлари маълум шартлар асосида чекланган;
кутиш зонаси — одатда аэродром (аэроузел) радио-навигация нуқтаси устида жойлашган, ҳаво кемаларининг ИИО/ИИБ органининг кейинги рухсатини кутиши учун белгиланган маълум ўлчамдаги ҳаво бўшлиғи;
ҳаво кемаси командири — учувчи мутахассислигига эга бўлган ва белгиланган тартибда ушбу турдаги ҳаво кемасини мустақил бошқариш ҳуқуқига эга шахс;
аэродромнинг назорат нуқтаси — танланган координаталар тизимида аэродромнинг жойлашувини аниқловчи нуқта;
қисқа муддатли чеклов — Ҳаво бўшлигидан фойдаланиш ягона бошқарув тизимларининг марказлари ҳудудларида парвозлар ва бошқа фаолият хавфсизлигини тезкор таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси билан белгиланадиган ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг махсус тартиби;
парвозлар доираси (доира бўйлаб парвоз схемаси) — аэродром ҳудудида, одатда давлат ва тажриба-синов авиацияси аэродромларида ўрнатилган йўналиш бўлиб, у бўйича ёки унинг бир қисми бўйлаб учишдан сўнг баландликка кўтарилиш, қўнишга яқинлашиш учун пасайиш, қўнишни кутиш, аэродром устида парвоз қилиш ёки ҳаво кемасининг аэродром чегарасидан чиқиши амалга оширилади;
учиш аппарати — атмосфера ёки космик фазода учиш учун белгиланган қурилма;
учувчилар таркиби — махсус тайёргарликка эга бўлган ва парвоз пайтида экипаж таркибида учиш, ҳаво навигацияси, ҳаво кемасини, унинг тизимлари ва ускуналарини бошқариш бўйича ўз функционал вазифаларини бажарувчи шахслар;
йўл чизиғи — ҳаво кемаси парвози траекториясининг ер юзасига проекцияси бўлиб, унинг ҳар қандай нуқтасидаги йўналиши одатда ҳақиқий, магнит ёки шартли меридианнинг шимолий йўналишидан ўлчанадиган бурчак даражаларида ифодаланади;
белгиланган чегара — ҳаво бўшлиғида ҳаво трассасига, келиш маршрутига (СТАР) перпендикуляр бўлган вертикал текислик бўлиб, унинг жойлашуви сунъий йўлдош навигация тизими ёки бурчак-масофани ўлчовчи радионавигация воситаси маълумотлари, АКР ёки маркер маёғи ўрнатилган жой, ҲК навигация маълумотлар базасига киритилган географик нуқта орқали аниқланади. Ушбу чегарадан ўтгандан сўнг, хавфсиз эшелон (мутлақ баландлик)дан паст бўлмаган ҳолда, ҲҲХК/ҲҲБ органига белгиланган схема бўйича қўниш ва қўнишга яқинлашиш учун ҳаво кемаси экипажига (учувчисига) пасайишга рухсат бериш ҳуқуқи берилади;
маҳаллий ҳаво йўли (МҲЙ) — маҳаллий ҳаво алоқаларини амалга оширишда ҳаво кемаларининг парвозларини бажариш учун мўлжалланган, баландлиги ва кенглиги бўйича чекланган ҳаво ҳудудидаги йўлак;
тоғли ҳудуд — 25 км (14 денгиз мили) радиусда 500 м (1650 фут) ва ундан ортиқ нисбий баландликдаги кесишган рельефли ҳудуд, шунингдек, денгиз сатҳидан 1000 м (3000 фут) ва ундан ортиқ баландликдаги ҳудуд;
текислик ҳудуди — 25 км (14 денгиз мили) радиусда рельефнинг нисбий баландлиги 200 м (660 фут) дан кам бўлган ҳудуд;
тепалик ҳудуд — 25 км радиусда рельефнинг нисбий баландлиги 200 дан 500 метргача (660 дан 1650 футгача) бўлган кесишган рельефли жой;
метеорологик маълумот — ҳақиқий ёки кутилаётган об-ҳаво шароитларига оид метеорологик ҳисобот, таҳлил, башорат ва бошқа ҳар қандай хабар;
пасайишнинг минимал баландлиги — аниқ бўлмаган қўниш ёки визуал қўниш схемасида кўрсатилган баландлик бўлиб, ундан пастроққа ориэнтир билан зарурий кўз алоқасисиз тушиш мумкин бўлмаган чегара;
минимал келтирилган босим — ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўллари, белгиланган маршрутлар ёки парвоз (авиация ишлари) ҳудудлари бўйича денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босимининг ҳисобланган қиймати;
аэродром минимуми — ушбу аэродромда маълум тоифадаги (турдаги) ҳаво кемасининг учиши ва қўнишига рухсат бериладиган учиш-қўниш йўлагидаги кўринувчанлик ва қарор қабул қилиш баландлиги/минимал пасайиш баландлиги ёки булутларнинг қуйи чегараси баландлигининг (зарурат бўйича) минимал рухсат этилган қийматлари;
авиация ишлари турининг минимуми — ушбу турдаги авиация ишларини бажаришга рухсат бериладиган кўринувчанлик ва булутларнинг қуйи чегараси баландлигининг (БҚЧБ) минимал рухсат этилган қийматлари;
ҳаво кемасининг минимуми — ушбу турдаги ҳаво кемасида хавфсиз учиш ва қўнишни амалга ошириш имконини берувчи учиш-қўниш йўлагидаги кўринувчанлик ва қарор қабул қилиш баландлиги/минимал пасайиш баландлиги ёки булутларнинг қуйи чегараси баландлигининг (зарурат бўйича) минимал рухсат этилган қийматлари;
ҳаво кемаси командирининг минимуми — учиш-қўниш йўлагида кўринишнинг ва учиш-қўниш йўлаги/минимал баландликнинг энг кам рухсат этилган қийматлари (зарур бўлганда), бунда командирга ушбу турдаги ҳаво кемасида учиш, қўниш ёки визуал парвоз қоидалари бўйича парвоз қилишга рухсат берилади;
ҳаво кемаси модели (авиамодель ва бошқалар) — фақат ўқув, спорт, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш ва техник ижодкорликни ривожлантириш учун ишлатиладиган, мустақил парвозни бошқариш ва навигация функциясига эга бўлмаган, фото ва видео қурилмалар билан жиҳозланмаган, двигателли ёки двигателсиз учиш аппарати;
ориэнтир билан визуал кўз алоқаси — учувчи томонидан ҳаво кемасининг жойлашувини ва унинг учиш-қўниш йўлагига нисбатан номинал парвоз йўналишидан оғиш тезлигини баҳолаш учун етарли вақт давомида учиш-қўниш йўлаги ва/ёки унинг ердаги (ёруғлик) ориэнтир билан кўз алоқаси, бу хавфсиз қўнишни таъминлаш имконини беради;
музлаш — ҳаво кемасининг турли қисмларида музнинг тўпланиши (кучсиз — қанотнинг олд қисмида 0,5 мм/мин гача муз тўпланганда, ўртача — 0,5 дан 1 мм/мин гача, кучли — 1 мм/мин дан ортиқ);
ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш — умумий атама бўлиб, тегишли ҳолларда парвоз маълумотлари хизмати, фавқулодда хабар бериш, ҳаво ҳаракатига консультатив хизмат, ҳаво ҳаракатини диспетчерлик бошқарувини (ҳудудий диспетчерлик хизмати, яқинлашишни бошқариш ёки аэродром диспетчерлик хизмати) ўз ичига олади;
хавфли зона — белгиланган ўлчамдаги ҳаво бўшлиғи бўлиб, унда маълум вақт оралиғида ҳаво кемаларининг парвози учун хавф туғдирувчи фаолият амалга оширилиши мумкин;
хавфли об-ҳаво ҳодисалари — парвозлар хавфсизлиги ва авиация техникасининг бутунлигига таҳдид солувчи об-ҳаво ҳодисалари ёки метеорологик кўрсаткичлар;
ҲҲХ органи — тегишли ҳолларда ҳаво ҳаракатини диспетчерлик хизмати кўрсатиш органи, парвоз маълумотлари маркази ёки ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш бўйича маълумотларни тўплаш пунктини англатувчи умумий атама;
ҲҲБ органи — тегишли ҳолларда ҳудудий диспетчерлик маркази, яқинлашиш диспетчерлик органи ёки аэродром диспетчерлик пункти, парвозларни бошқариш пункти, идоравий қўмондонлик пункти ёки ҳаво ҳаракатини бошқариш вазифаларини бажарувчи бошқа пунктни англатувчи умумий атама;
парвоздаги фавқулодда ҳолат — авиация техникасининг тўсатдан ишдан чиқиши ёки ҳаво кемасининг экипаждан оддий бошқарувдан фарқ қиладиган ҳаракатларни талаб этадиган шароитларга тушиб қолиши натижасида юзага келадиган вазият;
ўтиш қатлами — ўтиш баландлиги ва ўтиш эшелони орасидаги ҳаво бўшлиғи;
пилотаж — ҳаво кемаси томонидан атайлаб бажариладиган, унинг фазовий ҳолати ва парвоз режимини ўзгартиришга қаратилган манёврлар;
планер — қўзғалмас кўтарувчи юзаларга эга бўлган, ҳаводан оғир моторсиз учиш аппарати;
парвоз режаси (flight plan) — ҳаво кемасининг режалаштирилган парвози ёки унинг бир қисми ҳақидаги маълумотлар бўлиб, ҳаво ҳаракатини бошқариш органларига тақдим этилади;
парвозлар режа жадвали — давлат ва тажриба авиацияси парвозларида парвозларни бажариш тартибини, экипажларга бериладиган вазифалар хусусиятини ва уларни бажариш кетма-кетлигини белгиловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат;
манёвр майдони — аэродромнинг перронлардан ташқари қисми бўлиб, ҳаво кемаларининг учиши, қўниши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган;
қидирув — одатда қидирув ва қутқарув мувофиқлаштириш ёки ёрдамчи маркази томонидан бошқариладиган операция бўлиб, унда мавжуд ходимлар ва воситалардан фойдаланиб, бахтсизликка учраган шахсларнинг жойлашувини аниқлаш амалга оширилади;
парвоз — ҳаво кемасининг ер (сув) юзаси бўйлаб ва ҳаво бўшлиғида учиш пайтида ердаги ҳаракти тезлаши бошлашдан (вертикал учишда ер ёки сув юзасидан кўтарилишдан) то ердаги тезлашган ҳаракатни тугатгунга қадар (тўхтамасдан учиш-қўниш йўлагини бўшатиш) ёки вертикал қўнишда ер (сув) юзасига теккунга қадар бўлган ҳаракати;
қуйи хавфсиз эшелондан пастдаги парвоз — иккинчи тоифадаги маҳаллий ҳаво йўллари бўйича визуал парвоз қоидалари асосида, белгиланган йўналиш бўйича, аэродром ҳудудида ёки авиация ишлари ҳудудида амалга ошириладиган парвоз бўлиб, қуйи хавфсиз эшелондан паст бўлган минимал келтирилган босимга нисбатан ушлаб туриладиган хавфсиз баландликдан паст бўлмаган баландликда бажарилади;
маршрут бўйича парвоз — олдиндан режалаштирилган йўналиш бўйича жўнаш пунктидан келиш пунктига амалга ошириладиган парвоз;
ВПҚ бўйича парвоз — визуал парвоз қоидаларига мувофиқ амалга ошириладиган парвоз;
визуал парвоз — ҳаво кемасининг фазовий ҳолати ва жойлашуви экипаж томонидан табиий уфқ, ердаги ар, шунингдек, бошқа моддий объектлар ва иншоотларга нисбатан кўз билан аниқланадиган парвоз;
УПҚ бўйича парвоз — ускуналар бўйича парвоз қоидаларига мувофиқ амалга ошириладиган парвоз;
ускуналар бўйича парвоз — ҳаво кемасининг фазовий ҳолати, жойлашуви, шунингдек, бошқа моддий объектлар ва иншоотларга нисбатан ҳолати экипаж томонидан тўлиқ ёки қисман учиш ва навигация ускуналари ёрдамида аниқланадиган шароитларда амалга ошириладиган парвоз;
ҳаво яқинлашув йўлаги — белгиланган чегараларда ҳаво бўшлиғининг учиш-қўниш йўлаги четига туташган ва унинг ўқи йўналишида жойлашган қисми бўлиб, унда ҳаво кемалари учишдан сўнг баландлик олади ва қўнишга киришда пасаяди;
УҚЙ остонаси — ҳаво кемалари қўниши учун фойдаланилиши мумкин бўлган учиш-қўниш йўлаги қисмининг бошланиши;
ҳаво кемасининг қўниши — ҳаво кемасининг секинлашган ҳаракати бошланганидан то ер, сув ёки бошқа юзага тегиши ва ҳаракат тугашигача (вертикал қўнишда қўнгандан кейин двигателни секинлаштиришгача) бўлган парвоз босқичи; бу босқич текисланиш баландлигидан (вертикал қўнишда тормозланиш бошланишидан) бошланади;
қўниш майдони — ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши учун яроқли бўлган ер, сув ёки бошқа юза қисми ёхуд махсус тайёрланган сунъий майдонча;
доимий парвоз йўналиши — аэродром ҳудудидаги парвоз-йўриқнома кўрсатмаларида белгиланган парвоз йўналиши;
мўлжални йўқотиш — ҳаво кемаси экипажи парвоз топшириғини бажариш учун зарур аниқликда ўз жойлашувини билмайдиган ва аниқлай олмайдиган вазият;
аэродром баландлиги — учиш-қўниш йўлагининг энг баланд нуқтаси мутлақ баландлиги (бир нечта учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлса, энг юқори қиймат олинади);
қўнишга яқинлашиш тўғри чизиғи — ускуналар бўйича қўнишга киришнинг якуний босқичи йўналиши билан мос келадиган чизиқ;
тўсиқ — ҳаво кемаларининг ер устидаги ҳаракати учун мўлжалланган ҳудудда жойлашган ёки парвозда ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш учун белгиланган сатҳдан баланд бўлган ёки бундай белгиланган сатҳлардан ташқарида жойлашган ва баҳолаш натижаларига кўра аэронавигация учун хавф туғдирадиган барча ҳаракатсиз (вақтинчалик ёки доимий) ва ҳаракатланувчи объектлар ёки уларнинг қисмлари;
ускунали метеорологик шароитлар — кўриниш масофаси, булутларгача бўлган масофа ва булутларнинг қуйи чегараси баландлиги билан ифодаланган метеорологик шароитлар (бу кўрсаткичлар визуал метеорологик шароитлар учун белгиланган минимумлардан паст бўлади);
аэродромнинг ишчи майдони — аэродромнинг ҳаво кемаларининг учиши, қўниши ва ҳаракатланиши учун анган, манёвр қилиш майдони ва перронлардан (ҳаво кемалари тўхташ жойлари) иборат қисми;
авиация ишлари ҳудуди — баландлик ва (ёки) майдон бўйича чекланган ҳаво бўшлиғи қисми бўлиб, унда ҳаво кемаси мазкур турдаги авиация ишлари технологияси (қўлланма, йўриқнома)га мувофиқ баландлик ва йўналиш бўйича манёвр қилади;
аэродром ҳудуди — белгиланган горизонтал ва вертикал чегараларда аэродром ва унга туташ жой устидаги ҳаво бўшлиғи;
аэроузел ҳудуди — икки ва ундан ортиқ яқин жойлашган аэродромларни ўз ичига олган, белгиланган ўлчамдаги ҳаво бўшлиғи қисми бўлиб, унда парвозларни ташкил этиш ва бажариш учун махсус келишув ва мувофиқлаштириш талаб этилади;
яқинлашиш ҳудуди (зонаси) — аэродром (аэроузел) ҳудуди чегараларидаги ҳаво бўшлиғи бўлиб, учиш-қўниш зонаси ва ҳаво йўллари диспетчерлик пунктлари ҳудудлари ҳаво бўшлиғи бундан мустасно;
қидирув ва қутқарув ҳудуди — қидирув ва қутқарув ишларини мувофиқлаштириш маркази билан боғлиқ бўлган маълум ўлчамдаги зона бўлиб, унинг доирасида қидирув-қутқарув операциялари таъминланади;
ускуналар бўйича парвоз қоидалари асосида учиб келишнинг (етиб келишнинг) ҳисобланган вақти — ҳаво кемасининг навигация воситалари билан белгиланган нуқтага етиб келишининг ҳисобланган вақти бўлиб, бу нуқтадан ускуналар бўйича қўнишга кириш манёврини бажариш режалаштирилади ёки ушбу аэродром билан боғлиқ навигация воситаси мавжуд бўлмаганда, ҳаво кемасининг аэродром устидаги нуқтага етиб келиш вақти;
визуал парвоз қоидалари асосида учиб келишнинг (етиб келишнинг) ҳисобланган вақти — ҳаво кемасининг аэродром устидаги нуқтага етиб келишининг ҳисобланган вақти;
парвоз режими — ҳаво кемасининг парвоз кўрсаткичлари;
бошқарувни ўтказиш чегараси — ҳаво ҳаракатини бевосита бошқариш ва ҳаво кемаси хавфсизлигини таъминлаш масъулияти бир ҲҲБ/ҲҲБ органидан бошқасига ўтказиладиган белгиланган чегара;
ерда ҳаракатланиш йўлаги — аэродром учиш майдонининг ҳаво кемаларини йўналтириш учун анган ва аэродромнинг бир қисмини бошқаси билан боғлайдиган қисми;
ерда ҳаракатланиш — ҳаво кемасининг учиш ва қўнишдан ташқари аэродром юзасида ўз кучи билан ҳаракатланиши;
ҳавода ҳаракатланиш — вертолётнинг аэродром юзаси устида, ер таъсиридан фойдаланиш имконини берадиган баландликлар оралиғида ва ҳавода манёвр қилиш учун белгиланган тезликларда ҳаракатланиши;
самолёт — двигатель ёрдамида ҳаракатланадиган ҳаводан оғир ҳаво кемаси бўлиб, унинг парвоз вақтидаги кўтариш кучи асосан маълум парвоз шароитларида қўзғалмас бўлиб қоладиган юзалардаги аэродинамик таъсирлар ҳисобига ҳосил бўлади;
аэронавигация маълумотлари тўплами (AIP) — давлат томонидан чиқарилган ёки тасдиқланган нашр бўлиб, ушбу давлатнинг ҳаво ҳудуди доирасида аэронавигация учун муҳим аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини ўз ичига олади;
ўта енгил ҳаво кемаси — қуруқлик вариантида максимал учиш оғирлиги 450 кг дан ошмайдиган (сув вариантида ёки қўшимча жиҳозлар ўрнатилганда 495 кг) ва минимал парвоз тезлиги 65 км/соат (35 узел) дан ошмайдиган учиш аппарати;
мураккаб метеорологик шароитлар — кўринувчанлик 2000 м ва ундан кам бўлган ва/ёки булутларнинг қуйи чегараси баландлиги 200 м (660 фут) ва ундан паст бўлган ҳамда уларнинг умумий миқдори 3-4 октантдан ортиқ бўлган об-ҳаво шароитлари;
қутқарув — бахтсиз ҳодисага учраган шахсларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш ва уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш мақсадида амалга ошириладиган операция;
ҳаво кемаларининг махсус парвоз зонаси — пилотаж зонаси, синов парвозлари зонаси, ҳаво кемаларининг паст ва жуда паст баландликлардаги парвоз зонаси, товуш тезлигидан юқори тезликдаги ҳаво кемалари парвози зонаси, парвозда ҳаво кемаларига ёнилғи қуйиш зонаси, ўзгарувчан профилга эга ҳаво кемалари парвози зонаси, ёнилғи тўкиш ва юклар ташлаш зонаси, ҳаво кемалари моделлари (авиамоделлар ва бошқалар) парвози зонаси;
стандарт атмосфера босими — белгиланган босим қиймати 760 мм симоб устуни (1013,2 миллибар);
аэростат старти — аэростат учишининг бошланғич босқичи бўлиб, бунда у ер ёки транспорт воситаси билан механик алоқадан озод бўлади;
ускуналар бўйича қўнишга кириш схемаси — қўнишга кириш бошланғич босқичининг назорат нуқтасидан ёки тегишли ҳолларда белгиланган келиш йўналишининг бошидан то қўнишни амалга оширилиши мумкин бўлган нуқтагача, агар қўниш бажарилмаган бўлса, кутиш зонасида ёки йўналишда тўсиқлардан учиб ўтиш мезонлари қўлланиладиган нуқтагача тўсиқлар билан тўқнашувнинг олдини олишни кўзда тутувчи белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда учиш ускуналари бўйича бажариладиган олдиндан режалаштирилган манёврлар кетма-кетлиги;
белгиланган йўналиш — ҳаво трассасидан ёки маҳаллий ҳаво йўналишидан ташқаридаги, ҲҲБ/ҲҲБ органлари томонидан таъминланадиган ва ҲҲМ органлари томонидан ҲФдан фойдаланиш учун берилган аризага мувофиқ назорат қилинадиган йўналиш;
фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига ёки атроф-муҳитга зарар етказилишига, катта моддий йўқотишларга ва одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, фалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият;
эшелонлаштириш — ҳаво кемаларининг ҳаво бўшлиғида белгиланган оралиқда вертикал, бўйлама ёки ён томонга ажратилишини англатувчи умумий атама;
ёнлама эшелонланиш — ҳаво кемаларини бир баландликда уларнинг учиш йўналишлари орасидаги масофа ёки бурчак силжиши бўйича белгиланган оралиқларга ажратиш;
вертикал эшелонланиш — ҳаво кемаларини баландлик бўйича белгиланган оралиқларга тақсимлаш;
бўйлама эшелонланиш — ҳаво кемаларини бир хил баландликда, йўналиш чизиғи бўйлаб белгиланган вақт оралиғида ёки масофада жойлаштириб тақсимлаш;
қуйи хавфсиз эшелон — парвознинг хавфсиз баландлигидан юқорида жойлашган, ҳисоблаб чиқарилган ва белгиланган энг яқин парвоз эшелони;
ўтиш эшелони — барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босимидан (QNE) аэродром босимига (QFE) ёки стандарт атмосфера бўйича денгиз сатҳининг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимига (QNH) ўтказиш учун белгиланган эшелон (аэродром (аэроузел) ҳудудидаги энг қуйи парвоз эшелони ўтиш эшелони ҳисобланади);
қуйи эшелондан паст баландликда парвоз қилиш учун йўналиш (йўналиш қисми) бўйича ўтиш эшелони — барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босимидан (QNE) қуйи эшелондан паст баландликда парвоз қилиш учун минимал келтирилган босимга (Ркел.мин) ўтказиш амалга ошириладиган йўналиш (йўналиш қисми) бўйича хавфсиз парвознинг қуйи эшелони;
парвоз эшелони (эшелон) — стандарт атмосфера босимининг (QNE) белгиланган қийматига нисбатан олинган ва бошқа шундай юзалардан белгиланган босим оралиқларига тенг масофада жойлашган доимий атмосфера босими юзаси.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларининг парвозлари Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом, ИСАО стандартлари ва тавсия этилган амалиётлари, Асосий парвоз қоидалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
5. Авиация турлари фаолияти соҳасида бошқарув ва назоратни амалга оширувчи идоралар раҳбарларининг қарори билан давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ва тезкор топшириқларни бажариш, тиббий ёрдам кўрсатиш, табиий офатлар, фалокатлар, бахтсиз ҳодисалар, фавқулодда вазиятлар ва инсон ҳаёти ва саломатлигига зарар этказиш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда, ушбу асосий парвозлар қоидаларда кўрсатилган тартиблар ва қоидаларидан четга чиқиш орқали қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун парвозлар амалга оширилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида барча ҳаво кемалари авария ҳолатида огоҳлантириш билан таъминланади, уларни ташкил этиш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
7. Парвозларни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби, авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
2-боб. Ҳаво кемалари
8. Ҳаво кемалари авиация турларига мансублигига қараб фуқаролик, давлат ва эксперименталга бўлинади.
9. Ҳаво кемалари бошқариладиган ва бошқарилмайдиган бўлиши мумкин.
Бошқариладиган ҳаво кемалари бошқариладиган ва учувчисиз ҳаво кемаларига бўлинади.
Бошқариладиган ҳаво кемаларига парвоз вақтида учувчи (пилот, экипаж) томонидан бошқариладиган ҳаво кемалари киради.
Учувчисиз ҳаво кемаларига ер усти (ҳаво) бошқарув пунктларидан (масофадан) ёки уларга киритилган дастурга (автоматик) мувофиқ бошқариладиган учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек, ушбу бошқарув усуллари бирлаштирилганлар киради.
Бошқарилмайдиган ҳаво кемаларига эркин ва боғланган шарлар, зонд тўплари, радиозондлар киради.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ва уларнинг парвозга яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ҳаво кемаларининг парвозлари тақиқланади.
11. Ҳаво кемалари бортида, ЎЙҲК ва УУА бундан мустасно, ушбу асосий қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ, фуқаролик ҳаво кемаларини тутиб олиш қоидалари ва тутиб олишда ишлатиладиган сигналлар рўйхати бўлиши керак.
3-боб. Ҳаво кемаси экипажи
12. Ҳаво кемаси экипажи, командир бошқа парвоз ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан иборат.
Ҳаво кемалари экипажларининг таркиби ҳаво кемаларининг тури ва мақсадига, уларнинг фойдаланиш мақсадлари ва шартларига қараб ишлаб чиқувчи ва буюртмачи томонидан белгиланади ва ҳар бир турдаги ҳаво кемасининг парвоз эксплуатацияси тўғрисидаги ҳужжатларда кўрсатилади.
Бундан ташқари, ҳаво кемалари экипажлари таркибига авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган тартибда ушбу ҳаво кемасидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа авиация ходимлари киритилиши мумкин.
13. Ҳаво кемаси экипажи таркибига кирадиган барча шахслар, эгаллаб турган лавозими ва иш тажрибасидан қатъий назар, парвозга тайёргарлик ва назорат текширувидан ўтишлари шарт.
14. Ҳаво кемаси экипажи соғлиғи бўйича авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг белгиланган талабларига жавоб бериши керак.
15. Ҳаво кемалари экипажларини тайёрлаш, уларни парвозларга қўйиш, тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Ҳаво кемаси экипаж аъзолари томонидан парвозга яроқлилиги тўғрисида тиббий хулосасиз парвозни амалга ошириш тақиқланади.
16. Ҳар бир ҳаво кемаси командирига ушбу турдаги ҳаво кемаларида парвоз тайёргарлиги даражасига қараб, минимум даражаси ўрнатилади.
Ҳаво кемаси командирига минимум даражани белгилаш тартиби, авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
17. Ҳаво кемаси экипажи парвоз вақтида:
парвоз топшириғини бажариш тартибига қатъий риоя қилиши;
ҳаво кемасининг парвозини бошқарадиган ҲҲХК/ҲҲБ органининг кўрсатмаларига аниқ риоя қилиш, парвоз хавфсизлигига аниқ таҳдид бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек, кемада бўлган одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун, лекин иложи бўлса, белгиланган парвоз қоидаларига мувофиқ ҳаракатланишга;
ҳаво, метеорологик ва орнитологик вазиятни визуал ва борт радиотехника воситаларидан фойдаланган ҳолда доимий равишда кузатиб бориш. Агарда хавфли метеорологик ҳодисалар аниқланса, улар тўғрисида дарҳол унинг парвозини бошқарувида бўлган ҲҲХК/ҲҲБ органига хабар бериш ва парвознинг хавфсиз давом этишини таъминлаш учун барча чораларни кўришга мажбурдир.
18. Ҳаво кемаси экипажига ушбу ҳаво кемасини парвозини бевосита бошқараётган ҲҲХК/ҲҲБ органи билан радио алоқани тўхтатиши ёки унинг рухсатисиз бошқа ҲҲХК/ҲҲБ органи билан алоқага ўрнатиши тақиқланади.
19. Ҳаво кемаси командири, мажбурий қўниш ҳолатида ўз ваколатларини ваколатли органларга топширгунга қадар, ҳаво кемаси бортидаги барча шахсларнинг ҳаракатларини бошқаради.
4-боб. Аэродромлар
20. Аэродромлар авиация турлари мансублигига қараб фуқаролик аэродромлари, давлат авиацияси аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ва биргаликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига бўлинади.
21. Ҳар бир аэродромга тоифа берилиб, уни тайинлаш тартиби авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
22. Ҳар бир аэродром ва қўниш майдончаси учун маҳаллий хусусиятлар унинг қўлланилиши ва амалдаги чекловларни ҳисобга олган ҳолда аэродромда (қўниш майдончаси) таъминлаш, ўзаро ҳаракатлар ва парвоз тартибларини белгилайдиган ҳужжат ишлаб чиқилади.
Ҳужжат маълумотлари аэродром фойдаланувчиси (эгаси) томонидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқлиги даврий равишда текшириб турилиши керак. Давлат авиацияси аэродромлари учун ҳужжат камида 5 йилда қайта нашр этилиши лозим.
23. Ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳавога кўтарилгандан кейин баландликка кўтарилиш ва пастлашда аэродром учиш-қўниш йўлагининг ҳар бир йўналиши учун қўниш олди чизиғида ҳавога чиқиш йўлаги ўрнатилади.
24. Учиш-қўниш йўлагининг ҳар бир йўналиши учун чегара рақами ушбу асосий парвоз қоидасининг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
5-боб. Парвозлар бажарилиши учун минимум
25. Парвоз минимумлари қуйидагилар учун белгиланади:
а) аэродром;
б) ҳаво кемаси;
д) ҳаво кемаси командири;
э) авиация ишларининг турига.
26. Минимумларни белгилашда асосий параметрлар қарор қабул қилиш баландлиги (ҚҚҚБ ёки DA/DH), минимал пасайиш баландлиги (МПБ ёки МДА/МДҲ), булутларнинг пастки баландлик чегараси (вертикал кўриниш), кўриниш ёки учиш — қўниш йўлагининг кўриниши ва ЎЙҲК учун ўшимча равишда шамол кучининг қиймати ҳисобга олинади.
Аэродром минимумига учиш ва қўниш учун қўшимча параметр сифатида булутларнинг пастки чегараси баландлиги (вертикал кўриниш) киритилади.
27. Учиш учун аэродром минимуми учиш қўниш йўлагида кўришнинг минимал рухсат бериладиган булутларнинг пастки чегара баландлиги бўйича белгиланади.
28. Қўниш учун аэродром минимуми учиш қўниш йўлагида кўришнинг минимал рухсат бериладиган ва қарор қабул қилиш баландлиги (ҚҚҚБ ёки DA/DH), минимал пасайиш баландлиги (МПБ ёки МДА/МДҲ), бунда ушбу тоифадаги (турдаги) ҳаво кемаларига қўнишга рухсат берилади.
29. Ҳаво кемалари учиш ва қўниш учун аэродромларнинг минимумлари ушбу минимумларни аниқлаштиришни тартибга солувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
30. Ҳаво кемаларининг ҳар бир тури учун, унинг борт ускуналари, конструкциявий хусусиятлари ва қўлланадиган қўнишга кириш тизимини ҳисобга олган ҳолда, конструктирлик бюроси томонидан учиш ва қўниш учун минимум белгиланади.
31. Ҳаво кемаси учун учиш минимуми учиш-қўниш йўлагидаги минимал белгиланган кўриниш қиймати ва булутларнинг пастки чегара баландлиги (агар ўрнатилган бўлса) бўйича ўрнатилади, бу эса ушбу турдаги ҳаво кемасига хавфсиз парвоз қилиш имконини беради.
32. Ҳаво кемаси учун қўниш минимум учиш-қўниш йўлагидаги минимал белгиланган кўриниш қиймати, қарор қабул қилиш баландлиги (ҚҚҚБ ёки DA/DH), минимал пасайиш баландлиги (МПБ ёки МДА/МДҲ) ёки (зарур ҳолларда) булутларнинг пастки баландлик чегараси (БПБЧ) бўйича ўрнатилади, бу эса ушбу турдаги ҳаво кемасига хавфсиз қўниш имконини беради.
33. Ҳаво кемаси командирининг учиш учун минимуми учиш-қўниш йўлагидаги минимал рухсат этилган кўриниш қийматига, агар керак бўлса, ҳаво кемаси командирига ушбу турдаги ҳаво кемасида учишга рухсат берилган булутларнинг пастки чегараси баландлигига қараб белгиланади.
34. Ҳаво кемаси командирининг қўниш учун минимуми учиш-қўниш йўлагидаги минимал белгиланган кўриниш қиймати, қарор қабул қилиш баландлиги (ҚҚҚБ ёки DA/DH), минимал пасайиш баландлиги (МПБ ёки МДА/МДҲ) ёки (зарур ҳолларда) булутларнинг пастки баландлик чегараси (БПБЧ) бўйича белгиланади, бунда ҳаво кемаси командирига ушбу турдаги ҳаво кемасида қўнишга рухсат берилади.
35. ВПҚ бўйича парвозлар учун ҳаво кемаси командирининг минимуми булутларнинг пастки чегарасининг баландлиги ва кўринишнинг минимал рухсат этилган қийматлари бўйича белгиланади, бунда ҳаво кемаси командирига ушбу турдаги ҳаво кемаларида визуал парвозларни амалга оширишга рухсат берилади.
36. Ҳар бир алоҳида ҳолатда учиш ва қўниш учун минимумлар аэродром, ҳаво кемаси, ҳаво кемаси командирининг энг юқори минумум қийматига қараб белгиланади.
37. Ҳаво кемаси командирига авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ, белгиланган минимумдан паст бўлган об-ҳаво шароитида қўнишга рухсат берилади.
38. Авиация ишларининг турлари учун минимум булутларнинг пастки чегарасининг баландлиги ва кўринишнинг минимал рухсат этилган қийматларига, шунингдек, агар керак бўлса, шамол тезлигига қараб белгиланади, бунда ушбу турдаги авиация ишларини бажариш учун ўрнатилган визуал ва ускуналар бўйича парвозлари (ВПҚ, УПҚ) қоидаларидан фойдаланган ҳолда бажаришга рухсат берилади.
39. Ўзбекистон Республикасининг аэронавигация ахбороти ҳужжатларида ҳар бир аэродром учун қўниш тизимига қараб тўсиқларнинг минимал хавфсиз учиб ўтиш баландликлари эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси аэродромларига парвозларни амалга оширувчи эксплуатантлар ҳар бир қўниш тизими учун қўлланилиш минимумларини ҳисоблашлари шарт. Эксплуатант томонидан ҳисобланган минимумлар Ўзбекистон Республикаси ААХда (AIP) эълон қилинган минимумлардан паст бўлиши мумкин эмас.
6-боб. Учиш қоидалари
1-§. Парвозларнинг таснифи
40. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларининг парвозлари қуйидаги турларга бўлинади:
а) бажариш қоидаларига кўра:
визуал парвоз қоидалари бўйича парвозлар (бундан буён матнда ВПҚ деб юритилади);
ускуналар билан парвоз қоидалари бўйича парвозлар (бундан буён матнда УПҚ деб юритилади)
б) самовий ҳудудларнинг тузилиш элементларидан фойдаланиш бўйича:
аэродром парвозлари — аэродром (аэроузел) ҳудудида, учиш ва қўниш зонасида ёки аэродромнинг ҲҲБ органи бошқарувидаги ўшимча ажратилган самовий ҳудудларда (фуқора авиация аэродромларида — ҳаводаги ҳаракатларга хизмат кўрсатиш органи);
йўналиш парвозлари — ҲТ ва МҲЙидан ташқари белгиланган йўиналишларда;
трасса парвозлари — ҲТ ва МҲЙида;
йўналиш-трасса парвозларида — ҲТ ва МҲЙида ва улардан ташқарида;
аэродромдан ташқари парвозларида — учиш аэродром (аэроузел)идан ташқари бажариладиган парвозлар.
д) метеорологик шароитларда бажаришга кўра:
оддий метеорологик шароитлар;
мураккаб метеорологик шароитлар;
э) ҳаво кемалари сони бўйича:
якка тартибдаги парвозлар;
гуруҳли парвозлари.
ф) куннинг вақти бўйича:
кундузги-қуёш чиқиши ва ботиши ўртасидаги даврда;
тунги-қуёш ботиши ва чиқиши ўртасида;
аралаш-парвоздан қўнишгача бўлган даврда, кундузги парвоздан тунги парвозга ўтиш ёки аксинча;
г) физик-географик шароитлари, бажариш жойи ва усулларига кўра:
текислик ва паст-баланд бўлган жойлар устидан парвозлар;
тоғли жойлар устидан парвозлар;
арсиз бўлган жойлар устидан парвозлар;
сув юзаси устидан парвозлар.
ҳ) бажарилиш баландлиги бўйича:
жуда паст баландликларда — рельеф ёки сув сатҳидан 200 м гача;
паст баландликларда — 200 м дан 1000 м гача, шу жумладан рельеф ёки сув юзаси устида;
ўртача баландликларда — 1000 м дан 4000 м гача;
юқори баландликларда — 4000 м дан 12000 м гача (тропопозгача), шу жумладан;
стратосферада — 12000 м дан ортиқ (тропопозадан юқори) баландликларда.
Парвозларнинг бошқа турлари авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
41. Ҳаво кемаларининг парвозларини мақсадга мувофиқ таснифлаш, шунингдек, парвозларнинг бошқа таснифи авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
2-§. Парвозларни амалга оширишда умумий талаблар
42. Ҳаво кемаларининг учиш тартиби режалаштирилган парвозлар жадвали ёки кунлик парвозлар режаси билан белгиланади.
43. Ҳаво кемаси экипажи самовий ҳудуд тузилишининг ишлатиладиган элементлари, белгиланган чегаралар доирасида, белгиланган парвоз режимини ушлаши, ўз ҳаво кемасини жойлашишини доимий равишда билиши, парвоз режасига мувофиқ парвозни амалга ошириши шарт (Flight plan).
44. Ҳаво кемалари экипажларининг аэронавигация маълумотларининг амалдаги ҳужжатларисиз (улардан кўчирмалар), парвозлари тақиқланади.
45. Учиш ва қўниш тартибини аниқлашда ҲҲХК/ҲҲБ органлари қуйидаги устутиворликларга амал қилишлари керак:
а) учиш пайтида ҳаво кемалари афзалликларга эга:
давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни бажаришда;
қидирув-қутқарув, авария-қутқарув ишларини ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқларни бажаришда;
йўловчиларни мунтазам ташишда;
тезликда устинликка эгалар;
гуруҳ таркибида парвозларни амалга оширишда;
двигателларнинг ердаги ишлаш муддати чекланган бўлса.
б) қўниш пайтида афзаллик қуйидаги ҳаво кемаларига берилади:
мажбурий (фавқулодда) қўнишда;
об-ҳаво шароити ёмонлашганда-қўнишга кириш учун учун баландроқ минимум кўрсаткич билан;
парвознинг қисқа муддатига етарли қолган ёқилғи билан;
шошилинч тиббий ёрдам парвозларини амалга ошираётган ёки бортида шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож шахслар борлигида;
йўловчиларни мунтазам ташишни амалга оширишда;
гуруҳ таркибида парвозларни амалга оширишда.
46. Белгиланган эшолонда (баландликда) учаётган ҳаво кемаси ушбу эшелонни (баландликни) эгаллашга рухсат сўраган ҳаво кемаси командирига нисбатан (қолган тенг шартларда) устунликка эга. Бир эшолонда (баландликда) учаётганда, эшелонни (баландликни) сақлаб қолиш афзаллиги (қолган тенг шартларда) узоқ масофага учаётган ҳаво кемаси эгадир.
47. Белгиланган баландликда парвоз хавфсизлигига таҳдид туғилганда (хавфли метеорологик ҳодисаларга дуч келиши, авиация техникасининг ишдан чиқиши ва бошқалар), ҳаво кемаси командирига бу тўғрисида ушбу ҳаво кемаси парвозини бошқараётган ҲҲХК/ҲҲБ органига дарҳол хабар бериш орқали парвоз баландлигини (эшелонини) мустақил равишда ўзгартириш ҳуқуқи берилади.
Бундай ҳолда, ҳаво кемаси командири парвоз баландлигини (эшелонини) ўзгартирмасдан, ҳаво кемасини, қоида тариқасида, ҳаво трассасининг ўқидан ёки парвоз йўналишидан 30° ўнгга буриши, бу ҳақда ҲҲХК/ҲҲБ органига хабар бериши ва 20 км (10 д.м) босиб ўтиши, парвоз баландлиги (эшолон) белгиланганига ўзгариши билан олдинги йўналишга олиб чиқиши керак.
Фавқулодда ҳолатларда парвоз баландлиги (эшелони) ўзгартирилиши бир вақтда ҳаво кемасини буриш ва дарҳол бу тўғрисида ҲҲХК/ҲҲБ органига ҳисобот бериш билан амалга оширилади.
48. Парвозлардаги барча ҳаво кемаларида, жанговар топшириқ ёки махсус вазифани бажараётган ҳаво кемаларидан ташқари, қуёшнинг чиқиши ва ботиши оралиғидаги вақтда, шунингдек, агарда бу ҳаво кемасининг ПЕҚ (Экипаж йўриқномаси)да кўзда тутилган бўлса, парвоз вазифаси ёки ҲҲБ тегишли органининг кўрсатмасига биноан қуйидагилар ёқилиши зарур:
диққатини ҳаво кемасига жалб қилиш учун анган, тўқнашувни олдини олувчи (милтилловчи маёқлар) чироқлар;
аэронавигацион чироқлар.
Бошқа мақсадлар учун анган (қўниш фаралари, планерни ёритишга қаратилган чироқлар) чироқлар, ҳаво кемасини кўриш имкониятини ошириш учун тўқнашувни олдини олувчи чироқлар билан биргаликда фойдаланиш мумкин.
49. Кабиналари герметизация қилинмаган ёки кислороднинг зарурий захирали кислород жиҳозига эга бўлмаган ҳаво кемаларининг парвозлари 4000 м (13200 ft)дан юқори бўлмаган баландликларда бажарилиши лозим.
50. Парвозни амалга оширишда экипаж парвозни бошқараётган ҲҲХК/ҲҲБ органининг тегишли радиоалоқа тўлқинини узлуксиз эшитишни амалга ошириши ва зарур бўлганда ўз жойлашуви тўғрисида ахборот бериши керак.
51. Ҳаво кемаси командирига учиш-қўниш массасининг чекланган юкланиш меъёрларини бузиш орқали парвозларни бажариш тақиқланади.
52. Ҳаво кемаси экипажи белгиланган парвоз режимини ушлаши, парвоз қоидаларига риоя этиши, ҲҲХК/ҲҲБ органлари сўровига кўра амалдаги жойлашуви ва об-ҳаво тўғрисида маълумот бериши керак.
53. Ҳаво кемаси учиш амалини бажарган аэродром йўналишда захира аэродроми ёки белгиланган пунктнинг захира аэродроми сифатида белгиланиши мумкин.
Захира аэродромига қуйидагилар киради:
учиб кетишдаги захира аэродроми;
йўналишдаги захира аэродроми;
белгиланган пунктдаги захира аэродроми.
3-§. Визуал парвоз қоидалари (ВПҚ)
54. Визуал парвозларнинг қоидалари ҳавода ва ер (сув) юзасида ҳаво кемалари орасидаги ҳамда ҳаво кемалари ва бошқа моддий объектлар орасидаги белгиланган интервалларни ҳаводаги вазиятни ҳаво кемаларининг экипажи томонидан визуал кузатуви ёрдамида сақлаб туриш ҳамда парвозлар режимини қисқа вақтга ўзгартириш кўзда тутилади.
ВПҚ бўйича парвозлар Асосий парвоз қоидалари ва авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган шароитларда бажарилишига рухсат этилиб, визуал метеорологик шароитларда ҳаво кемаси барча экипажларининг максимал эҳтиёткорлиги билан бажарилади.
55. Булут остида ВПҚ бўйича парвозларда ҳаво кемасидан булутларнинг пастки чегарасигача вертикал масофа қуйидагидан кам бўлмаслиги зарур:
табиий жойнинг текислик, тепалик ва сув майдонларида — 50 м (165 ft);
тоғли ҳудудларда — 100 м (330 фт).
56. ВПҚ бўйича бир баландликда паст тезликда олдинда учаётган ҳаво кемасини қувиб ўтиш, қоидага кўра, ўнг томондан амалга оширилади, айлана бўйлаб парвоз қилишда эса 3-бурилишга қадар ташқи томондан ёнлама интервал билан камида 500 метр (0.3 д.мили).
57. Айлана бўйлаб парвозларда бир русумдаги ҳаво кемаларини қувиб ўтиш тақиқланади.
58. Ҳаво кемасининг курси бўйлаб олдинда кузатилаётган ва уларнинг парвоз баландлигидан юқори бўлган ердаги тўсиқларни айланиб ўтиш, қоидага кўра тўсиқлардан ўнг томонда камида 500 м узоқликда (0.3 д.мили) амалга оширилади.
Давлат, фуқаро ва экспериментал авиация ҳаво кемаларининг ер усти тўсиқларни айланиб ўтиш хусусиятлари ва шартлари (тезлик ва метеорологик шароитлар бўйича йўл қўйиладиган чекловлар) авиация турларини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
59. Парвоз вазифасини бажараётганда метеорологик шароитлар белгиланган минимал даражаси тушиб кетган тақдирда ҳаво кемасининг командири УПҚ (ускуналар парвоз қоидалари) бўйича парвозга ўтиши, бу ҳақида ҲҲБ органига билдирув бериши ва парвоз баландлиги (эшелон)ни келишиши зарур.
УПҚ бўйича парвозларга рухсати бўлмаган ҳаво кемасининг командири ушбу кема учган аэродромга қайтиши ёки яқин жойлаш захира аэродромига қўнишга мажбур.
60. Ҳаво кемаси ВПҚ бўйича парвозлар учун ўрнатилган минимал даражасидан паст метеорологик шароитга тўсатдан тушганда визуал парвозга ўтиш учун хавфсиз баландликдан пастлаш тақиқланади.
61. Иккинчи тоифали МҲЙ ва ВПҚ бўйича қуйи эшелондан паст баландликда белгиланган йўналиш парвозлари фақатгина ҲҲБ органи ва ҳаво кемаси ўртасидаги икки томонлама узлуксиз радиоалоқа бўлганида ташкиллаштирилади. Иккинчи тоифали МҲЙ ва қуйи эшелондан паст баландликда ҳамда қуйи хавфсиз эшелонда белгиланган йўналиш парвозларини бажарувчи ҳаво кемалари ўртасида вертикал интервал 300 м (1000 ft) таъминланмаган тақдирда бошқа ҳаво кемаларининг парвозлари учун қуйи хавфсиз эшелондан фойдаланиш тақиқланади.
62. Иккинчи тоифали МҲЙ ва ВПҚ бўйича қуйи эшелондан паст белгиланган йўналиш парвозларида FL30 (900 м) қуйи эшелон баландликларда ҳаво кемалари ўртасидаги минимал вертикал интерваллар қуйидагича ўрнатилади:
учиш тезлиги 300 км/с (162 уз) ва ундан кам бўлган ҳаво кемалари учун — 150 м (500 ft);
учиш тезлиги 300 км/с (162 уз)дан юқори бўлган ҳаво кемалари учун — 300 м (1000 ft).
Бунда ҳаво кемаси ва FL 30 (900 м) эшелони ўртасидаги вертикал масофа 300 м (1000 ft) таъминланган бўлиши зарур.
63. Агар иккинчи тоифали МҲЙ ва ВПҚ бўйича қуйи эшелондан паст баландликда белгиланган йўналиш парвозларида қарши келаётган ҳаво кемаларининг ўртасида мазкур Қоидаларнинг 62-банди билан кўзда тутилган вертикал интервалларни қўллаш имконияти бўлмаганда, унда хавфсиз ён томон интервалларини қўллаган ҳолда бир томонлама айрилган йўналишлари ёки хавфсиз баландликдан паст бўлмаган парвозлар амалга ошириладиган икки томонлама йўналишлар ташкиллаштирилади, бунда бир вақтнинг ўзида қарама-қарши ҳаракатланиш тақиқланади.
64. Келтирилган минимал босимда сақланаётган парвозлар тезлигидан қатъий назар иккинчи тоифали МҲЙ ва ВПҚ бўйича қуйи эшелондан паст баландликда белгиланган йўналиш парвозлари фақатгина икки томонлама йўналишлар ташкиллаштирилган бунда бир вақтнинг ўзида қарама-қарши ҳаракатланиш тақиқланган хавфсиз баландликларда амалга оширилади. Бундай ҳолларда ҳаво кемалари орасидаги минимал вертикал интервал, юқоридаги ёнма-ён бўлган кейинги эшелон 300 м (1000 ft)дан кам бўлмаслиги зарур.
65. Ҳаво кемасининг командири ВПҚга амал қилиши ва ўз вақтида ҲҲБ органига УПҚ бўйича парвозни бажаришга ўтиш зарурати тўғрисида билдирги беришга мажбур.
66. ВПҚ бўйича парвозларда ҳаво кемасининг командири қуйидагиларга жавобгар:
хавфсиз баландлик, эшелон ва белгиланган интервалларни сақлаш;
парвоз йўналишлари, аэродром ҳудудидан чиқиш ва қўнишга кириш чизмасининг аниқлигини сақлаш;
ҳаво кемаси учган аэродром (захира аэродроми)га қайтиши ёки белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлган метеорологик шароитлар ёмонлашганда УПҚ бўйича парвозга ўтиш тўғрисида ўз вақтида қарор қабул қилиши ва ҲҲБ органига билдирув бериш;
парвоз шароитлари ва ҳаво кемасининг жойи ҳақида аниқ маълумот бериш;
ҲҲБ органининг кўрсатмаларини аниқ ва ўз вақтида бажариш;
ВПҚ бўйича парвозлар учун белгиланган қоидалар ва белгиланган парвоз шароитларини бажариш.
67. Ҳаво кемалари бошқаруви остида ВПҚ бўйича парвоз бажараётган ҲҲХК/ҲҲБ органи қуйидагиларга мажбур:
парвоз баландлиги (эшелон)ни белгилаш;
ҳаво кемаси ҳавога кўтарилишида вақт оралиғига амал қилиш;
экипажни ҳаводаги, метеорологик ва орнитологик вазиятлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
экипаж УПҚ бўйича парвозларга ўтганда ҳаво кемалари орасида хавфсиз эшелонни тайинлаш ва белгиланган интервалларни таъминлаш;
ҳаво кемалари қўшни ҲҲХК/ҲҲБ ҳудудига ўтиш шароитларини келишиш;
экипажга ҳаво кемасининг ҳақиқий жойлашуви ҳақида ўз вақтида (РЛН бўлганда) аниқ маълумот бериш.
68. ВПҚ бўйича бир турдаги иккита ҳаво кемалари бир вақтнинг ўзида қўнишга кираётганда биринчи бўлиб қўниш амалини бажариш устунлиги олдинда, чап томонда ёки пастда учаётган ҳаво кемасига берилади.
69. ВПҚ бўйича бир хил баландликда кесишиб ўтувчи курсларда ҳаво кемалари парвозлар вақтида уларнинг командирлари қуйидагиларга мажбур:
ҳаво кемасини чап томонда кўриб қолганда парвоз баландлигини — камайтириш, ўнг томонда кўриб қолганда эса шундай кўпайтириш зарурки, ҳаво кемаларининг хавфсиз вақт тафовутини таъминловчи баландлик ҳар хил бўлиши;
парвоз баландлигини ўзгартириш иложи бўлмаганида (булутлилик, паст ва жуда паст баландликдаги парвозлар ёки бошқа чекловлар бўлганда) — ҳаво кемаларининг хавфсиз вақт тафовутини таъминлаган ҳолда уларни қайтариш.
70. ВПҚ бўйича бир хил баландликда (эшолонда) қарама-қарши курсларда кутилмаган тарзда яқинлашиб қолганда, ҳаво кемалари командирлари хавфсиз интервалга риоя қилган ҳолда, чап томонлари билан ажралиб туриши учун ҳаво кемаларини ўнгга буришлари керак.
71. Тафовут манёврини амалга ошириш жараёнида ҳаво кемасининг командирлари бошқа ҳаво кемасини кўздан қочирмасликлари шарт.
4-§. Ускуналар бўйича парвоз қоидалари (УПҚ)
72. Қурилмалар бўйича парвоз қоидалари навигация-пилотаж қурилмалари бўйича парвозларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудлардан фойдаланиш низомида белгиланган вертикал, ёнма-ён ва йўналиш линияси бўйлаб эшелонлаш қоидаларига риоя қилишни кўзда тутади.
73. УПҚ бўйича парвозлари кундузи ва тунда оддий ва мураккаб метерологик шароитларда бажарилади.
Давлат авиациясида мураккаб метеорологик шароитларни аниқлашнинг бошқа мезонлари қўлланилиши мумкин, улар идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
74. Қурилмалар бўйича парвозлар учун жиҳозланмаган ҳаво кемаларида УПҚ бўйича парвозларни бажариш тақиқланади.
75. УПҚ бўйича парвозлардан ВПҚ бўйича парвозларига ўтиш фақатгина мазкур парвозларни бевосита бошқаришни амалга оширувчи ҲҲХК/ҲҲБ органи билан келишуви бўйича амалга оширилади.
Ҳаво кемаси парвоз қилаётган ҳудудида хавфли яқинлашиш таҳдидини яратиши мумкин бўлган бошқа ҳаво кемалари бўлганда ҲҲБ органи УПҚ бўйича парвоздан ВПҚ бўйича парвозига ўтишга рухсат фақатгина ҳаво кемаси командирининг ушбу ҳаво кемаларини визуал кузатуви ҳақидаги билдиргисини олгандан сўнг амалга оширилади.
ВПҚ бўйича парвозга ўтиш имконияти тўғрисидаги қарорни ҳаво кемаси командири қабул қилади.
ҲҲХК/ҲҲБ органига ҳаво кемасининг командирини ВПҚ бўйича парвозларни бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
76. УПҚ бўйича парвозларни бажаришда ҳаво кемасининг командири қуйидагиларга масъул:
аэродром ҳудудидан чиқиш чизмаси, белгиланган эшелон (баландлик), йўналиш парвози, пасайиш чизмаси ва қўнишга кириш, йўналтириш мобайнида берилган траекториялар ва парвоз кўрсаткичларини сақлаб туриш;
ҳаво кемасининг ҳақиқий жойлашуви, баландлиги ва парвоз шароитлари ҳақида аниқ ва ўз вақтида маълумот бериш;
ҲҲХК/ҲҲБ органларининг кўрсатмаларини аниқ ва ўз вақтида бажариш.
77. УПҚ бўйича парвозларни бажараётган ҳаво кемаларини бошқараётган ҲҲХК/ҲҲБ органи қуйидагиларга мажбур:
парвознинг хавфсиз эшелон (баландлик)ни тўғри белгилашга;
ўрнатилган вертикал, бўйлама ва ёнма-ён эшелонлаш интервалларни таминлашга;
мавжуд воситалар ва экипаж белгиланган эшелон (баландлик) ва йўналиш парвози, аэродром ҳудудидан чиқиш чизмаси, пасайиш, қўнишга кириш ва йўналтириш мобайнида парвознинг берилган траекторияларини сақлаб туриш учун билдиргилари бўйича назорат қилишга;
экипажни ҳаво, метеорологик ва орнитологик вазиятлар ҳақида, радиолокацион назорат мавжуд бўлганида эса белгиланган эшелон (баландлик), йўналиш парвози, пасайиш ва қўнишга кириш, аэродром ҳудудидан чиқиш ёки йўналтириш мобайнида парвознинг берилган траекториялар чизмасидан оғгани тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга;
ҳаво кемаларининг қўшни ҲҲХК/ҲҲБ ҳудудларига ўтиш шартларини келишишга;
ҳаво кемалари экипажларига берилаётган кўрсатма ва рухсатларнинг асослилигига.
5-§. Аэродром бўйлаб ҳаво кемалари ҳаракати
78. Ҳаво кемаларининг аэродром бўйлаб ҳаракатланиши ушбу аэродромда ўрнатилган юриш йўлагида ҳаракатланиш схемалари бўйича ҳаво кемаларининг ҳаракатини бошқарувчи ҲҲХК/ҲҲБ органининг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.
79. Тўхташ жойидан олиб чиқиш ва тўхташ жойига олиб кириш муҳандислик-авиация хизмати масъул шахсининг (кузатув навбатчиси) сигналлари бўйича ушбу асосий қоиданинг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳаво кемаларини қабул қилинишини (чиқарилишини) таъминлайдиган муҳандислик-авиация хизмати ходимлари (кузатув навбатчиси), экипаж томонидан юриш йўлагида ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда, ҳаво кемаларини хавфсиз олиб чиқиш (олиб кириш) учун жавобгардир.
80. Ҳаво кемалари ҳаракатини бошқарадиган ҲҲХК/ҲҲБ органи бўлмаган аэродромларда ҳаво кемалари тўқнашувининг олдини олиш учун ҳаво кемалари экипажлари қуйидаги ҳаракатларни бажаришлари шарт:
қарама-қарши курсларда ёки қарама-қарши курсларга яқин иккита ҳаво кемаси яқинлашганда, тезликни тўлиқ тўхташ гача камайтириш ва имкони бўлса, етарли оралиқни ҳисобга олган ҳолда ўнгга буриш керак;
иккита ҳаво кемаси ёнма ён курсларда ҳаракатланаётганда, ҳаво кемаси экипажи, ўзидан ўнг томонда жойлашган ҳаво кемасига йўл беради.
81. Қуёш ботиши ва чиқиши ўртасидаги даврда, шунингдек, 2000 м ва ундан кам кўринишда ҳаво кемаларида ёқилиши керак:
аэронавигация чироқлари (ҳаво кемасининг нисбий траекториясини кўрсатиш учун);
доимий ёки бошқа тегишли ёритиш чироқлари бундан мустасно, уларнинг конструкторлик ўлчамларини кўрсатиш учун мўлжалланган чироқлар;
ҳаво кемалари эътиборни жалб қилиш учун анган чироқлар (милтилловчи маёқлар);
двигателларнинг ишлашини кўрсатадиган чироқлар (агар мавжуд бўлса).
6-§. Аэродром (аэроузел) ҳудудидаги парвозлар
82. Аэродром (аэроузел) ҳудудидаги парвозлар ушбу аэродром (аэроузел) учун белгиланган схемаларга мувофиқ амалга оширилади. Бу схемалар аэродромда парвозларни бажариш, таъминлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгиловчи ҳужжатга асосан тузилади. Мазкур ҳужжат аэродромнинг катта авиация бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади, ҳаво кемалари ушбу аэродромда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари билан келишилади ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони томонидан тасдиқланади.
83. Парвозларни бажариш, аэродромда таъминлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгиловчи ҳужжатнинг мазмуни ва тузилиш схемаси авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Авиация ишлари турини бажариш учун анган вақтинчалик аэродромлар бундан мустасно, таъминлаш ва ҳамкорлик қилиш тартибини белгиловчи тасдиқланган ҳужжати бўлмаган аэродромда парвозларни бажариш тақиқланади.
84. Парвозларни бажариш тартибини (яқинлашиш, пасайиш, қўнишга кириш, юриш йўлагида ҳаракатланиш, чиқиш) ва аэродромда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгиловчи зарур маълумотлар аэронавигация ахбороти ҳужжатларида чоп этилади.
Парвозларни бажариш учун экипажлар мазкур аэродромга парвозни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган аэронавигация маълумотлари ҳужжатларидан фойдаланишлари шарт.
85. Аэродромнинг катта авиация бошлиғи парвозларни бажариш, таъминлаш ва аэродромда ҳамкорлик қилиш тартибини белгиловчи ҳужжатда эълон қилинган маълумотларни уларнинг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлиги устидан назоратни ташкил этиши лозим.
86. Ушбу маълумотларни эълон қилмасдан аэродром ҳолатига, алоқа воситалари ишига, парвозларнинг радио-техник таъминотига ва парвозларни бажариш тартибига ўзгартиришлар киритиш ман этилади.
87. Аэронавигация ахбороти ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
88. Аэроузел ҳудудида парвозларни ташкил этиш ва бажариш тартиби Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг махсус ташкил этилган қўшма комиссияси томонидан ушбу Асосий қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ амалга оширилади ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони томонидан тасдиқланади.
89. Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши учун аэродромнинг учиш-қўниш йўлакларида, одатда, ягона йўналиш белгиланади.
Учиш ва қўниш йўналишини аниқлашда учиш-қўниш йўлагининг жиҳозланганлиги, ҳаво ҳаракати оқими, учиш-қўниш йўлагига нисбатан шамолнинг тезлиги ва йўналиши, учиш-қўниш йўлагининг узунлиги ҳамда аэродромдаги чекловлар ҳисобга олинади.
90. Аэродромнинг ҲҲХК/ҲҲБ органи рухсатисиз ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши тақиқланади, аэродромда (қўниш майдонида) ҲҲХК/ҲҲБ органи кўзда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно.
91. Учаётган ҳаво кемалари, шунингдек, қўнишга киришни амалга ошираётган ҳаво кемалари ўртасидаги минимал интерваллар, уларнинг турига қараб, авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
92. Учишдан сўнг баландликка кўтарилиш, пасайиш ва қўнишга кириш, қўнишни кутиш, аэродром устида парвоз қилиш схемалари тўсиқлар мавжудлиги, аэродром атрофидаги аҳоли пунктлари жойлашуви, шунингдек, ҳаво ҳудуди тузилишини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
93. Белгиланган схемалар (келиш ва жўнаш йўналишлари) бўйича парвоз баландлиги белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳисобланган минимал хавфсиз баландликдан паст бўлмаслиги керак. Бу баландлик фуқаро авиацияси учун 30 м (100 фут) ва давлат ҳамда экспериментал авиация учун 100 м га тенг бўлган катталашиш томонга яхлитланади.
94. Белгиланган схемалар (келиш ва жўнаш йўналишлари) бўйича парвозларни амалга оширишда бир турдаги ҳаво кемаларини қувиб ўтиш тақиқланади.
95. Белгиланган схемалар (келиш ва жўнаш йўналишлари) бўйича парвоз траекториясини ўзгартириш аэродромнинг ҲҲХК/ҲҲБ органи томонидан векторлаш пайтида ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рухсат этилиши мумкин.
96. Аэродром ҳудудида авиация бажарадиган вазифаларга боғлиқ ҳолда зарурат туғилганда, ўлчамлари ҳаво кемаларининг турларига, ҳудудларда бажариладиган парвоз топшириқларига ва маҳаллий шароитларга мувофиқ аниқланадиган аэродром зоналари белгиланади.
97. Ҳаво кемаларининг РЛН мавжуд бўлган аэродром ҳудудидаги парвозлари ҲҲХК/ҲҲБ органи томонидан доимий назорат остида амалга оширилади.
98. Аэродром ҳудудидаги доимий парвоз йўналишлари ҳаво кемасининг парвози ҳаво ҳудуди тузилмасининг бошқа элементларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомида белгиланган эшелонлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлайдиган тарзда ишлаб чиқилади.
99. Аэродром зонасида бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳаво кемаларининг (гуруҳларининг) парвозлари авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.
100. Ҳаво кемаси командири ҲҲХК/ҲҲБ органининг кўрсатмасига биноан ўз парвозини бошқарадиган ҲҲХК/ҲҲБ органи билан радиоалоқа ўрнатиши ва кейинги кўрсатмаларни олиши шарт.
101. УПҚ бўйича қўнишга кириш схемасининг бир қисми бажарилмаган ҳолда, энг қисқа масофа бўйича қўнишга киришга радиолокацион назорат остида бурчак-масофа ўлчаш тизимини (ер ёки бортда) ва/ёки сунъий йўлдош тизимларини қўллаган ҳолда рухсат этилади.
102. ҲҲХК/ҲҲБ органи билан алоқа ўрнатиш тартиби ва радиоалоқа фразеологияси авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
103. Ҳаво кемасининг ҲҲХК/ҲҲБ органи масъулияти ҳудудига рухсатсиз кириши тақиқланади, радиоалоқа узилиши, парвоз хавфсизлигига аниқ таҳдид, шунингдек, кема бортидаги одамлар ҳаётини қутқариш ҳолатлари бундан мустасно. Бундай қарор парвоз режаси, ҲҲХК/ҲҲБ органи кўрсатмалари ва парвоз топшириғидан четга чиқиш билан қабул қилиниши мумкин, бироқ имкон қадар белгиланган парвоз қоидаларига риоя қилган ҳолда.
104. Ташқи ҳаво ҳарорати манфий бўлганда қўнишга кириш манёврини бажаришда ҳаво кемаси экипажи ҳарорат тузатмасини ҳисобга олган ҳолда баландликни сақлаши шарт.
105. Ҳаво кемаларининг белгиланган минимумдан паст метеорологик шароитларда қўниши тақиқланади, парвоз хавфсизлигига аниқ таҳдид ҳолатларидан, шунингдек, кема бортидаги одамлар ҳаётини қутқариш мақсадидан ташқари. Бундай қарор парвоз режаси, ҲҲХК/ҲҲБ органи кўрсатмалари ва парвоз топшириғидан четга чиқиш билан қабул қилиниши мумкин, бироқ имкон қадар белгиланган парвоз қоидаларига ва авиация турлари фаолиятини бошқариш ҳамда назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим.
106. Ҳаво кемаси командири қўнгандан сўнг кечиктирмасдан учиш-қўниш йўлагини бўшатиши шарт, бунинг имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
107. Аэродромнинг ёруғлик техникаси ускуналари ва парвозларни радиотехник таъминлаш воситаларини ёқиш ва ўчириш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади, бунда:
а) ёруғлик техникаси ускуналари қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:
тунги парвозларда — қуёш ботишидан ёки ҳаво кемасининг келиш (учиш) ҳисобланган вақтидан 15 дақиқа олдин;
кундузги парвозларда — авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган метеорологик шароитларда;
аэродромда парвозлар бўлмаганда — ҳаво кемаси етиб келишининг ҳисобланган вақтидан 30 дақиқа олдин;
қўнишга киришни амалга ошираётган ҳаво кемаси командирининг талабига биноан;
б) парвозларни таъминлашнинг радиотехник воситалари (РТВ) ҲҲХК/ҲҲБ органи кўрсатмасига кўра қуйидагича ёқилади:
ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўналишлари бўйича парвозларни назорат қилиш учун РТВ (радиолокацион, радионавигацион, масофани ўлчаш ускуналари, радиопеленгаторлар) — агар аэронавигацион ахборот ҳужжатларида уларнинг бошқача иш режими белгиланмаган бўлса, ҳаво кемасининг назорат қилинадиган ҳудудда режалаштирилган ёки амалда бўлишининг бутун даврига;
аэродромнинг РТВ (радиолокацион, радионавигацион, масофани ўлчаш ускуналари, радиопеленгаторлар) — ҳаво кемасининг қўниш, учиш, учиб ўтиш ҳисобланган вақтидан 30 дақиқа олдин;
қўниш тизимларининг РТВ — ҳаво кемаси қўнишининг ҳисобланган вақтидан 30 дақиқа олдин;
Парвозларни таъминлаш РТВ — барча ҳолларда ва экипаж талабига кўра, об-ҳаво шароитларидан қатъий назар, фавқулодда вазиятларда қўнишга киришни таъминлаш учун хизмат қилади.
7-§. Кутиш зонасидаги парвозлар
108. Кутиш зоналари, одатда, аэродромнинг (аэродром ҳудуди) радионавигация ёки белгиланган нуқталари устида ёки характерли ердаги ориэнтирлар (ВПҚ бўйича парвозларда) устида ўрнатилади.
109. Кутиш зонасидаги парвозлар ушбу Асосий қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ эшелонлаш қоидаларига биноан амалга оширилади. Кутиш зонасидан чиқиш ҲҲХК/ҲҲБ органининг кўрсатмаси билан бажарилади.
110. Кутиш зонасида узоқлашиш йўналиши бўйича парвознинг баландлиги, йўналиши ва вақти жойнинг рельефига, ундаги сунъий тўсиқларга, кутиш зоналарининг қўшни аэродромлардан, тақиқланган ҳудудлардан, ҳаво трассаларидан, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан узоқлигига қараб белгиланади.
111. Аэродром РНН устида жойлашган кутиш зонасининг энг қуйи эшелони, шунингдек, аэродром ҳудудида ёки унинг чегараларида жойлашган кутиш зоналарининг энг қуйи эшелонлари аэродром ҳудудидаги ўтиш эшелонидан паст бўлмаган ва энг қуйи хавфсиз эшелондан паст бўлмаган даражада ўрнатилади.
112. Кутиш зонасида парвоз баландлигини (эшелонини) ўзгартириш мазкур ҳаво кемасининг парвозини бошқаришни амалга оширувчи ҲҲХК/ҲҲБ органининг рухсати ёки кўрсатмаси билан бажарилади.
РЛН мавжуд бўлмаганда ҳаво кемаси пасайишида парвоз баландлигини (эшелонини) эгаллашга рухсат фақат илгари ушбу баландликни эгаллаган ҳаво кемаси командирининг уни бўшатганлиги тўғрисидаги ҳисоботи олингандан сўнг берилади.
113. Агар кутиш зонасида турган ҳаво кемасига зудлик билан қўниш зарур бўлса, ҳаво кемаси командири бу ҳақда ҲҲХК/ҲҲБ органига хабар беради. ҲҲХК/ҲҲБ органи эса ҳаводаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ушбу ҳаво кемасига навбатдан ташқари қўнишни таъминлаши лозим.
Навбатдан ташқари қўнишни талаб қилишга фақат ўта зарур ҳоллардагина рухсат этилади.
8-§. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари бўйича парвозлар
114. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари РЎЙХАТИГА киритилади.
Ҳаво трассаси ва маҳаллий ҳаво йўлининг ҳар бир қисми учун қуйидагилар белгиланади:
номи;
МҲБП ёки СКҲП шартли белгилари;
бурилиш нуқталарининг номи;
бурилиш нуқталарининг координаталари;
магнит йўналиш бурчаклари;
масофалар;
кенглиги;
рельефнинг максимал баландлиги;
парвознинг рухсат этилган эшелонлари (баландликлари) оралиғи;
изоҳ.
115. Ҳаво кемаларининг ВПҚ ва УПҚ бўйича парвозлари учун бир вақтнинг ўзида бир хил баландликни (эшелонни) белгилаш тақиқланади.
116. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари бўйича парвозлар белгиланган парвоз баландликларида (эшелонларида) амалга оширилади.
117. Агар учиб кетиш аэропорти ҳаво трассасига яқин жойлашган бўлса, унга кириш рухсати ва шартлари тегишли ҲҲХК/ҲҲБ органлари ўртасида келишилади ва ҳаво кемаси командирига берилади.
118. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларининг йўналиши, кенглиги, шунингдек, парвоз эшелонлари (баландликлари) парвозлар хавфсизлиги талабларига мувофиқ равишда белгиланади.
119. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҳаво кемаларининг парвоз хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Ҳаво трассасининг кенглиги, қоидага кўра 10 км (5 денгиз мили) этиб белгиланади.
Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларининг айрим қисмлари учун тўғриланган маршрутлар (векторлаш) белгиланиши мумкин.
120. Маҳаллий ҳаво йўллари, қоида тариқасида, қуйи ҳаво ҳудудида ўрнатилади ва қуйидагича бўлиши мумкин:
а) биринчи тоифали МҲЙ — кенглиги 10 км (5 денгиз мили) бўлган ажратилган эшелонларда парвозлар учун;
б) иккинчи тоифали МҲЙ — пастки хавфсиз эшелондан паст баландликларда ВПҚ бўйича парвозлар учун. Иккинчи тоифали МҲЙнинг кенглиги, қоидага кўра, жойнинг рельефи ва ундаги сунъий тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда 4 км (2 денгиз мили) дан ошмаслиги керак.
ВПҚ бўйича трассадан ташқари парвозларни амалга оширишда маршрут кенглиги қуйидагича белгиланади:
эшелонларда — маршрут ўқидан ҳар икки томонга 5 км (3 денгиз мили) дан;
пастки хавфсиз эшелондан пастда — маршрут ўқидан икки томонга 2 км (1 денгиз мили) масофада.
9-§. Белгиланган йўналишлар бўйича парвозлар
121. Белгиланган йўналишлар бўйича парвозлар метеорологик шароитлар, ҳаво кемалари турлари ва уларнинг жиҳозларига қараб, визуал парвоз қоидалари (ВПҚ) ёки ускуналар парвоз қоидалари (УПҚ) асосида амалга оширилади.
122. Белгиланган парвоз маршрутлари аэродромлардаги баландликка кўтарилиш ва пасайиш траекторияларини, шунингдек, полигонлар ҳудудидаги отиш йўналишлари ва нишонга яқинлашиш йўналишларини кесиб ўтмаслиги лозим.
10-§. Чегараолди минтақасининг ҳаво бўшлиғидаги парвозлар
123. Ҳаво кемаларининг чегараолди минтақа ҳаво ҳудудидаги парвозлари Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
124. Радиолокацион аниқлаш тизими билан жиҳозланмаган (парвоз учун талабномада кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) ва алоқа воситалари билан таъминланмаган ҳаво кемаларининг, шунингдек, ҲҲХК/ҲҲБ органлари билан икки томонлама радиоалоқага эга бўлмаган ҳаво кемаларининг чегараолди минтақасининг ҳаво ҳудудида парвоз қилиши тақиқланади. Бу тақиқ икки томонлама радиоалоқа узилган (йўқолган) ҳолатларга татбиқ этилмайди.
125. Чегараолди минтақасида жойлашган аэродромлар ва ҳаво трассалари ҳаво кемалари ҳаракатини самарали назорат қилиш, бошқариш ва экипажларнинг парвоз қоидаларига риоя этишини таъминлаш учун зарур бўлган алоқа, навигация радиотехник воситалари ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминланган бўлиши шарт.
126. Ҳаво кемаси аэродромдан (майдондан) ташқарида чегараолди минтақасига мажбурий қўнган тақдирда, ҳаво ҳудудидан фойдаланувчи ҳаво кемасининг жойлашуви ҳақида тегишли ҲҲХК/ҲҲБ органларига дарҳол хабар бериши лозим. Улар эса ўз навбатида Ҳаво ҳужумидан мудофаа органларини хабардор қилишлари шарт.
11-§. Аҳоли пунктлари устида парвозлар
127. Ҳаво кемаларининг аҳоли пунктлари устидаги парвозлари, ҳаво кемасида носозлик келиб чиққан тақдирда парвоз баландлиги аҳоли пунктидан ташқарида ёки энг яқин аэродромда қўнишга имкон бериши шарти билан амалга оширилиши мумкин. Ушбу қоидадан четга чиқишга учиш-қўниш йўлагининг жойлашуви ҳаво кемасига аҳоли пункти устидан учмасдан учиш ва қўнишга киришиш имконини бермаган ҳолларда, шунингдек, инсонлар ҳаётини қутқариш учун парвозларни амалга ошириш зарур бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра бошқа ҳолларда йўл қўйилади.
128. Визуал парвоз қоидалари (ВПҚ) бўйича парвоз қилишда об-ҳаво шароити аҳоли пунктидан ташқарида фавқулодда қўнишни амалга ошириш мумкин бўлган парвоз баландлигини (эшелонини) ушлаб туришга имкон бермаса, ҳаво кемаси командири, агар айланиб ўтишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, одатда аҳоли пунктини ўнг томондан айланиб ўтиши шарт.
129. Аэростатларнинг аҳоли пунктлари устидаги парвози энг баланд тўсиқнинг юқори чегарасидан камида 50 м (170 фут) баландликда амалга оширилади.
130. Авиация-кимёвий ишларни бажаришда аҳоли пунктлари устидан парвоз қилиш тақиқланади.
12-§. Авиация ишлари бажариладиган ҳудудларда парвозлар
131. Авиация ишлари визуал парвоз қоидалари (ВПҚ) ёки ускуналар бўйича парвоз қоидалари (УПҚ) асосида, ҳар бир иш тури учун белгиланган минимумга мос келадиган метеорологик шароитларда бажарилади.
132. Авиация ишларининг турли хиллари бўйича парвоз қоидалари авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
133. Белгиланган ҳудудда авиация ишларини бажараётган ҳаво кемаларининг парвоз баландликлари (эшелонлари) бошқа ҳаво кемаларининг парвозларидан холи бўлиши шарт.
13-§. Фавқулодда вазиятлар ҳудудларида парвозлар
134. Фавқулодда вазиятлар ҳудудларидаги парвозлар ВПҚ ва УПҚ бўйича, ҳар бир иш тури, ҳаво кемаси ёки ҳаво кемаси командири учун белгиланган минимумга мос келадиган метеорологик шароитларда, ушбу Асосий қоидаларга, авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, технологияларга ва мазкур турдаги ҲК ПЕҚ (Экипаж йўриқномаси)га мувофиқ амалга оширилади.
135. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишни таъминлаш бўйича парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларининг парвоз баландликлари (эшелонлари) бошқа ҳаво кемаларининг парвозларидан холи бўлиши шарт.
14-§. Қидирув-қутқарув ишларини бажариш учун парвозлар
136. Агар ҳаво кемаси командири бошқа ҳаво кемаси фалокат ҳолатида эканлигини аниқласа, имкон қадар ва ўзи мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайдиган ҳолатлар бундан мустасно:
а) фалокат ҳолатидаги кемани, ҳодиса жойини тарк этишга мажбур бўлмагунча ёки ҲҲХК/ҲҲБ органи бунга зарурат йўқлигини маълум қилмагунча кузатиб боради;
б) ҳалокатга учраган кеманинг жойлашувини аниқлайди;
д) имкон қадар ҲҲХК/ҲҲБ органига қуйидаги маълумотларни етказади:
ҳалокатга учраган кеманинг тури, таниш белгилари ва ҳолати;
унинг жойлашуви географик координаталарда ёки катак кўринишидаги координаталарида ёки маълум ер мўлжалига ёхуд радионавигация воситаси жойлашган нуқтага нисбатан масофа ва ҳақиқий (магнит) пеленгда ифодаланган ҳолда;
кузатиш вақти соат ва дақиқаларда (УТС);
кўзга ташланган одамлар сони;
одамларнинг ҳалокатга учраган кемани тарк этганлиги;
ҳодиса жойидаги об-ҳаво шароитлари;
тирик қолганларнинг кўриниб турган жисмоний ҳолати;
ҳодиса жойига етиб боришнинг энг қулай ер усти йўналиши;
э) ҲҲХК/ҲҲБ органининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилади.
137. Ҳаво кемаси командири фалокат ҳақидаги хабарни қабул қилганда, имкон қадар:
а) фалокат ҳақидаги хабарни олгани тўғрисида тасдиқ беради;
б) агар хабар қилинган бўлса, ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг жойлашувини қайд этади;
д) имкони бўлса, узатувчи радиостанциянинг пеленгини аниқлайди;
э) фалокат тўғрисидаги хабар қабул қилинганлиги ҳақида ҲҲХК/ҲҲБ органини хабардор қилади, бунда барча олинган маълумотларни узатади;
ф) ҲҲХК/ҲҲБ органининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилади.
15-§. Вертолётлар парвози
138. Вертолётларда парвозлар аэродромлардан (вертодромлардан) ёки қўниш майдончаларидан амалга оширилади.
139. Бир вақтнинг ўзида самолётлар ва вертолётлар парвози учун фойдаланиладиган аэродромларда, зарурат туғилганда , вертолётларнинг учиш ва қўниш майдончалари жиҳозланади.
140. Вертолёт юриш йўлагида ҳаракатланишни амалга ошираётганда, кўтарувчи винтлар парраклари учларидан тўсиқларгача бўлган масофа кўтарувчи винт диаметрининг ярмидан кам бўлмаслиги шарт.
141. Ҳавода муаллақ туриш, 10 м гача баландликда ҳаракатланиш, учиш ва қўниш пайтида кўтарувчи винт парраклари учларидан масофа қуйидагича бўлиши лозим:
ҳаво кемаларигача — кўтарувчи винтнинг камида икки диаметри;
бошқа тўсиқларгача — кўтарувчи винт диаметрининг ярмидан кам бўлмаган, аммо 10 м дан кам бўлмаган масофа.
142. Вертолётларнинг ҳавода муаллақ туриши ва ҳавода ҳаракатланиши тартиби авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
143. Вертолётнинг учиш-қўниш йўлагининг метеорологик шароитлари унинг минимумига мос келадиган қисмида учиши ва қўнишига рухсат этилади. Бундай шароитларда парвоз хавфсизлиги учун жавобгарлик вертолёт командири зиммасида бўлади.
144. Парвоз пайтида минималдан паст об-ҳаво шароитлари ва хавфли метеорологик ҳодисалар юз берганда, вертолёт командирига ҳаводан танланган майдончага қўнишга рухсат берилади. Ушбу майдончадан учишга фақат об-ҳаво шароитлари вертолёт командирининг минимум даражасига мос келгандагина рухсат берилади.
У ўз ҳаракатлари тўғрисида мазкур вертолёт парвозини бошқаришни амалга оширувчи ҲҲХК/ҲҲБ органини хабардор қилади.
145. Баландликка кўтарилиш ва қўнишга кириш пайтида тўсиқлар устидан 10 м дан кам бўлмаган баландликда, ерда турган ҳаво кемалари устидан эса вертолётни кўтарувчи винтининг икки диаметридан кам бўлмаган баландликда учиб ўтишга рухсат этилади.
146. Ҳаводан танлаб олинган, ҳолати номаълум майдончага қўнишни амалга ошириш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқарувчи ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
147. Тоғли ҳудудларда парвозларни амалга оширишда маршрутни даралар бўйлаб ўтказишга рухсат берилади, бунда парвоз баландлигидаги даранинг минимал кенглиги камида 500 метр (0,3 денгиз мили) бўлиши ва зарур ҳолларда 180 даражага бурилиш имкониятини таъминлаши лозим.
Бурилишни бажаришда кўтарувчи винт парракларининг учларидан тоғ ёнбағирларигача бўлган энг кам масофа 50 метрдан кам бўлмаслиги керак.
148. Вертикал ёки горизонтал кўриниш бўлмаганда қор (чанг) уюрмасида муаллақ туриш, учиш ва қўниш тақиқланади.
16-§. Бошқариладиган аэростатлар (дирижабллар) парвози
149. Учувчи бошқарадиган аэростатлар (дирижабллар) парвози бошқа ҳаво кемалари парвозидан холи бўлган ажратилган ҳаво ҳудудида ВПҚ ёки УПҚ бўйича амалга оширилади. Бошқариладиган аэростатлар (дирижабллар) билан парвозларни амалга ошириш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
150. Учувчи бошқарадиган аэростатнинг (дирижаблнинг) эркин парвози йўналиши башорат қилинаётган метеорологик шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган режалаштирилаётган парвоз йўналиши секторининг ўқ чизиғи бўйича кўрсатилади.
17-§. Ўта енгил ҳаво кемаларининг парвозлари
151. Ўта енгил ҳаво кемаларининг парвозлари аэродромлар, доимий ва вақтинчалик майдонлар, дельтадромлар (парадромлар) ҳудудларида парвозларни амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳужжатларга мувофиқ бажарилади. Бу ҳужжатлар тегишли ҳаво ҳудудидан фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқилиб, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони томонидан тасдиқланади.
152. Ўта енгил ҳаво кемаларининг доимий майдонлари, дельтадромлар (парадромлар) ҳақидаги маълумотлар мазкур турдаги ишларни (фаолиятни) бажариш бўйича йўриқномада кўрсатилади.
153. Ўта енгил ҳаво кемаларининг парвозлари уларнинг мақсади, вазифаси, шунингдек, ўрнатилган жиҳозларига қараб радиоалоқа билан ёки радиоалоқасиз амалга оширилиши мумкин. Бунда ўта енгил ҳаво кемасини ердан бошқариш ушбу Асосий қоидаларга 3-илованинг 3-бандига мувофиқ белгилар ва сигналлар ёрдамида амалга оширилади.
154. Ўта енгил ҳаво кемаларининг парвозлари 900 метр (3000 фут) гача баландликда амалга оширилади.
18-§. Учувчисиз ҳаво кемаларининг парвозлари
155. Учувчисиз ҳаво кемаларининг парвозлари Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, ушбу Асосий қоидалар, Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек, авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идораларнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ бажарилади.
156. Учувчисиз ҳаво кемаларининг парвозларида бошқа ҳаво кемаларининг хавфсизлиги, одатда, вақтинчалик режимлар ва қисқа муддатли чекловлар жорий этиш орқали таъминланади.
19-§. Намойишли парвозлар
157. Намойишли парвозлар Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, ушбу Асосий қоидалар, шунингдек, тегишли ҳаво ҳудудидан фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқилган низомлар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
158. Намойишли парвозлар учиш дастурида (режасида) белгиланган баландликларда Визуал парвоз қоидалари асосида бажарилади.
159. Намойишли парвозларни бажаришда пилотаж (ўтишлар) ни чекловчи чизиқдан 200 метрдан кам бўлмаган масофада, томошабинлар томонига оғмасдан, пилотаж зонаси доирасида бажариш лозим.
160. Бир нечта ҳаво кемалари (гуруҳлари)нинг пилотаж зонасида бир вақтнинг ўзида парвоз қилишига уларни парвозлар хавфсизлигини таъминлайдиган оралиқларда баландлик бўйича эшелонлаштириш шарти билан рухсат этилади. Битта баландликда фақат битта ҳаво кемаси ёки ягона бошқарув остидаги ҳаво кемалари гуруҳи бўлиши керак.
161. Намойишли парвозларни бажаришда қуйидагилар тақиқланади:
а) кўп двигателли ҳаво кемаларида — битта ёки бир нечта двигателларни атайлаб тўхтатиш;
б) товушдан тез тезликда учиш;
д) экипаж аъзоси бўлмаган шахсларнинг ҳаво кемаси бортида бўлиши;
э) томошабинлар учун ажратилган ҳудуд устидан учиб ўтиш.
20-§. Гуруҳ парвозлари
162. Гуруҳли парвоз деб ҳаво кемалари орасида ягона парвоз топшириғи билан белгиланган хавфсиз интервал ва масофаларда бажариладиган парвозга айтилади. Бунда ҳаво кемалари бир-бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган вертикал, бўйлама ва ёнлама эшелонлаш меъёрларига риоя қилишлари шарт эмас.
163. Гуруҳли парвозда ҳаво кемалари командирларидан бири бошқаларга нисбатан катта ҳисобланади. У гуруҳнинг барча ҳаво кемалари парвоз топшириғига риоя қилиши учун жавобгар бўлади, авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилувчи идораларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҲҲХК/ҲҲБ органлари билан радиоалоқа олиб боради.
Агар парвоз топшириғида кўзда тутилмаган бўлса, якка парвоздан гуруҳли парвозга ўтиш тақиқланади.
164. Гуруҳли парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемалари орасидаги хавфсиз интервал ва масофалар авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
21-§. Товушдан тез тезликларда парвозлар
165. Ҳаво кемасининг товушдан тез тезликда парвози ФЛ370 (11300 м) дан паст бўлмаган эшелонда, ундан пастроқ баландликларда (эшелонларда) эса махсус зоналарда амалга оширишга рухсат этилади.
166. Товушдан тез тезликда парвоз қилаётган ҳаво кемаси ва бошқа ҳаво кемаси орасидаги вертикал эшелонлашнинг минимал интервали, кейингисининг парвоз тезлигидан қатъий назар, камида 1200 м (4000 фут) бўлиши керак.
167. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси ва ҳудудини қўриқлаш ҳамда мудофаа қилиш бўйича жанговар вазифаларни бажаришда ушбу Асосий қоидаларнинг 165 ва 166-бандларида кўрсатилган чекловлар қўлланилмайди.
7-боб. Эшелонлаштириш. Учиш баландлиги (эшелони)
1-§. Эшелонлаштириш
168. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳаво кемаларининг вертикал, бўйлама ва ёнлама эшелонлаштиришининг минимал рухсат этилган оралиқларı белгиланади.
169. Давлат авиацияси ҳаво кемаларини жанговар тартиблар (гуруҳлар) ичида эшелонлаштириш қоидалари давлат авиациясининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади.
170. Ўзбекистон Республикасида ва унга чегарадош давлатда қабул қилинган эшелонлаштириш тизимларида фарқлар мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётганда эшелонларни ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
2-§. Учишнинг хавфсиз баландлиги (эшелони)
171. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигини таъминлаш учун:
а) қуйидагилар белгиланади:
аэродром доираси бўйича (учиш ва қўниш зонасида белгиланган йўналиш бўйича) аэродром устидаги парвозлар баландлиги — Ҳаэр.доир.;
46 км (25 денгиз мили) радиусидаги аэродром ҳудудида минимал хавфсиз парвоз баландлиги — МХБ;
аэродром ҳудудидаги ўтиш эшелони — Ҳўтиш эш.;
Аэродром ҳудудида стандарт атмосфера босими 760 мм сим. уст. (1013,2 мбар) бўйича хавфсиз парвоз баландлиги — Ҳхаф. яқин.;
б) қуйидагилар ҳисобланади:
Стандарт атмосфера босими 760 мм сим. уст. (1013,2 мбар) бўйича хавфсиз парвоз баландлиги — Ҳхаф.760;
Иккинчи тоифадаги маҳаллий ҳаво йўллари, белгиланган йўналиш бўйича ва авиация ишлари ҳудудида парвозни амалга оширишда ҳар бир участка учун пастки хавфсиз эшелондан пастдаги хавфсиз парвоз баландлиги — Ҳхаф.кел.
Хавфсиз парвоз баландликларини (эшелонларини) ҳисоблаш ушбу Асосий қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
172. Хавфсиз парвоз баландлиги шундай ҳисоб-китоб билан аниқланадики, бунда ушбу Асосий қоидаларнинг 173-бандида кўрсатилган жой рельефи ва сунъий тўсиқларни ҳисобга олиш чизиғидаги энг баланд тўсиқ устидан ҳаво кемасининг ҳақиқий парвоз баландлиги (тўсиқ устидан баландлик захираси) қуйидагича бўлиши керак:

Парвоз тезлиги (ускуналар кўрсаткич и бўйича), км/соат (узел)

Хавфсиз парвоз баландлиги (ҳақиқий), м (фут)

ВПҚ бўйича

УПҚ бўйича

Учиш ва қўниш зонасида

300 (162 узел) ва ундан кам

300 (1000 фут)

100 (330 фут)

300 дан ортиқ (162 узел)

200 (660 фут)

Ҳаво йўллари, маҳаллий ҳаво йўллари ва белгиланган йўналишлар бўйича яқинлашиш ҳудудида:

а) сув ҳавзаси, текислик ва тепаликлар устида

300 (162 узел) ва ундан кам

300 (1000 фут)

100 (330 фут)

300 дан ортиқ (162 узел)

200 (660 фут)

б) рельефининг мутлақ баландлиги 2000 м (6600 фут) ва ундан кам бўлган тоғли ҳудудларда

Парвоз тезлигидан қатъий назар

600 (2000 фут)

300 (1000 фут)

д) рельефининг мутлақ баландлиги 2000 м (6600 фут) дан ортиқ бўлган тоғли ҳудудларда

Парвоз тезлигидан қатъий назар

600 (2000 фут)

600 (2000 фут)

173. Хавфсиз парвоз баландлигини ҳисоблашда жой рельефи баландликлари ва сунъий тўсиқларни ҳисобга олиш йўлаги қуйидагича бўлиши лозим:
а) учиш ва қўниш зонасидаги парвозларда:
УПҚ бўйича — маршрут ўқидан ҳар икки томонга 10 км (5 денгиз мили);
ВПҚ бўйича — маршрут ўқидан ҳар икки томонга 5 км (3 денгиз мили);
б) аэродром ҳудудлари чегараларида, кириш/чиқиш йўлакларида, шунингдек, парвоз йўналишларида:
УПҚ бўйича РЛН билан — 10 км (5 денгиз мили), РЛКсиз — маршрут ўқидан ҳар икки томонга 25 км (14 денгиз мили);
ВПҚ бўйича — йўлак кенглиги доирасида;
д) ҳаво йўллари, биринчи тоифали МҲЙ ва белгиланган йўналишлар бўйича парвозларда (аэродром ҳудудидан ташқарида):
УПҚ бўйича — маршрут ўқидан ҳар икки томонга 25 км (14 денгиз мили);
ВПҚ бўйича — ҳаво йўли кенглиги доирасида (МҲЙ, белгиланган йўналиш);
э) ВПҚ бўйича трассалардан ташқари парвозларни бажаришда (биринчи ва иккинчи тоифадаги МҲЙдан ташқарида):
эшелонларда — маршрут ўқидан ҳар икки томонга 5 км (3 денгиз мили);
қуйи хавфсиз эшелондан пастда — йўналиш ўқидан икки томонга 2 км (1 денгиз мили).
174. Ҳар бир аэродром учун ускуналар бўйича парвозларнинг минимал хавфсиз баландлиги белгиланади. Бу баландлик қўнишга яқинлашиш схемасидан ташқарига чиқишда фавқулодда вазиятларда пасайишда қўлланилиши мумкин ва аэродромнинг АНН ёки РННдан 46 км (25 денгиз мили) радиусда жой рельефининг энг баланд нуқтаси ҳамда ундаги сунъий тўсиқлар устидан 300 м (1000 фут) ҳақиқий парвоз баландлигининг минимал захирасини таъминлаши лозим.
Кўрсатилган ҳудуддаги баландлик фарқи 100 м (330 фут) дан ошмаса, ягона минимал хавфсиз парвоз баландлиги ўрнатилади. Фарқ бундан катта бўлса, секторлар аниқланади (қоидага кўра 4 тадан ортиқ бўлмаган) ва ҳар бир сектор учун алоҳида минимал хавфсиз парвоз баландлиги белгиланади. Сектор чегаралари (5 даражага каррали) магнит меридианига нисбатан кўрсатилади ва тўсиқлардан камида 10 км (5 денгиз мили) узоқликда жойлашиши лозим.
Энг баланд тўсиқларнинг баландлиги пастроқ бўлган учиш-қўниш йўлаги остонасига нисбатан аниқланади ва 10 м (10 фут) га каррали қийматларгача юқорига қараб яхлитланади.
175. Ускуналар бўйича парвоз қоидалари асосида аэродром ҳудудидаги стандарт учиш йўналишлари ва стандарт қўниш йўналишлари учун хавфсиз парвоз баландлиги ҳамда тўсиқларни ҳисобга олиш йўлаги кенглиги авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади. Ушбу ҳужжатлар аэродром схемаларини тузиш ва тўсиқлар устидан хавфсиз ўтиш баландликларини аниқлаш тартибини тартибга солади.
Парвоз баландлигини ушлаб туриш бўйича белгиланган қийматлар ёки чекловлар Ўзбекистон Республикаси AIPда эълон қилинади.
176. Пастки хавфсиз эшелон баландлиги стандарт атмосфера босими 760 мм симоб устуни (1013,2 миллибар) бўйича хавфсиз парвоз баландлигини ҳисоблаш орқали аниқланади. Кейин олинган қиймат энг яқин йўналиш эшелони баландлигигача оширилади.
177. Жойнинг рельефини айланиб ўтиш воситаларидан фойдаланган ҳолда, пастки хавфсиз эшелондан паст баландликларда визуал парвоз қоидалари бўйича парвозлар, авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган минимал рухсат этилган хавфсиз парвоз баландлигида (ҳақиқий баландлик) бажарилиши мумкин.
178. Зонали навигация йўналишларини белгилашда тўсиқларни ҳисобга олиш кенглиги талаб қилинадиган аниқликка мувофиқ ўрнатилади.
3-§. Парвоз баландлигини сақлаш ва ўзгартириш қоидалари
179. Учиш баландлиги экипажнинг тайёргарлик даражаси, ҳаво кемасининг учиш-техник хусусиятлари ва жиҳозлари, жойнинг рельефи ва ундаги сунъий тўсиқлар, шунингдек, ҳаво, метеорологик ва орнитологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
180. Парвозларни амалга оширишда фойдаланиладиган асосий баландлик барометрик баландлик ҳисобланади ва у метр ёки футда ўлчанади. Давлат авиациясида, бундан ташқари, радиобаландлик ўлчагич бўйича аниқланадиган баландликдан фойдаланиш мумкин, бунда ундан фойдаланиш тартиби давлат авиациясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади.
181. Белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш мақсадида мутлақ, нисбий ва ҳақиқий баландликлардан фойдаланилади.
182. Экипаж томонидан барометрик баландлик ўлчагич бўйича аниқланадиган парвоз баландлиги умумий (аэродинамик ва инструментал) тузатмани ҳисобга олган ҳолда сақлаб турилади.
Агар бу ҳаво кемаси тури учун белгиланган бўлса, умумий тузатма вазирликлар ва идораларнинг самолёт ва вертолётларида баландликни ўлчашда тузатмалар киритиш услубига мувофиқ аниқланади.
183. Парвозларни амалга оширишда қуйидаги босим турларига мос келадиган баландлик ҳисоби бошланғич даражалари қўлланилади:
стандарт атмосфера босими (P760/1013/QNE);
аэродром босими (Paer/QFE);
стандарт атмосферага кўра ўртача денгиз сатҳига келтирилган аэродром (пункт) босими (Пкел.аэр/QNH);
минимал келтирилган босим (Пкел.мин).
184. Баландлик (эшелон) сақланиши метр ёки футда амалга оширилади ва қуйидагича бажарилади:
стандарт атмосфера босими бўйича (P760/1013/QNE)-эшелонларда, ўтиш эшелонида ва ундан юқори парвозларда;
аэродром босими (Paer/QFE) ёки стандарт атмосферага кўра ўртача денгиз сатҳига келтирилган аэродром (пункт) босими (Пкел.аэр/ҚНҲ) бўйича — аэродром (аэроузел) ҳудудида ўтиш баландлигигача кўтарилишда ва ўтиш эшелонидан пастда тушишда;
минимал келтирилган босим (Пкел.мин) бўйича — қуйи эшелондан паст баландликлардаги парвозларда.
185. Парвоз баландлиги (эшелони) ҳисобининг ягона тизими учун қуйидагилар белгиланади:
а) аэродром (аэроузел) ҳудудидаги ўтиш баландлиги;
б) аэродром (аэроузел) ҳудудидаги ўтиш эшелони.
Аэродром ҳудудидаги ўтиш баландлиги ушбу Асосий қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ ҳисобланган аэродром айланаси бўйлаб парвоз баландлигидан кам бўлмаган ҳолда ўрнатилади. Бу баландлик фуқаро авиацияси учун 30 м (100 фут) ва давлат ҳамда экспериментал авиация учун 100 м га тенг бўлган қийматгача юқорига қараб яхлитланади.
Аэроузел ҳудудидаги ўтиш баландлиги аэроузелга кирувчи аэродромлар ҳудудидаги энг юқори ўтиш баландлигидан паст бўлмаган ҳолда белгиланади.
Аэродром ҳудудидаги ўтиш эшелони ушбу Асосий қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ ҳисобланади.
Аэроузел ҳудудидаги ўтиш эшелони аэроузелга кирувчи аэродромларнинг энг юқори ўтиш эшелонидан паст бўлмаган ҳолда ўрнатилади.
Аэродром ҳудудидаги ўтиш баландлиги, аэроузел ҳудудидаги ўтиш баландлиги, аэродром ҳудудидаги ўтиш эшелони ва аэроузел ҳудудидаги ўтиш эшелони қийматлари аэронавигация маълумотлари ҳужжатларида эълон қилинади.
186. Парвоз пайтида белгиланган эшелон (баландлик) ўзгартирилиши фақат ҳаво кемасининг парвозини бевосита бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи ҲҲХК/ҲҲБ органининг рухсати билан амалга оширилади.
187. Ўтиш эшелони ва ўтиш баландлиги орасидаги ҳаво бўшлиғи ўтиш қатлами ҳисобланади. Ҳаво кемалари ўтиш қатламини баландликка кўтарилиш ёки пасайиш пайтида кесиб ўтиши лозим. Ўтиш қатламида горизонтал парвозлар фақат алоҳида ҳолларда рухсат этилади.
Ўтиш қатламида горизонтал парвозни амалга ошираётган ҳаво кемаси мавжуд бўлганда, ҲҲХК/ҲҲБ органи ҳаво кемалари ўртасида тегишли ёнлама ёки бўйлама оралиқларни таъминлаш чораларини кўради. Ўтиш қатламини камайтириш учун ўтиш баландлиги ўтиш поғонасига иложи борича яқинроқ, аммо камида 300 метр (1000 фут) бўлиши лозим.
188. Тоғли аэродромдан учишдан олдин, аэродромдаги босим барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида ўрнатиш мумкин бўлган энг паст босимдан паст бўлса, аэродром (пункт) босимини QNH бўйича денгизнинг ўртача сатҳига келтирилган ҳолда ўрнатиш зарур. Бундай ҳолда баландлик ўлчагич кўрсаткичларини «шартли нол» деб қабул қилиш ва учишдан сўнг белгиланган парвоз эшелони (баландлиги)га кўтарилиш керак.
Тоғли аэродромга қўнишда, аэродромдаги босим барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида ўрнатиш мумкин бўлган энг паст босимдан паст бўлса, аэродромнинг ҲҲХК/ҲҲБ органи ҳаво кемаси экипажига мутлақ (барометрик) баландлик ва стандарт атмосфера (ҚНҲ) бўйича денгизнинг ўртача сатҳига келтирилган аэродром босими қийматини хабар қилади. Экипаж бу қийматни баландлик ўлчагичларга ўрнатади ва қўнишга киришни амалга оширади. Бунда баландлик ўлчагичлар парвознинг мутлақ баландлигини, қўниш пайтида эса аэродромнинг денгиз сатҳидан баландлигини кўрсатишини ҳисобга олади.
189. Қуйи эшелондан паст маршрутда учиш учун барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини аэродром босими (QFE)дан ёки стандарт атмосфера бўйича денгиз сатҳига келтирилган аэродром босими (QNH)дан минимал келтирилган босимга ўтказиш аэродром ҳудудидаги белгиланган чегара (учиш доираси, учиш ва қўниш зонаси) кесиб ўтилганда амалга оширилади.
190. Қуйи эшелондан паст баландликда қўниш аэродромига яқинлашаётганда, барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини минимал келтирилган босимдан аэродром босими (QFE)га ёки стандарт атмосфера бўйича денгиз сатҳига келтирилган аэродром босими (QNH)га ўтказиш аэродром ҳудудидаги белгиланган чегара (учиш доираси, учиш ва қўниш зонаси) кесиб ўтилганда ёки ҲҲХК/ҲҲБ органи кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.
191. Қуйи эшелондан паст маршрутда парвоз қилган ҳаво кемаси белгиланган парвоз эшелони (баландлиги)га кўтарилаётганда, барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини минимал келтирилган босимдан стандарт атмосфера босимига ўтказиш эшелон (баландлик)ни олиш манёври бошланганидан сўнг амалга оширилади.
192. Маршрутда қуйи хавфсиз эшелондан паст баландликда парвоз қилиш учун барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босимидан минимал келтирилган босимга ўтказиш қуйи хавфсиз эшелондан паст бўлмаган баландликда амалга оширилади.
Минимал келтирилган босимнинг қийматини ҳаво кемаси экипажига ушбу ҳаво кемасининг парвозини бошқараётган ҲҲХК/ҲҲБ органи маълум қилади.
193. Давлат авиациясининг битта барометрик баландлик ўлчагичли ҳаво кемаларида:
а) учиш аэродромига қўниш билан эшелонда парвоз қилишда, белгиланган парвоз эшелони учишдан олдин нол баландликка ўрнатилган барометрик баландлик ўлчагич бўйича (аэродром босими асосида) сақланади. Бунда белгиланган парвоз эшелонига мос келадиган парвоз баландлиги қисмнинг бош штурмани томонидан махсус усул билан ҳисобланади ва ҲҲХК/ҲҲБ органига ҳамда ҳаво кемалари экипажларига етказилади;
б) қуйи эшелондан паст баландликда парвоз қилишда, белгиланган парвоз баландлиги учишдан олдин нол баландликка ўрнатилган барометрик баландлик ўлчагич бўйича (аэродром босими асосида) сақланади. Бунда денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босими бўйича парвоз баландлигига мос келадиган парвоз баландлиги қисмнинг бош штурмани томонидан махсус усул билан ҳисобланади ва ҲҲХК/ҲҲБ органига ҳамда ҳаво кемалари экипажларига етказилади;
в) бошқа аэродромга қўниш билан маршрут бўйича баландликда (эшелонда) парвоз қилишда, белгиланган парвоз эшелони ушбу Асосий қоидаларнинг 184-бандига мувофиқ барометрик баландлик ўлчагич бўйича сақланади;
г) аэродром ҳудудидаги парвозлар аэродром босими (Paer/QFE) бўйича ёки авиация турларининг фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идораларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ бажарилади.
8-боб. Махсус шароитлардаги парвозлар
194. Махсус шароитлардаги парвозларга қуйидагилар киради:
а) тоғли ҳудудлардаги парвозлар;
б) мўлжал (ориэнтир) олиш қийин (мўлжалсиз) жойлар устидан парвозлар;
д) сув юзаси устидаги парвозлар;
э) паст ва ўта паст баландликлардаги парвозлар;
ф) мураккаб орнитологик вазиятдаги парвозлар;
г) авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган бошқа парвозлар.
1-§. Тоғли жойлардаги парвозлар
195. Тоғли ҳудудлар ва тоғ аэродромларидаги парвозлар ушбу Асосий қоидаларга ҳамда авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
196. Тоғли ҳудудларда ВПҚ бўйича парвозларни амалга оширишдан олдин ҳаво кемаси командири даралар ва тоғ водийлари йўналишини, мажбурий қўниш учун фойдаланиш мумкин бўлган жойларни, тоғ аэродромларида қўнишда барометрик баландлик ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларини, шунингдек, тоғ аэродромидан учиш ва қўниш хусусиятларини ҳамда ҳаво кемасининг максимал учиш (қўниш) оғирлигини ҳисоблаш тартибини ўрганиб чиқиши шарт.
197. Тоғ тизмасини кесиб ўтишда ҳаво кемаси командири юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи ҳаво оқимлари мавжудлигини ҳисобга олиши лозим.
198. Визуал парвозни даралар ва тоғ водийларида амалга оширишга фақат қуйидаги шартлар асосида рухсат этилади: улар кескин бурилишларга эга бўлмаслиги, белгиланган парвоз баландлигидан юқори тоғлар билан тўсилмаслиги ҳамда уларнинг кенглиги зарур ҳолларда ҳаво кемасига дара (водий)дан хавфсиз чиқиш учун бурилиш имконини бериши лозим.
199. Агар учишдан сўнг белгиланган чегарагача хавфсиз парвоз баландлигини (эшелонини) эгаллаш имкони бўлмаса, баландлик олиш аэродром устида белгиланган схема бўйича амалга оширилади.
200. Тоғ аэродромларида УПҚ бўйича парвозлар пайтида қуйи хавфсиз эшелондан пасайиш ва белгиланган схема бўйича қўнишга киришга фақат қуйидаги шартлар бажарилганда рухсат этилади: белгиланган маркировкаланган чегарадан ўтгандан сўнг, радиолокацион назорат мавжуд бўлганда, борт навигация ускуналари барқарор ишлаётганда ҳамда экипаж ва ҲҲХК/ҲҲБ органи ҳаво кемасининг жойлашувини аниқ билган ҳолда.
201. Узлуксиз радиолокацион назорат мавжуд бўлмаганда ёки борт навигация ускуналари беқарор ишлаётганда (экипаж хабарига кўра), ҳаво кемасининг жойлашуви аниқланиши сўнгра қўнишга кириш учун пасайишни амалга ошириши учун ҳаво кемаси аэродромнинг РННсига хавфсиз ҳисобланганидан паст бўлмаган эшелонда чиқарилади.
202. Радиолокацион назорат мавжуд бўлмаганда ва борт навигация ускунаси беқарор ишлаётганда қуйи хавфсиз эшелондан пасайиш тақиқланади. Бундай ҳолда, ҳаво кемаси экипажи захира аэродромига йўл олиши шарт.
2-§. Кам и (кам ориэнтирли, мўлжалсиз) жой устидан парвозлар
203. Ҳаво кемаси экипажи кам анган (анмаган) жойлар устидан ВПҚ бўйича парвоз қилишда учиш ҳудудининг географик хусусиятларини ҳисобга олиши шарт.
204. Ҳаво кемаси экипажи ВПҚ бўйича парвоз қилишда характерли арни (карвон йўллаклари, дарё ўзанлари, қуриган кўллар) харитада белгилаб қўйиши ва уларнинг жойлашувини билиши, шунингдек, визуал мўлжал олиш учун фойдаланиш мумкин бўлган ва мажбурий қўниш учун яроқли узоқдаги арни ҳам билиши шарт.
3-§. Сув юзаси устидаги парвозлар
205. Сув юзаси устида парвоз қилишда ҳаво кемаси экипажи радиотехник ва навигация воситаларидан фойдаланиш тартибини, парашют билан сувга тушиш (агар мавжуд бўлса) ва ҳаво кемасини сувга мажбурий қўндириш қоидаларини, шунингдек, бортдаги шахсий ва гуруҳли қутқарув сузиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини билиши шарт.
Сув юзаси устида ВПҚ бўйича парвоз қилаётган ҳаво кемаси экипажи ўшимча равишда қирғоқ чизиғини, қирғоқ ва ороллардаги ёритиш чироқлари ҳамда радиомаякларнинг жойлашуви ва иш режимини билиши шарт.
206. Ҳаво кемалари экипажи ва йўловчиларини шахсий ва гуруҳли қутқарув сузиш воситалари билан таъминлаш тартиби авиация фаолияти ва турларини бошқариш ҳамда назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
207. Вертолётнинг сув юзаси устида муаллақ туриши кўтарувчи винтнинг камида бир диаметри баландлигида амалга оширилади.
208. Учувчи бошқарадиган аэростатларнинг сув устидаги парвозлари кузатувчи катер (кема) мавжуд бўлганда ва (ёки) аэростат экипажи шахсий қутқарув сузиш воситалари билан таъминлангандагина амалга оширилади.
4-§. Паст ва ўта паст баландликлардаги парвозлар
209. Паст ва ўта паст баландликлардаги парвозлар авиация турлари фаолиятини бошқарувчи ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шароитларда ВПҚ ва УПҚ бўйича бажарилиши мумкин.
210. Паст ва ўта паст баландликлардаги парвозларни амалга оширишда ҳаво кемаси командири жойнинг рельефини ва ундаги сунъий тўсиқларни, пасайиш ва кўтарилиш участкаларида парвозни бажариш тартибини билиши, шунингдек, алоқа воситалари ва парвозлар РТТнинг чекланган таъсир масофасини ҳамда ёқилғининг ортиқча сарфланишини ҳисобга олиши шарт.
211. Метеорологик шароитлар, узлуксиз парвоз давомийлиги (зарур бўлганда), баландлик ва ҳаво кемаларининг паст ва ўта паст баландликлардаги парвозларида уни аниқлаш ҳамда сақлаш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқарувчи ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
212. ВПҚ бўйича паст ва ўта паст баландликларда парвоз қилишда, ВПҚ бўйича парвозни давом эттиришни таъминламайдиган об-ҳаво шароитига тушиб қолинганда, УПҚ бўйича парвозга ўтиш, ҲҲХК/ҲҲБ органига вазият ҳақида хабар бериш ва хавфсиз парвоз баландлигини ёки пастки хавфсиз парвоз эшелонини эгаллаш зарур.
213. Кичик ва энг паст баландликдан белгиланган учиш эшелони (баландлиги)гача кўтарилишда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера босимига ўтказиш эшелон (баландлик) олиш манёври бошланганидан сўнг амалга оширилади.
5-§. Мураккаб орнитологик шароитдаги парвозлар
214. Қушларнинг оммавий пайдо бўлиши даврида, уларнинг кунлик ёки мавсумий миграцияси ва тўпланиши билан боғлиқ мураккаб орнитологик вазият юзага келиши мумкин. Бу ҳолат парвозлар пайтида ҳаво кемаларининг қушлар билан тўқнашувига олиб келиши мумкин.
Мураккаб орнитологик шароитда парвозларни амалга ошириш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
9-боб. Ҳаво кемаси экипажи ва ҲҲХК/ҲҲБ органи ўртасида радиоалоқа олиб боришнинг умумий қоидалари
215. Ҳаво кемаси экипажи ва ҲҲХК/ҲҲБ органи ўртасидаги радиоалоқа авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган радиоалоқанинг намунавий ибораларини қўллаган ҳолда радиотелефон алоқасини олиб боришнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
216. Ҳаво кемаси экипажи парвоз вақтида ҲҲХК/ҲҲБ органи билан «ҳаво-ер» радиотелефон алоқасининг тегишли частотасини узлуксиз тинглайди ва зарурат туғилганда у билан икки томонлама алоқа ўрнатади.
217. Учиш хавфсизлигини таъминлаш талаблари бўлган ҳолатлар бундан мустасно, ҲҲХК/ҲҲБ органларига ҳаво кемаси экипажи билан қуйидаги ҳолатларда радиоалоқага киришиш тақиқланади: учиш пайтида, қўнишга кириш вақтида ЮРМР дан ўтгандан сўнг ҳаво кемаси визуал аниқланган пайтдан бошлаб то учиш-қўниш йўлагининг охиригача.
218. Авиация турлари фаолиятини бошқарувчи ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, ҳаво кемаси командирига парвоз вақтида ўз чақирув белгисини ўзгартириш тақиқланади.
219. ҲҲХК/ҲҲБ органи зарурат туғилганда фавқулодда вазиятга тушган ҳаво кемаси билан радиоалмашинув олиб бораётган частотада ишлаётган барча борт алоқа радиостанциялари учун радиожимлик режимини жорий этиш ҳуқуқига эга.
220. Ҳаво кемалари экипажлари фавқулодда вазиятга тушган ҳаво кемаси экипажи радиоалоқа олиб бораётган частотада радиоалоқадан тийилишлари шарт.
221. ҲҲХК/ҲҲБ органи ҳаво кемаси экипажини бир частотадан бошқасига ўтиш зарурлиги ҳақида хабардор қилиши шарт.
10-боб. Парвоздаги фавқулодда ҳолатлар
222. Парвоздаги фавқулодда ҳолатларга қуйидагилар киради:
а) ҳаво кемасининг хавфли метеорологик ҳодисаларга дуч келиши;
б) ҳаво кемаси бортида ноқонуний аралашув ҳаракати;
д) экипаж аъзолари ёки йўловчилар саломатлигининг тўсатдан ёмонлашуви ёки жароҳатланиши;
э) йўналишни (ориэнтирни) йўқотиш;
ф) авиация техникасининг носозлиги, шу жумладан парвоз режасини ўзгартириш заруриятига олиб келадиган двигатель (двигателлар) носозлиги, мажбурий қўнишни ҳам ўз ичига олган ҳолда;
г) радиоалоқанинг узилиши;
ҳ) ҲҲХК/ҲҲБ органи ҳудудида радиолокацион воситаларнинг ва қўниш аэродромида РТТнинг ишдан чиқиши;
и) ҳаво кемасида ёнғин чиқиши;
ж) аэродромдан ташқарида мажбурий қўниш;
к) фавқулодда ҳолатларда парашютлардан фойдаланиш.
223. Ҳаво кемаси командири парвозда алоҳида ҳолат юзага келганда ҲҲХК/ҲҲБ органига хабар бериши ва ушбу Асосий қоидалар талабларига ҳамда авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳаракат қилиши шарт.
224. «Фалокат» сигнали ва иккиламчи радиолокация тизимининг тегишли коди парвоз хавфсизлигига, йўловчилар ва экипаж аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид туғилганда, шунингдек, ушбу бобда ёки авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идораларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида алоҳида кўрсатилган ҳолларда ҳаво кемаси командири томонидан ёқилади.
225. ҲҲХК/ҲҲБ органи ҳаво кемаси экипажидан парвозда фавқулодда вазият юзага келганлиги тўғрисида маълумот олганда, унга имкон қадар ёрдам кўрсатади, олинган маълумотни парвоз вақти, жойи, эшелони (баландлиги), фавқулодда вазиятнинг хусусияти, экипажнинг режалари ва у томонидан кўрилаётган чоралар кўрсатилган ҳолда тегишли органларга (хизматларга) етказади.
226. Фалокатга учраган ҳаво кемаси экипажи ушбу Асосий қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ фалокат сигналлари ва хабарларини узатади.
227. Ҳаво кемасини захира аэродромга йўналтириш ва бунда экипажнинг ҳаракатлари авиация турларининг фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бажарилади.
228. Парвозни давом эттириш экипаж ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлай олмаса, ҳаво кемаси командири мажбурий қўнишни амалга ошириш, шунингдек, давлат авиацияси ҳаво кемалари учун ҳаво кемасини тарк этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Агар ушбу турдаги ҲК учиш бўйича қўлланмасида (экипаж йўриқномасида) бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, командир ҳаво кемасини охирги бўлиб тарк этади.
229. Ушбу парвозни бошқараётган ҲҲХК/ҲҲБ органи аэродромдан ташқарида мажбурий қўниш тўғрисида энг яқин қидирув-қутқарув мувофиқлаштириш марказига ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари органига ҳаво кемасининг тахминий жойлашуви кўрсатилган ҳолда хабар бериши шарт.
230. Парвозда ушбу Асосий қоидаларда кўрсатилмаган алоҳида ҳолатлар юзага келганда экипажлар ва ҲҲХК/ҲҲБ органларининг ҳаракат қилиш тартиби авиация фаолияти ва турларини бошқариш ҳамда назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ушбу турдаги ҲК учиш бўйича қўлланмаси (Экипаж йўриқномаси) билан белгиланади.
1-§. Ҳаво кемасининг хавфли метеорологик ҳодисаларга дуч келиши
231. Хавфли метеорологик ҳодисаларга қуйидагилар киради:
а) учиш ва қўниш аэродромида — момақалдироқ, дўл, кучли турбулентлик, кучли шамол силжиши, музлама, кучли музлаш, қуюн, бўрон, кучли чанг бўрони, кучли жала, вулқон куллари;
б) парвоз йўналиши бўйича — дўл, момақалдироқ, кучли музлаш, кучли чайқалиш, вулқон кули булути.
232. Парвоз йўналиши бўйича хавфли метеорологик ҳодисаларга дуч келганда, ҳаво кемаси командири бу ҳақда ҲҲХК/ҲҲБ органига хабар бериши ва уларни четлаб ўтиш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши шарт. Уларни четлаб ўтишнинг иложи бўлмаса, ҳаво кемаси командири учиб кетиш аэродромига қайтиши ёки энг яқин захира аэродромига қўниши шарт. Бундай ҳолатларда вертолёт командирига ҳавода танлаб олинган майдончага қўнишга рухсат берилади.
2-§. Ҳаво кемаси бортига ноқонуний аралашиш ҳолати
233. Ҳаво кемаси бортида ноқонуний аралашув содир этилганда, экипаж ҳар қандай усул билан бу ҳақда, шунингдек, ушбу ҳолатлар туфайли жорий парвоз режасидан ҳар қандай четга чиқишлар тўғрисида ҲҲХК/ҲҲБ органини хабардор қилишга ҳаракат қилиши шарт.
Агар ҳаво кемаси иккиламчи радиолокацион жавоб аппарати билан жиҳозланган бўлса, экипаж жавоб аппаратига «А» режимини ва 7500 кодини ўрнатиши ҳамда белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳаракат қилиши шарт.
3-§. Экипаж аъзолари ёки йўловчилар соғлиғининг тўсатдан ёмонлашуви ёки жароҳатлануви
234. Экипаж аъзолари ёки йўловчилар соғлиғи тўсатдан ёмонлашганда ёки жароҳатланганида, ҳаво кемаси командири уларга имкон қадар тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиши ва вазиятга қараб парвозни давом эттириш ёки тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Чиқиб кетган экипаж аъзосининг вазифаларини ҳаво кемаси командирининг кўрсатмасига кўра экипажнинг бошқа аъзоси (экипаж икки кишидан иборат бўлганда — хизмат кўрсатувчи ходимлар орасидан рухсат этилган шахс) бажаради.
235. Ҳаво кемаси командири соғлиғининг тўсатдан ёмонлашуви ёки у ўз функционал вазифаларини бажара олмайдиган даражада жароҳатланиши ҳолларида ҳаво кемаси экипажининг ҳаракат қилиш тартиби авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идоралар томонидан қабул қилинган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
4-§. Йўналишни (ориэнтирни) йўқотиш
236. Агар ҳаво кемаси экипажи томонидан кўрилган чоралар натижасида ҳаво кемасининг жойлашуви аниқланмаса, мўлжал (ориэнтир) тўлиқ йўқотилган ҳисобланади. Агар ҳаво кемаси экипажи томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаво кемасининг жойлашуви аниқланса, мўлжал (ориэнтир) вақтинча йўқотилган ҳисобланади.
237. Мўлжални йўқотганда ҳаво кемаси командири қуйидагиларни бажариши шарт:
а) «Фалокат» сигналини ёқиши (тегишли ускуналар мавжуд бўлса);
б) мўлжални (ориэнтирни) йўқотганлиги, ёнилғи қолдиғи ва парвоз шароитлари ҳақида ҲҲХК/ҲҲБ органига хабар бериш;
д) ҲҲХК/ҲҲБ органининг рухсати билан ҳаво кемасини ер усти радиотехник воситалари ёрдамида аниқлаш ва ёнилғини тежамли сарфлаш учун энг қулай баландликни (эшелонни) эгаллаш;
э) ўз ҳаракатларини ҲҲХК/ҲҲБ органи билан келишган ҳолда, ушбу шароитларда мўлжални (ориентиэни) тиклашнинг энг самарали усулини (мазкур парвоз ҳудуди учун тавсия этилган) қўллаш;
ф) мўлжал (ориэнтир) олишни тиклашнинг иложи бўлмаган ҳолларда, ёқилғи тўлиқ сарфланишига йўл қўймасдан ва қоронғи тушишидан олдин, исталган аэродромга ёки ҳавода танланган майдончага қўнишни амалга ошириш лозим.
238. Мўлжал (ориэнтир) йўқотилганда парвознинг хавфсиз баландлигидан (эшелонидан) пастга тушиш тақиқланади.
239. Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси яқинида мўлжал (ориэнтир) йўқотилганда, ҳаво кемаси командири дарҳол давлат чегарасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ичкарисига йўналиш олиши шарт.
Чегараолди минтақасида мўлжални тиклаш учун ҳар қандай манёврлар бажариш ман этилади.
240. Ҳаво кемасини қўниш аэродромига олиб чиқиш учун «етакчи самолёт»дан фойдаланиш мумкин.
241. Бошқариладиган аэростат экипажи агар бир соат ичида йўқотилган мўлжални (ориэнтирни) тиклаш имкони бўлмаса, энг яқин аҳоли пункти ёнида қўнишни амалга ошириши шарт.
Бошқариладиган аэростат экипажи чегара минтақасида мўлжални йўқотганда, шунингдек, тақиқланган зонага (чекланган зонага) кириш эҳтимоли бўлганда зудлик билан қўнишни амалга ошириши шарт.
5-§. Авиация техникасининг, шу жумладан двигатель (двигателлар)нинг ишдан чиқиши, бу эса парвоз режасини ўзгартириш заруриятига олиб келиши, мажбурий қўнишни ҳам ўз ичига олиши
242. Авиация техникаси ишдан чиққанда ҳаво кемаси командири қуйидагиларни бажариши шарт:
а) «Фалокат» сигналини ёқиш ёки ИРЛК аппаратида 7700 кодини ўрнатиш;
б) носозлик ҳақида ҲҲХК/ҲҲБ органига хабар бериш;
д) вазият ва ҲК парвоз эксплуатация қўлланмаси (Экипаж йўриқномаси) тавсияларига кўра носозликни бартараф этиш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриш;
э) амалдаги (ўзгартирилган) парвоз режаси бўйича парвозни давом эттириш ёки парвоз топшириғини бажаришни тўхтатиш, шу жумладан мажбурий қўнишни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
243. Агар двигатель (двигателлар) ишдан чиққанда ишлаётган двигателларда парвозни давом эттириш имконсиз бўлса ва парвоз хавфсизлигига ҳақиқий таҳдид туғилса, ҳаво кемаси командири қуйидагиларни бажариши шарт:
а) ҲК парвоз эксплуатация қўлланмаси (Экипаж йўриқномаси) талабларига мувофиқ зарур ҳаракатларни амалга ошириш;
б) агар аниқ юзага келган вазиятда бундай қўниш энг яқин аэродромгача парвоздан кўра хавфсизликка камроқ таҳдид солса, ҳар қандай аэродромда, шу жумладан учиб кетиш аэродромида ёки аэродромдан ташқарида қўнишни амалга ошириш.
244. Бир нечта двигателли ҳаво кемасида двигатель (двигателлар) ишдан чиққанда ҳаво кемаси командири ҲК парвозларни эксплуатация қўлланмаси (Экипаж йўриқномаси) талабларига мувофиқ ҳаракат қилади ва қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) учиш аэродромига қўнишни амалга ошириш;
б) парвоз ёки қўниш шароитларини яхшилаш учун ёқилғининг бир қисмини тўкиш (агар бу мумкин бўлса) ёки юкни ташлаш;
д) ишлаётган двигателларнинг учиш (юқори) режимигача бўлган ҳар қандай режимидан фойдаланиш;
э) йўналиш бўйича парвозни давом эттириб, энг яқин захира аэродромига (унинг идоравий мансублигидан қатъий назар) етиб бориш ва у ерга қўниш ёки парвозни хавфсиз якунлаш мумкинлигига асосли ишонч бўлса, белгиланган аэродромгача парвозни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
245. Ҳаво кемасининг УПҚ бўйича парвозни амалга ошириш имкониятига таъсир қилувчи тизим ёки ускуналари ишдан чиққанда, ВПҚ бўйича парвозга ўтиш лозим. Бунинг учун тегишли шароитлар бўлмаса-ю, аммо парвозни давом эттиришнинг техник имконияти мавжуд бўлса, ВПҚ бўйича парвозга ўтиш мумкин бўлган ҳудудга йўналиши ёки ҲҲХК/ҲҲБ органи кўрсатмаларига амал қилиш зарур.
246. ҲҲХК/ҲҲБ органи ҳаво кемаси тизим ёки ускуналари ишдан чиққани ҳақида хабар олгач, ҳаво кемасининг жойлашувини аниқлаши ва унинг парвозини назорат қилган ҳолда, экипажга вазият ва техника носозлигининг хусусиятига кўра мумкин бўлган ёрдамни кўрсатиши шарт. Шунингдек, юзага келган вазият ва ҳаво кемасининг жойлашувига қараб, зудлик билан содир бўлган ҳодиса тўғрисида қидирув-қутқарув ва фавқулодда ишларни олиб бориш учун масъул органларни ҳамда қўниш аэродромининг ҲҲХК/ҲҲБ органини авария-қутқарув воситаларини шай ҳолатга келтириш учун хабардор қилиши лозим.
6-§. Радиоалоқанинг узилиши
247. Ҳаво кемаси экипажи тегишли ҲҲХК/ҲҲБ органи билан белгиланган частотада радиоалоқа ўрната олмаган ҳолда, у барча мавжуд воситалардан (УҚТ ва ҚТ (ультра қисқа тўлқинли ва қисқа тўлқинли) диапазонидаги радиостанциялардан) фойдаланиб, ушбу парвоз йўналишига мос келадиган бошқа частоталарда, шу жумладан бошқа ҳаво кемалари билан радиоалоқа ўрнатишга ҳаракат қилади.
248. Агар ушбу Асосий қоидаларнинг 247-бандида кўрсатилган уринишлар муваффақиятсиз бўлса, ҳаво кемаси экипажи ўз хабарини радиоалоқанинг белгиланган частотасида (частоталарида) икки марта узатади, ундан олдин «ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ УЗАТАМАН» (ПЕРЕДАЮ БЛИНДОМ) ибораси келади ва зарур бўлганда ушбу хабар йўналтирилган манзилгоҳ(лар)ни кўрсатади. Радиоалоқанинг бошқа частотасига ўтишда ҳаво кемаси экипажи ўзи ўтаётган частотани эълон қилади.
249. Ҳаво кемаси экипажи парвоз йўналишида мавжуд бўлган частоталарни, шу жумладан мавжуд радионавигация воситалари ёки қўнишга яқинлашиш воситалари частоталарини тинглайди. Бу частоталар орқали ҲҲХК/ҲҲБ органлари қуйидагиларга оид хабарларни узатиши тахмин қилинади:
эшелонлаштириш ва парвознинг хавфсиз якунланишини таъминлаш;
парвоз йўналишидаги ва қўниш учун мос аэродромлардаги об-ҳаво шароитлари.
250. Ҳаво кемаси экипажи қабул қилиш воситаси ишдан чиқиши сабабли алоқа ўрната олмаса, у хабарларни жадвал бўйича белгиланган вақтда ёки жойлашув ҳақидаги маълумотларни фойдаланиш учун белгиланган радиоалоқа частотасида узатади. Бунда хабарлар олдидан «ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВОСИТАСИ ИШЛАМАЁТГАНИ САБАБЛИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ УЗАТМОҚДАМАН» (ПЕРЕДАЮ БЛИНДОМ, ВСЛЕДСТВИЕ ОТКАЗА ПРИЕМНИКА) ибораси ишлатилади. Ҳаво кемаси экипажи тегишли хабарни узатади, сўнгра уни тўлиқ такрорлайди. Ушбу жараён давомида ҳаво кемаси экипажи кейинги эшиттиришни ўтказмоқчи бўлган вақтни ҳам маълум қилади.
251. Ҳаво кемаси экипажи ушбу Асосий қоидаларнинг 250-бандида келтирилган талабларга риоя қилишдан ташқари, ҳаво кемаси командирининг парвозни давом эттириш режаси билан боғлиқ маълумотларни ҳам узатади.
252. Парвозда радиоалоқа йўқолганда ҳаво кемаси командирига белгиланган аэродромгача парвозни давом эттириш, танланган захира аэродромга йўл олиш ёки учиб кетган аэродромга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади. Бунда ҳаво кемаси командири парвознинг хавфсиз якунланишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
253. Икки томонлама радиоалоқа ишдан чиққанига ишонч ҳосил қилгач, ҳаво кемаси экипажи визуал ёки ускуналар метеорологик шароитлардаги парвозга мос равишда ҳаракат қилади.
254. Визуал метеорологик шароитларда радиоалоқа узилганда ҳаво кемаси экипажи қуйидагиларни бажариши шарт:
а) ИКРЛ транспондерига 7600 кодини ўрнатиш;
б) визуал метеорологик шароитларда парвозни давом эттириш;
д) энг яқин мос келадиган аэродромга қўнишни амалга ошириш;
э) тегишли ҲҲХК/ҲҲБ органига етиб келиш вақтини энг тезкор алоқа воситалари орқали хабар қилиш.
255. Ускунали метеорологик шароитларда радиоалоқа йўқолиб қолганда ёки ҳаво кемаси командири визуал метеорологик шароитларда парвозни давом эттиришни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаганда, ҳаво кемаси экипажи қуйидагиларни бажариши шарт:
а) ИКРЛ транспондерига 7600 кодини ўрнатиш;
б) охирги белгиланган тезлик ва парвоз эшелонини (агар унинг қиймати юқори бўлса, қуйи хавфсиз эшелонни) қуйидаги ҳолатлардан кейинги энг сўнгги ҳолат бўйича 7 дақиқа давомида сақлаб қолиш: охирги белгиланган парвоз эшелонига (агар унинг қиймати юқори бўлса, қуйи хавфсиз эшелонга) етиб келган вақт; ИКРЛ транспондерига 7600 коди ўрнатилган вақт; ёки ҳаво кемаси экипажи мажбурий хабар бериш нуқтасида ўз жойлашувини маълум қила олмаган вақт. Шундан сўнг, тақдим этилган парвоз режасига мувофиқ эшелон ва тезликни мослаш;
д) радиолокацион векторлаш қўлланилганда ёки РНАВ (зонал навигация тизими) бўйича парвозларга мувофиқ йўналишдан четга чиқиб парвоз амалга оширилганда, кўрсатилган чекловларсиз, жорий парвоз режасига мувофиқ яна асосий йўналишга қайтиш учун мумкин бўлган энг қисқа йўналишда ҳаракатланиш зарур. Бунда парвознинг минимал мутлақ баландлигини ҳисобга олган ҳолда йўналишдаги кейинги белгиланган нуқтадан кечиктирмасдан ҳаракат қилиш лозим;
э) белгиланган аэродромга хизмат кўрсатувчи, ускуналар бўйича қўнишга киришнинг одатий тартиби назарда тутилган тегишли белгиланган навигация воситаси (назорат нуқтаси) гача жорий парвоз режасига мувофиқ йўналиш бўйича парвозни давом эттириш ва пасайишни бошлагунча ушбу восита (нуқта) устида кутиш режимида парвозни амалга ошириш;
ф) ушбу банднинг «э» кичик бандида кўрсатилган навигация воситаси (назорат нуқтаси)дан пасайишни охирги марта олинган ва тасдиқланган кутилаётган қўниш вақтида ёки иложи борича шу вақтга яқинроқ бошлаш ёки агар қўнишнинг тахминий вақти олинмаган ва тасдиқланмаган бўлса, пасайишни жорий парвоз режасида кўрсатилган тахминий келиш вақтида ёки иложи борича шу вақтга яқинроқ бошлаш;
г) ўрнатилган навигация воситаси ёки назорат нуқтаси учун белгиланган ускуналар бўйича одатий қўнишга кириш схемаси бўйича қўнишга киришни амалга ошириш ва ушбу банднинг «ф» кичик бандида кўрсатилган ёки охирги хабарда тасдиқланган тахминий қўнишга кириш вақти бошланганидан кейин, улардан қайси бири кечроқ бўлишига қараб, имкон қадар 30 дақиқа ичида қўнишни бажариш.
256. Ускуналар метеорологик шароитларда учиш пайтида радиоалоқа узилганда ва ҳаво кемаси командири учиш аэродромига қайтиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ҳаво кемаси экипажи қуйидагиларни бажариши шарт:
а) ИКРЛ жавоб бергичига 7600 кодини ўрнатиш;
б) қуйидагилардан қайси бири кечроқ содир бўлганига қараб, охирги белгиланган траектория (учиб кетиш маршрути) ва парвоз эшелонини (агар унинг қиймати юқорироқ бўлса, пастки хавфсиз эшелон) 7 дақиқа давомида сақлаб қолиш:
охирги белгиланган учиш эшелонини эгаллаш вақтидан кейин;
ИКРЛ транспондерига 7600 коди ўрнатилган вақтдан кейин;
ҳаво кемаси экипажи мажбурий хабар бериш нуқтасида ўз жойлашувини маълум қила олмаганидан кейин;
д) охирги белгиланган парвоз эшелонида учиб чиқиш аэродромига хизмат кўрсатувчи тегишли белгиланган навигация воситаси (назорат нуқтаси) томон бурилишни амалга ошириш, бу аэродром учун ускуналар бўйича қўнишга киришнинг одатий тартиби кўзда тутилган (зарур бўлганда парвознинг энг яқин йўлдош эшелонига (агар унинг қиймати юқори бўлса, пастки хавфсиз эшелонга) пасайишни амалга ошириш);
э) ушбу банднинг «д» кичик бандида кўрсатилган навигация воситаси ёки назорат нуқтаси устидаги эълон қилинган кутиш зонаси схемаси бўйича пасайишни амалга ошириш;
ф) эълон қилинган ускуналар бўйича қўнишга кириш схемасига мувофиқ пасайишни ва қўнишни амалга ошириш.
257. Агар ҳаво кемаси экипажи белгиланган (учиб кетиш) аэродромида қўнишни амалга ошира олмаса, у ҳолда у танланган захира аэродромига белгиланган маршрут бўйича парвознинг энг қулай эшелонида (баландлигида) (қуйи хавфсиз эшелонда ёки маршрут бўйича парвознинг хавфсиз баландлигида, агар унинг қиймати юқори бўлса) боради, бунда захира аэродромигача бўлган масофа ва парвоз йўналиши ҳисобга олинади.
258. Агар парвоз давомида радиоалоқа ишдан чиққанда ҳаво кемаси бортида ушбу Асосий қоидаларда келтирилган бошқа алоҳида ҳолатлар юз берса, экипаж 2-3 дақиқа мобайнида ИКРЛ 7600 кодини алоҳида ҳолатга мос келадиган кодга (7500 ёки 7700) ўзгартириши лозим.
259. Тунда радиоалоқасиз парвоз қилаётганда, экипаж имкон қадар ҳаво кемасининг жойлашувини аэронавигация борт чироқлари ва қўниш фараларини вақти-вақти билан ёқиб-ўчириш орқали белгилаши керак.
7-§. ҲҲХК/ҲҲБ ҳудудида радиолокацион воситаларнинг ва қўниш аэродромидаги РТТ ишдан чиқиши
260. ҲҲХК/ҲҲБ ҳудудида радиолокацион воситаларнинг ишдан чиққани ҳақида хабар олганда, ушбу ҳудудда парвоз қилаётган ҳаво кемаси командири белгиланган эшелон ва тезликни сақлаган ҳолда, максимал эҳтиёткорлик (радиоэҳтиёткорлик) билан парвозни давом эттиради.
ҲҲХК/ҲҲБ органи бундай ҳолларда радиожимлик режимини (зарурат туғилганда) жорий этади, РЛН мавжуд бўлмаган шароитдаги парвозлар учун белгиланган эшелонлаш оралиқларини қўллайди ва ҲҲХК/ҲҲБ ҳудудидаги ҳаво кемалари экипажларига ҳаводаги вазият тўғрисида маълумот беради. Шунингдек, барча қўшни ҲҲХК/ҲҲБ органларига радиолокацион воситаларнинг ишдан чиққани ҳақида хабар юборади.
261. Аэродромда РТТ ишдан чиққанда ва об-ҳаво шароитлари туфайли визуал қўнишни амалга ошириш имкони бўлмаса, ҳаво кемаси командири иккинчи айланага кетиши (қўнишга киришни тўхтатиш процедурасини бажариши) ва захира аэродромга йўл олиши шарт.
Ёнилғи етишмаслиги ёки авиация техникасининг носозлиги туфайли захира аэродромга бориш имконияти бўлмаганда, ҳаво кемаси командири авиация турлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни амалга оширувчи идораларнинг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳаракат қилади.
8-§. Ҳаво кемасида ёнғин
262. Ҳаво кемасида ёнғин юз берганда экипаж қуйидагиларни бажариши шарт:
а) ёнғинни бартараф этиш учун барча мавжуд чораларни кўриш, «Фалокат» сигналини ёқиш ёки ИКРЛ транспондерига 7700 кодини ўрнатиш;
б) агар бу ҲК ПЕҚ (Экипаж йўриқномаси) талабларига зид бўлмаса, парвоз ҳудудида хавфсиз баландликкача шошилинч пасайишни бошлаш;
д) вазиятга қараб парвозни энг яқин аэродромгача давом эттириш ёки ҲК ПЕҚ (Экипаж йўриқномаси) талабларига мувофиқ ҳаракат қилиб, аэродромдан ташқарида қўнишни амалга ошириш.
263. Ҳаво кемасида учиш (учишдан сўнг баландликка кўтарилиш) босқичида ёнғин юз берганда ва уни бартараф этиш имкони бўлмаганда, ҳаво кемаси командири қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) учиб кетилган аэродромга қўниш учун энг қисқа маршрут бўйича, шу жумладан об-ҳаво минимумдан паст бўлган шароитда ҳам, қўнишни амалга ошириш;
б) мазкур аэродром ҳудудида парвозлар, таъминот ва ўзаро ҳамкорлик тартибини белгиловчи ҳужжатда кўзда тутилган майдончага қўнишни амалга ошириш;
д) ҳавода кўриб танланган майдончага қўнишни амалга ошириш.
9-§. Аэродромдан ташқарида мажбурий қўниш
264. Парвозни давом эттириш йўловчилар ва экипаж хавфсизлигини таъминлай олмаса, ҳаво кемаси командири аэродромдан ташқарида мажбурий қўнишни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Аэродромдан ташқарида кутилаётган мажбурий қўниш ҳақида ҳаво кемаси командири барча экипаж аъзоларини огоҳлантиради ва йўловчиларни хабардор қилади. Бундай қарор қабул қилгач, у (имкон бўлса) ҲҲХК/ҲҲБ органига тахминий қўниш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши ҳамда «Фалокат» сигналини ёқиши шарт.
Қўниш ҳаво кемасининг парвоз эксплуатация қўлланмасига (Экипаж йўриқномасига) мувофиқ бажарилади.
265. Мажбурий қўниш ҳолатида ҳаво кемаси командири ўз ваколатларини қидирув-қутқарув хизмати вакилларига топширгунга қадар ҳаво кемасининг парвоз эксплуатация қўлланмасига (Экипаж йўриқномаси) тавсияларига биноан кемадаги шахсларнинг ҳаракатларига раҳбарлик қилади.
266. Аэродромдан ташқарида қўнгандан сўнг ҳаво кемаси командири ва экипажнинг бошқа аъзолари йўловчиларга зарур ёрдам кўрсатишлари ҳамда алоқа воситаларидан фойдаланиб, энг яқин аэродромга ёки маҳаллий ҳокимият органларига мажбурий қўниш вақти, жойи, экипаж, йўловчилар, ҳаво кемасининг ҳолати ва зарур ёрдам ҳақида хабар беришлари шарт.
267. Ҳаво кемасидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг мажбурий қўниш жойидан учиб кетиш ҳаво кемасига эгалик қилувчи идора раҳбари, Ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш ягона бошқарув тизимининг тегишли органи ва ҲҲХК/ҲҲБ органининг рухсати билан, улар билан алоқа бўлмаганда ва хавфсизлик нуқтаи назаридан кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса — ҳаво кемаси командирининг қарори билан амалга оширилади.
10-§. Фавқулодда ҳолатларда парашютлардан фойдаланиш
268. Парашютчиларни десантлаш, юкларни парашютда ташлаш, синов ва ўқув парвозларини амалга оширишда, барча экипаж аъзолари ва парвозда иштирок этувчи бошқа шахслар, агар Ҳаво кемасининг парвоз эксплутация қўлланмаси (Экипаж йўриқномаси) ёки авиация турлари фаолиятини бошқарувчи ва назорат қилувчи идоралар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўрнатилган ҳимоя мосламалари билан жиҳозланган парашютларга эга бўлишлари шарт.
Парашютнинг осма тизимлари бутун парвоз давомида тақиб турилиши лозим. Парашют тақиб ишни бажариш имконсиз бўлган ҳоллардагина парвозда парашютни ечишга рухсат берилади.
269. Парвозда ҳаво кемасини парашютда мажбуран тарк этиш қоидалари ҳар бир турдаги ҳаво кемаси учун парвоз эксплутация қўлланмаси (Экипаж йўриқномаси) билан белгиланади.
270. Ҳаво кемасини парашютда тарк этишдан олдин экипаж, имкон қадар, бу ҳақда ўзи бошқарувида бўлган ҲҲХК/ҲҲБ органини хабардор қилади ва ўзининг жойлашган ўрнини маълум қилади.
271. Ҳаво кемасини тарк этаётганда, имкон бўлса ва Парвоз Эксплутация Қўлланмаси (Экипаж йўриқномаси) талабларига зид бўлмаса, автопилотни ёқиш, йўналишни аҳоли пунктидан узоқроққа белгилаш, ҳаво кемасини енгил қиялик бўйлаб пасайишга ўтказиш зарур.
272. Экипаж аъзолари ва бортдаги бошқа шахслар ҳаво кемаси командирининг буйруғи бўйича парашютларда ҳаво кемасини тарк этадилар.
Ҳаво кемаси командири ҳаво кемасини энг охирги бўлиб тарк этади.
11-боб. Фуқаролик ҳаво кемаларини тутиб олиш қоидалари
273. Фуқаролик ҳаво кемасини тутиб олиш фақат ҳаво кемаси қоидабузар деб топилгандан сўнг амалга оширилади.
274. Қоидабузар ҳаво кемасини тутиб олишнинг якуний мақсадлари қуйидагилар бўлиши мумкин:
а) ҳаво кемасини аниқлаш;
б) ҳаво кемаси экипажига белгиланган йўналишга чиқишда кўмаклашиш;
д) ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан ташқарига чиқариш;
э) ҳаво кемасини давлат чегараси, тақиқланган ҳудуд ёки парвозларни чеклаш ҳудудидан узоқлаштириш;
ф) ҳаво кемасини ушбу турдаги ҳаво кемасининг хавфсиз қўниши учун мос бўлган аэродромга (ёки майдончага) мажбурий қўндириш.
275. Фуқаролик ҳаво кемаларини, шунингдек, парвоз топшириғида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилмаган бошқа ҳаво кемаларини ўқув мақсадида тутиб олиш тақиқланади.
276. Тутиб олинган ҳаво кемаси командири қуйидагиларга мажбур:
а) ушбу Асосий қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ тегишли жавоб сигналлари билан сигнал-буйруқлар қабул қилинганлигини тасдиқлаб, тутиб олувчи ҳаво кемасининг кўрсатмаларини дарҳол бажариш;
б) ҳаво кемасини бошқараётган ҲҲХК/ҲҲБ органини тутиб олинганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
д) 121,5 МҲз фавқулодда частотада умумий чақирув орқали ушлаб олувчи ҳаво кемаси ёки тегишли ушлаб олишни бошқариш органи билан радиоалоқа ўрнатишга уриниш, агар алоқа ўрнатилмаса, имкон қадар 243,0 МҲз частотада ўз чақирувини такрорлаш, бунда ўз борт рақамини (чақирув белгисини), ҳаво кемасининг жойлашувини, шунингдек, парвоз хусусиятини маълум қилиш;
э) агар ҳаво кемаси иккиламчи радиолокация жавоб бериш аппарати билан жиҳозланган бўлса, ҲҲХК/ҲҲБ органининг бошқа кўрсатмалари бўлмаган тақдирда, ИКРЛ транспондерига «А» режими, 7700 коди ўрнатилиши лозим.
277. Агар тутиб олувчи ҳаво кемаси билан алоқа ўрнатилган бўлса-ю, бироқ умумий тушунарли тилда мулоқот қилиш имкони бўлмаса, тутиб олинаётган ҳаво кемаси асосий маълумотларни етказишга ҳаракат қилиши ва ушбу Асосий қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ инглиз тилидаги иборалардан фойдаланган ҳолда кўрсатмаларни қабул қилганини тасдиқлаши зарур.
278. Тутиб олиш жараёнида бошқариш органи ва тутиб олувчи 121,5 МҲз фавқулодда частотасида тўхтатилган ҳаво кемаси экипажи билан умумий тушунарли тилда икки томонлама алоқа ўрнатишга уриниши шарт.
279. Агар тутиб олинган ҳаво кемаси билан алоқа ўрнатилган бўлса-ю, аммо умумий тушунарли тилда мулоқот қилишнинг иложи бўлмаса, тутиб олувчи ҳаво кемаси ушбу Асосий қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ инглиз тилидаги иборалардан фойдаланади.
280. Агар радио орқали ҳар қандай манбадан олинган кўрсатмалар ушбу Асосий қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ визуал сигналлар ёрдамида узатилган тутиб олувчи ҳаво кемасининг кўрсатмаларига зид бўлса, тутиб олинган ҳаво кемаси дарҳол тушунтириш сўрайди ва айни пайтда тутиб олувчи ҳаво кемаси визуал тарзда узатаётган кўрсатмаларни бажаришда давом этади.
281. Агар радио орқали ҳар қандай манбадан олинган кўрсатмалар тутиб олувчи ҳаво кемасининг радио орқали узатилган кўрсатмаларига зид бўлса, тутиб олинаётган ҳаво кемаси дарҳол тушунтириш сўрайди ва шу билан бирга тутиб олувчи ҳаво кемасининг радио орқали берган кўрсатмаларини бажаришни давом эттиради.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳаво кемаларини тутиб олишда қўлланиладиган
СИГНАЛЛАР

1. Тутиб олувчи ҳаво кемаси томонидан бериладиган сигналлар ва тутиб олинаётган ҳаво кемасининг жавоблари

Серия

Тутиб олувчи ҳаво кемаси сигналлари

Маъноси

Тутиб олинаётган ҳаво кемасининг жавоблари

Маъноси

1.

Кундузи ёки Кечаси: ҳаво кемасининг чайқалиши ва нотекис вақт оралиғида аэронавигация чироқлари (вертолётлар учун қўниш фараларининг) ёниб-ўчиши, бунда тутиб олувчи ҳаво кемаси тутиб олинаётган ҳаво кемасидан бироз юқорида, олдинда ва одатда чап томонида (агар тутиб олинаётган ҳаво кемаси вертолёт бўлса, ўнг томонида) туради. Сигнал қабул қилингани тасдиқлангандан сўнг, керакли йўналишга чиқиш учун горизонтал текисликда одатда чапга (вертолёт тутиб олинган ҳолда ўнгга) секин бурилади.

1-изоҳ. Об-ҳаво шароитлари ёки жойнинг рельефи тутиб олувчи ҳаво кемасидан юқоридаги «1-серия»да кўрсатилган жойлашуви ва бурилиш йўналишини ўзгартиришни талаб қилиши мумкин.

2-изоҳ. Агар тутиб олинаётган ҳаво кемаси тутиб олувчи ҳаво кемаси ортидан етиб боришга улгурмаса, тутиб олувчи ҳаво кемаси «Ипподром» схемаси бўйича бир қатор манёврларни бажаради ва ҳар сафар тутиб олинаётган ҳаво кемаси ёнидан учиб ўтганда ҳаво кемасини чайқатиб сигнал беради.

Сиз тутиб олиндингиз.

Менинг ортимдан келинг.

Кундузи ёки кечаси: ҳаво кемасини чайқатиш, нотекис вақт оралиғида аэронавигация чироқларини милтиллатиш ва тутиб олувчи ҳаво кемасига эргашиш.

Тутиб олинган ҳаво кемаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ўшимча ҳаракатлар ушбу Асосий қоидаларнинг XI бобида кўрсатилган.

Тушундим,

бажармоқдаман.

2.

Кундузи ёки кечаси: тутиб олинган ҳаво кемасининг йўналишини кесиб ўтмасдан, 90° ёки ундан ортиқ бурчак остида бурилиб, баландликка кўтарилиб, тутиб олинган ҳаво кемасидан кескин узоқлашиш.

Ўз йўналишингизни давом эттиринг.

Кундузи ёки кечаси: ҳаво кемасини чайқатиш.

Тушундим,

бажармоқдаман.

3.

Кундузи ёки кечаси: шассини чиқариш (агар иложи бўлса), қўниш чироқларини ёқиш ва фойдаланилиши керак бўлган учиш-қўниш йўлаги устидан учиб ўтиш ёки агар тутиб олинган ҳаво кемаси вертолёт бўлса, вертолёт қўниш майдончаси устидан учиб ўтиш. Вертолётлар учун, тутиб олувчи вертолёт қўниш майдончаси яқинида ҳавода муаллақ туриш ҳолатига ўтиб, қўнишга киришни амалга оширади.

Ушбу аэродромга қўнинг.

Кундузи ёки тунда: шассини тушириш (агар имкони бўлса), қўниш чироқларини ёқиш ва тутиб олувчи ҳаво кемасига эргашиш ҳамда агар қўниш йўлаги ёки вертолёт қўниш майдончаси устидан учиб ўтгандан сўнг қўниш шароитлари хавфсиз деб топилса, қўнишни бошлаш.

Тушундим,

бажараяпман.

2. Тутиб олинаётган ҳаво кемаси томонидан бериладиган сигналлар ва тутиб олувчи ҳаво кемасининг жавоблари

Серия

Тутиб олувчи ҳаво кемаси сигналлари

Маъноси

Тутиб олинаётган

ҳаво кемасининг жавоблари

Маъноси

4.

Кундузи ёки тунда: шассини йиғиш (агар имкони бўлса) ва фойдаланилиши керак бўлган қўниш йўлаги ёки вертолёт қўниш майдончаси устидан 300 метрдан (1000 фут) баланд, лекин 600 метрдан (2000 фут) паст баландликда (вертолётлар учун 50 метрдан (170 фут) баланд, лекин 100 метрдан (330 фут) паст) аэродром сатҳидан юқорида учиб ўтишда қўниш чироқларини милтиллатиш, ҳамда фойдаланилиши керак бўлган қўниш йўлаги ёки вертолёт қўниш майдончаси устида айланма парвозни давом эттириш. Қўниш чироқларини милтиллатиш имкони бўлмаса, бошқа борт чироқларини милтиллатиш.

Сиз кўрсатган аэродром яроқсиз.

Кундузи ёки тунда: агар тутиб олинаётган ҳаво кемасининг тутиб олувчи ҳаво кемаси ортидан захира аэродромига бориши мақсадга мувофиқ бўлса, тутиб олувчи ҳаво кемаси шассини (агар имкони бўлса) йиғади ва тутиб олувчи ҳаво кемалар учун «1»-серияли сигналлардан фойдаланади.

Тушундим, сизга эргашаман.

5.

Кундузи ёки Тунда: барча борт чироқларини мунтазам ёқиб-ўчириш, бироқ уларни милтилловчи чироқлардан фарқлаш имконини берадиган тарзда.

Бажара олмайман.

Кундузи ёки Тунда: тутиб олувчи ҳаво кемалари учун «2» серияли сигналлардан фойдаланинг.

Тушундим.

6.

Кундузи ёки Тунда: барча борт чироқларини нотекис вақт оралиғида милтиллатиш.

Фалокат ҳолатида.

Кундузи ёки Тунда: тутиб олувчи ҳаво кемалари учун «2» серияли сигналлардан фойдаланинг.

Тушундим.

Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
2-ИЛОВА
Қўнишнинг магнит йўналиш бурчагига (МЙБ) қараб УҚЙ остона рақамини
АНИҚЛАШ

МК градусда

УҚЙ рақами

МК градусда

УҚЙ рақами

05 — 14

01

185 — 194

19

15 — 24

02

195 — 204

20

25 — 34

03

205 — 214

21

35 — 44

04

215 — 224

22

45 — 54

05

225 — 234

23

55 — 64

06

235 — 244

24

65 — 74

07

245 — 254

25

75 — 84

08

255 — 264

26

85 — 94

09

265 — 274

27

95 — 104

10

275 — 284

28

105 — 114

11

285 — 294

29

115 — 124

12

295 — 304

30

125 — 134

13

305 — 314

31

135 — 144

14

315 — 324

32

145 — 154

15

325 — 334

33

155 — 164

16

335 — 344

34

165 — 174

17

345 — 354

35

175 — 184

18

355 — 004

36

Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
3-ИЛОВА
Аэродром ҳаракати учун
СИГНАЛЛАР

1. Ёруғлик сигналлари ва ракеталар ёрдамида бериладиган сигналлар

Чироқ

Аэродром диспетчерлик хизмати:

ҳаво кемаларининг парвозда

ҳаво кемаларининг ерда

Тегишли ҳаво кемасига йўналтирилган

Доимий яшил нурланиш

Қўнишга рухсат берилган

Учишга рухсат берилган

Доимий қизил нурланиш

Бошқа ҳаво кемаларига йўл беринг ва айланма бўйлаб парвозни давом эттиринг

Тўхтанг

Яшил чақнашлар кетма-кетлиги

Қўниш учун қайтиб келинг

Юргизишга рухсат берилди

Қизил чақнашлар кетма-кетлиги

Аэродром яроқсиз, қўнишга рухсат йўқ

Фойдаланилаётган қўниш майдонини четлаб ўтиб юриш

Оқ чақнашлар кетма-кетлиги

Ушбу аэродромга қўнинг ва перронга йўналинг

Аэродромдаги старт жойига қайтинг

Қизил ракета

Олдинги кўрсатмалардан қатъий назар, ҳозирда қўнишга рухсат берилмайди

2. Ҳаво кемаси экипажи томонидан сигналларнинг қабул қилинганлиги тасдиқланиши
Парвозда:
кундузи — қанотларни тебратиш орқали (бу сигнал учинчи ва тўртинчи бурилишлар орасидаги қисмда ҳамда қўниш чизиғида берилмайди);
тунда — қўниш чироқларини икки марта милтиллатиш ёки, агар улар ўрнатилмаган бўлса, аэронавигация чироқларини икки марта ёқиб-ўчириш.
Ерда:
кундузи — элеронлар ёки йўналиш рулининг ҳаракати орқали;
тунда — қўниш чироқларини икки марта милтиллатиш ёки, агар улар ўрнатилмаган бўлса, аэронавигация чироқларини икки марта ёқиб-ўчириш.
3. Ер усти визуал сигналлари
Ер усти визуал сигналлари томонлари камида 9 метр бўлган квадрат шаклидаги текис горизонтал юзадан иборат сигнал майдонига жойлаштирилади. Сигнал майдони шундай жойлаштирилиши керакки, у 300 метр (1000 фут) баландликдан горизонтдан 10° дан ортиқ бурчак остида барча йўналишлардан кўринадиган бўлсин. Сигнал майдонининг ранги қўлланилаётган сигнал белгиларининг рангидан фарқ қилиши ва кенглиги 0,3 метрдан кам бўлмаган оқ чизиқ билан ўралган бўлиши лозим.
4. Ҳаво кемаларининг ердаги ҳаракатини бошқарувчи сигналлар
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
4-ИЛОВА
Аэроузел ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича Йўриқнома
йўриқнома
I боб. Умумий қоидалар
Ушбу бўлимда қандай аэродромлар аэроузелга кириши, уларнинг тоифаси, вазифаси ва идоравий тегишлилик хусусиятлари, шунингдек, қайси авиация қисмлари ва бўлинмалари уларда жойлашиши кўрсатилади.
II боб. Аэроузел ҳудуди
Аэроузел ҳудуди ва аэроузелга кирувчи аэродромларнинг учиш ва қўниш зонаси чегараси. Аэродром ва махсус зоналар, парвозларнинг доимий йўналлишлари (чўққига, самолётда белгиланган тезликка эришиш, паст ва жуда паст баландликлар, об-ҳаво разведкаси ва бошқалар), авиация полигони ҳудудлари ва аэроузел самовий ҳудуди тузилмасининг бошқа элементлари, улардан фойдаланишда ўзаро ҳамкорлик ва келишув талаб қилинади.
III боб. Парвозларни ташкиллаштириш ва бажариш
Аэроузелда жойлашган қисм (бўлинма)лар томонидан зона, полигин, десант ташлаш (қўниш) майдончалари, доимий йўналлишлар ва бошқаларни тақсимлаш ҳамда фойдаланиш тартиби.
Зарур бўлганда аэроузел ҳудудининг қуйи эшелони (ўтиш эшелони), аэроузел аэродромлари учун ўтишнинг ягона баландлиги.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво трассаларининг майдонлари ва уларни кесишиб ўтиш тартиби.
Аэроузел ҳудудида ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда жойни аниқлашни тиклаш тартиби.
IV боб. Парвозларни бошқариш
Аэроузел аэродромлари ҲҲХК органлари, аэроузелнинг ҲҲХК бош органи ва аэроузелнинг ҲҲХК бошқа органлари билан ўзаро ҳамкорлик юзасидан унинг мажбуриятлари.
Парвозларга талабномаларни юбориш тартиби.
Кундузи ва тунда оддий ва мураккаб метеорологик шароитларда ҳаводаги ҳаракатларни бошқариш тартиби.
ҲҲХК ҳудудлари, ҳаводаги ҳаракатларни бошқарувни қабул қилиш ва топшириш марраларини тақсимлаш. Аэроузел ҲҲХК органлари ўртасида парвозларни режалаштириш, тўғирлаш ва бевосита бошқаришда (ҳаводаги ҳаракатни) ўзаро ҳамкорлик.
Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва парвоз режимларининг белгиланган тартибига амал қилинишини назорат қилиш. ҲҲМ қўшинлари органлари билан ўзаро ҳамкорлик тартиби.
Аэроузел ҳудуди орқали транзит учиб ўтувчи ҲК парвозларини бошқариш тартиби.
«Режим», «Стрела», «Ковер» сигналларини қабул қилган ҲҲХК органлари ва экипажларининг ҳаракатланиш тартиби.
V боб. Парвозларнинг РТТ ва алоқа воситалари
Аэроузел аэродромлари ҲҲХК органлари ўртасида алоқани ташкиллаштириш.
Аэроузелда парвозларнинг РТТ ва алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби. Аэроузелнинг РЛС кўриш зонаси, ЯЖРНТ иш зоналари ва ишлаш маълумотлари.
VI боб. Илова
1. Аэроузел ҳудуди самовий ҳудудининг 1:500 000 (1:200 000) миқёсидаги тузилиш харитаси, унга қуйидагилар туширилади:
аэроузел ҳудуди чегараси;
аэродромлар, пилотаж зоналари билан ҳудудлар чегараси, кириш ва чиқиш йўлаклари (йўналишлари);
полигонлар; десант ташлаш (қўниш) майдончалари;
махсус зоналар;
ҳаво трассалари, ҳаво трассаларининг бирлашиш йўналишлари ва аэроузел ҳудуд самовий ҳудуди тузилишининг бошқа элементлари.
2. Парвозлар учун талабномани юбориш чизмаси, ҲҲХК ва ҲҲМ Қўшинлари органларини ҲК жорий парвози ҳақида хабардор қилиш чизмаси.
3. Аэроузелда алоқани ташкиллаштириш чизмаси.
4. Аэроузел ҳудудида ҲК турли баландликлардаги парвозида радиолокацион воситаларини кўриш ҳудуди ва ҲҲХК органлари радиотехник воситаларининг ишлаш зонаси чизмаси.
5. Аэродром ҲҲХК органлари ўртасида бошқарувни топшириш марралари билан ҲҲБ ҳудудларини тақсимлаш чизмаси.
Қўлланмага ушбу аэроузелдаги ҲҲБни ташкиллаштиришнинг алоҳида хусусиятларини киритиш зарурияти бўлса, қўлланмага бошқа материаллар киритилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
5-ИЛОВА
Кутиш зонасида парвоз
қоидалари
Аэродромларга келувчи ёки қўнишга кираётган ҲКнинг кетма-кетлигини тартибга солиш учун кутиш зоналари, қоидага кўра, аэродром радионавигация нуқтаси ёки ҳаво йўлаги устида белгиланади.
Кутиш ҳудудида ҲК ҳаракатлари белгиланган чизмалар бўйича амалга оширилади.
1. Кутиш чизмаларининг кўринишлари ва уларнинг таркибий қисмлари.
1, 2, 3-расмларда келтирилган кутиш чизмалари кутиш зонасида ўнг томонга (стандарт) бурилиш билан парвозлар чизмасига киради. Кутиш зонасида парвозлар чизмаси чап томонга (ностандарт) бурилишлари билан учун тегишли чизмалар яқинлашиш йўл чизиғига нисбатан симметрик шаклда жойлаштирилади. Барча чизмаларда йўл чизиқлари белгиланади. ҲК экипажи кутиш зонасига кириш вақтида ва ундаги парвоз давомида курс ва вақтига тузатишлар киритиб, номаълум шамолга курс чизиғини сақлашга ҳаракат қилиши керак.
2. Кутиш зонасида парвознинг ускуна тезликлари.

Парвоз баландлиги*

Оддий шароитлар

Гирдобли ҳаракат шароити

ФЛ140 (4250 м) эшелонгача ва қуйи эшелонлар

425 км/соат (230 узел)

315 км/соат (170 узел)**

520 км/соат (280 узел)

315 км/соат (170 узел)

ФЛ140 (4250 м) эшелондан юқори ФЛ200 (6100 м) эшелонгача

445 км/соат (240 узел)

Қайси бири кичиклигига қараб 520 км/соат (280 узел) ёки 0.8 М

ФЛ200 (6100 м) эшелондан юқори ФЛ340 (10350 м) эшелонгача

490 км/соат (265 узел)

ФЛ340 (10350 м) эшелондан юқори

0.83 М

0.83 М

Изоҳ:
* юқорида кўрсатилган парвоз баландликлари нисбий баландликлар ёки баландликни ўлчашда ўрнатилган парвоз эшелонига мувофиқ акс эттирилади.
** ҲКларини кутиш учун фақат А ва Б тоифаси;
а) кутиш зонасидаги барча бурилишлар 3°/сония бурилиш бурчак тезлигини таъминловчи оғиш бурчагида амалга оширилади, бироқ 25° дан кўп бўлмаслиги керак, агар чизмада бошқаси корсатилмаган бўлса;
б) узоқлик йўл чизиғидаги парвоз вақти ФЛ140 (4250 м) эшелонини қўшган ҳолда ушбу баландликкача 1 дақиқани ва ФЛ140 (4250 м) эшелонидан катта баландликларда 1 дақиқа 30 сонияни ташкил қилади, агар кутиш чизмасида бошқаси кўрсатилмаган бўлса;
д) узоқлик йўл чизиғидаги парвоз вақтининг ҳисоби назорат нуқтасидан ёки кейинроқ нима келишига қараб унинг тараверзида бошланади. Агар траверз ҳолатини аниқлашнинг имкони бўлмаса, вақт ҳисоби узоқлик йўл чизиғига бурилиш амалга оширилганидан сўнг бошланади.
3. Кутиш зонасига кириш қоидалари.
Кутиш зонасига кириш секторлари.
4. Шамол таъсирини қоплаш учун назорат ҳаракатлари.
Яқинлашиш йўлидаги кутиш назорат нуқтасини учиб ўтгунга қадар яқинлашиш йўли чизиғига қайтиш мақсадида шамол таъсирини қоплаш учун курс ҳамда вақт бўйича тузатишлар киритиш зарур.
Бундай тузатишларни киритишда аэронавигация воситаларининг бор кўрсаткичларидан ва маълум ёки ҳисобланган шамол ҳақидаги маълумотларидан тўлиқ ҳажмда фойлаланиш лозим. DME дан чекланган даражадаги оралиқ масофа доим йўлнинг орқага қайтиш чизиғини чегаралайди. Чекланган радиал эълон қилинган ва самолёт дастлаб шу радиалга кирадиган тақдирда, у яқинлашиш йўли чизиғига қайрилгунча, ҳеч бўлмаганда DME дан керакли оралиқ масофага узоқлашгунча шу бўйлаб давом этиши лозим.
5. Кутиш зонасидан чиқиш.
Кутиш зонасини белгиланган вақтда тарк этишга рухсат олган учувчи кутиш зонасини тарк этиш учун кутиш зонасида ўрнатилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда парвозга
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
6-ИЛОВА
Парвознинг хавфсиз баландликлар (эшелон)
ҳисоби
1. Аэронавигацион ахборот ҳужжатларига киритиш учун аэродром айланаси бўйлаб парвознинг баландлигини ҳисоблаш.
На = Нҳ.х + ΔН рел — ΔН т (м),
Нҳ.х учиш ва қўниш зонасида парвоз ҳақиқий хавфсиз баландлигининг белгиланган қиймати;
ΔНрел йўлакнинг белгиланган кенглиги чегарасида аэродром сатҳига нисбатан табиий ва сунъий тўсиқларни ҳисобга олиб табиий жой рельефининг энг юқори нуқтаси;
ΔНт ҳисоблашда фойдаланиладиган баландлик ўлчагичнинг ҳарорат тузатишлар қиймати ва у формула ёрдамида аниқланади:
т0 — аэродромдаги ҳаво ҳарорати, даража;
Ҳтуз = Нҳ.х + ΔНрел (м)
Айлана бўйлаб парвоз баландлигини ўрнатишда ΔНт ҳисоби аэродромдаги кўп йиллик кузатувлар давомида қайд қилинган минимал даражадаги ҳаво ҳарорати бўйича бажарилиши зарур.
2. Аэронавигацион ахборот ҳужжатларига киритиш учун аэродром ҳудудида минимал хавфсиз баландлигини (МХБ) ҳисоблаш.
МХБ = 300 + ΔНрел — ΔНт (м)
ΔНрел яқинлашиш ва қўнишга кириш йўналиши бўйича УҚЙ боши денгиз сатҳига нисбатан сунъий тўсиқларни ҳисобга олиб табиий жой рельефининг энг юқори нуқтаси;
ΔНт аэродромда кўп йиллик кузатувлар бўйича ўртача йиллик ҳарорати асосида формула орқали ҳисобланадиган баландлик ўлчагичнинг услубий ҳарорат тузатишлари:
т0 — аэродромда кўп йиллик кузатувларга кўра ўртача йиллик ҳарорати, даража;
Нтуз = 300 + ΔНрел (м).
Аэродром ҳудудида минимал хавфсиз баландлик ҳисоби, агар унинг қиймати ўтиш эшелони баландлигига тенг ёки ундан юқори бўлса, ушбу формула орқали ҳисобланади:
МХБ = 300 + Нрел — ΔНт + ( 760 — Ркел.аэр)11 (м)
Нрел яқинлашиш ва қўнишга кириш йўналиши бўйича сунъий тўсиқларнинг баландлигини ҳисобга олганда табиий жой рельефининг абсолют энг юқори нуқтаси;
ΔНт аэродромда кўп йиллик кузатувлар бўйича ўртача йиллик ҳарорати асосида формула орқали ҳисобланадиган баландлик ўлчагичнинг услубий ҳарорат тузатишлари:
т0 — аэродромда кўп йиллик кузатувларга кўра ўртача йиллик ҳарорати, даража;
Нтуз = 300 + Нрел (м)
Пкел.аэр кўп йиллик кузатувларга кўра денгиз сатҳига келтирилган аэродромдаги минимал атмосфера босими, ушбу формула орқали ҳисобланади:
Ҳаэр аэродромнинг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги;
Паэр кўп йиллик кузатувларга кўра аэродромнинг УҚЙ сатҳидаги минимал атмосфера босими, мм.см.уст (мбар).
Агар МХБ ўтиш эшелони баландлигига тенг ёки ундан юқори бўлса, уни денгиз сатҳига нисбатан кўрсатилади ва қавсга олинмай ёзилади.
3. Аэродром ҳудудида ўтиш эшелонини ҳисоблаш:
Ҳ ўтиш.эш ≥ Ҳ ўтиш + 600 + Наэр (м)
Ҳўтиш — аэродром ҳудудида ўтиш баландлиги, унинг қиймати айлана бўйлаб парвоз баландлигидан қийи бўлмаслиги зарур;
Наэр аэродромнинг денгиз сатҳидан баландлиги.
Ҳисоб денгиз сатҳига келтирилган аэродромнинг атмосфера босими стандарт босимига тенглаштирилган шароитдан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоблаш жараёнида олинган баландлик қиймати энг яқин юқори эшелонга яхлитланади.
4. Стандарт атмосфера босими QNE (760мм.см.уст./1013,2мбар) бўйича парвознинг хавфсиз баландлигини ҳисоблаш.
Нх.760 = Н ҳ.х. + Нрел — ΔНт + (760 — Р кел.мин) • 11 (м)
Нх.1013,2 = Нҳ.х. + Нрел — ΔНт + (1013,2 — Р кел.мин) 8,25 (м)
Н ҳ.х парвоз ҳақиқий хавфсиз баландлигининг белгиланган қиймати;
Нрелйўлакнинг белгиланган кенглиги чегарасида сунъий тўсиқларнинг баландлигини ҳисобга олганда табиий жой рельефининг абсолют энг юқори нуқтаси;
Ркел.минпарвоз йўналиши (майдони) бўйлаб келтирилган минимал босим, мм.см.уст. (мбар);
ΔНт — формула орқали ҳисобланадиган баландлик ўлчагичнинг услубий ҳарорат тузатишлари:
т0 — парвоз йўналиши (майдони) бўйлаб минимал даражадаги ҳаво ҳарорати;
Нтуз = Н ҳ.х+ ΔНрел (м)
5. Аэродром ҳудудида стандарт атмосфера босими QNE (760мм.сим.уст./1013,2мбар) бўйича парвознинг хавфсиз баландлигини ҳисоблаш.
Нх.кир = Н ҳ.х. + Нрел — ΔНт + (760 — Р кел.аэр) 11 (м)
Нх.кир = Нҳ.х. + Нрел — ΔНт + (1013,2 — Р кел.аэр) 8,25 (м)
Нҳ.х парвоз ҳақиқий хавфсиз баландлигининг белгиланган қиймати;
Нрел йўлакнинг белгиланган кенглиги чегарасида сунъий тўсиқларнинг баландлигини ҳисобга олганда табиий жой рельефининг абсолют энг юқори нуқтаси;
ΔНт — аэродромда кўп йиллик кузатувлар бўйича ўртача йиллик ҳарорати асосида ҳисобланадиган баландлик ўлчагичнинг услубий ҳарорат тузатишлари;
Пкел.аэр кўп йиллик кузатувларга кўра денгиз сатҳига келтирилган аэродромдаги минимал атмосфера босими, ушбу формула орқали ҳисобланади:
Ҳаэр аэродромнинг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги;
Паэр — кўп йиллик кузатувлар бўйича аэродромнинг УҚЙ сатҳидаги минимал атмосфера босими, мм.см.уст (мбар).
6. Аэродром ҳудудида парвознинг хавфсиз баландлигини ҳисоблаш.
Нх.аэр = Н ҳ.х.+ ΔН тўс — ΔНт (м)
Н ҳ.х учиш ва қўниш зонасида парвоз ҳақиқий хавфсиз баландлигининг қиймати;
ΔН тўс аэродром сатҳига нисбатан табиий тўсиқларни ҳисобга олиб табиий жой рельефининг абсолют энг юқори нуқтаси. Сунъий тўсиқлар баландлиги парвоз тезлиги 300 км/соат дан ортиқ бўлганда, тоғли жойда эса йўлакнинг белгиланган кенглиги чегарасида парвоз тезлигидан қатъий назар барча ҳолларда ΔН тўс ҳисобга олинади.
ΔНт — формула орқали метрларда ҳисобланадиган баландлик ўлчагичнинг услубий ҳарорат тузатишлари:
т0 — аэродромнинг ҳақиқий ҳаво ҳарорати, даража;
Н туз = Нҳ.х. + ΔН тўс (м)
7. Иккинчи даражали МҲЛ, белгиланган йўналиш ва авиация ишлари ҳудуди бўйлаб қуйи хавфсиз эшелондан паст парвознинг хавфсиз баландлиги ҳисоблаш.
Нкел.х = Н ҳ.х + Нтўс — ΔНт (м),
Н ҳ.х парвознинг ҳақиқий хавфсиз баландлигининг белгиланган қиймати;
ΔН тўс ундаги табиий тўсиқларни ҳисобга олиб табиий жой рельефининг энг юқори баландлик нуқтаси. Сунъий тўсиқлар баландлиги парвоз тезлиги 300 км/соат дан ортиқ бўлганда, тоғли жойда эса йўлакнинг белгиланган кенглиги, м, чегарасида парвоз тезлигидан қатъий назар барча ҳолларда Н тўс ҳисобга олинади.
ΔНт формула орқали метрларда ҳисобланадиган баландлик ўлчагичнинг услубий ҳарорат тузатишлари:
т0 — учиш ва қўниш аэродромининг ҳақиқий ҳаво ҳарорати (улардан кичиги), даража;
Н туз = = Нҳ.х. + ΔН тўс (м)
8. Барометрик баландлик ўлчайдиган асбобнинг босим кўрсаткич ига аэродромдаги босим ўрнатилганда парвоз (эшелон)нинг баландлигини ҳисоблаш (давлат авиацияси учун).
Белгиланган эшелондаги парвоз давомида:
Нкел.аэр= Нэш — (760 — Раэр) 11
Нэш парвознинг белгиланган эшелони;
Раэр аэродромдаги босим;
(760 — Раэр) 11 — баландликнинг барометрик тузатишлари.
Қуйи эшелондан паст баландликдаги йўналиш бўйича парвозларда:
Нкел.аэр= Нйўнал — кел.мин — Раэр) 11
Нмарш — қуйи эшелондан паст баландлик бўйича парвознинг белгиланган баландлиги;
Ркел.минденгиз сатҳига келтирилган ва барометрик тенденциясини ҳисобга олган ҳолда парвоз вақти аэродром (аэроузел) ёки йўналиш майдонидаги минимал атмосфера босими (агар йўналиш аэродром (аэроузел) ҳудуди чегарасидан ташқарига чиқса).
Раэр аэродромдаги босим;
кел.мин — Раэр) 11 — баландликнинг барометрик тузатишлари.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
7-ИЛОВА
Фалокат ҳақида сигнал ва хабар бериш
РЎЙХАТИ
1-боб. Ҳаво кемаси юборадиган ҳалокат сигналлари
1. Алоҳида ёки биргаликда юбориладиган ҳалокат сигналлари, ҳаво кемасига тўғридан-тўғри ва жиддий ҳавф солаётганини ҳамда унга тезкор ёрдам кераклигини билдиради.
2. Фалокат сигналлари қуйидаги тартибда юборилади:
а) радиотелеграф орқали узатиладиган сигнал 3 марта такрорланадиган «СОС» гуруҳидан, 1 марта такрорланадиган «ДЕ» гуруҳидан ва 3 марта ҳалокатга учраётган ҳаво кемасининг экипажи чақирув белгисидан иборат бўлади;
б) радиотелефон орқали узатиладиган сигнал — «Фалокатга йўлиқдим» «МЕЙДЕЙ» (МАЙДАЙ) халқаро парвозларда) — 3 марта, «Мен» — 1 марта, ҳалокатга йўлиқаётган ҳаво кемаси экипажининг чақирув белгиси — 3 марта;
д) қисқа вақт оралиғида биттадан отиладиган қизил рангли чақноқли ракеталар.
3. Фалокат сигнали қисқа интерваллар оралиғида уни қабул қилганлиги тасдиқлангунича юборилиши лозим.
4. Агар шароит имкон берса, бевосита фалокат сигналидан кейин фалокат тўғрисидаги хабар узатилиши мумкин:
жой кенглиги — 2 марта;
жой узунлиги — 2 марта;
бутунжаҳон мувофиқлаштирилган вақти (УТС) — 2 марта;
шикастланиш тури ва талаб этиладиган ёрдам — 1 марта;
ҳаво кемаси командири томонидан қабул қилинган қарор ҳамда қидириш ва қутқаришга ёрдам берадиган бошқа маълумотлар — 1 марта;
«қабул» — сўзи.
5. Ҳар бир фалокат тўғрисидаги хабарни узатгандан сўнг 1-2 дақиқага қабулга ўтиш лозим.
2-боб. Ҳаво кемасидан узатиладиган шошилинч сигналлар
6. Шошилинч сигналлар шуни англатадики, ҳаво кемаси қўнишга мажбур қиладиган қийинчиликларни бошдан кечираётганлиги ҳақида хабар беришни хоҳлайди, аммо тезкор ёрдам кўрсатилиши талаб қилмайди:
а) қўниш фараларининг такрорий ёқилиши ва ўчирилиши;
б) импульсли аэронавигация чироқларининг милтиллашидан фарқ қилувчи аэронавигация чироқларининг такрорий ёқилиши ва ўчирилиши.
7. Ҳаво кемаси ҳамда ундаги йўловчилар ва экипаж учун хавф юзага келиши мумкин бўлган ҳолларда узатиладиган халқаро шошилинч сигнал қуйидаги ҳолларда узатилади:
радиотелеграф орқали — «ЬЬЬ»;
радиотелефон орқали — «ПАН» (PAN).
3-боб. Қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар
8. «КОСПАС-САРСАТ» сунъий йўлдош тизимининг пеленгациясини таъминлаш учун мажбурий қўнишни амалга оширгандан сўнг, радиостанцияни тонал жўнатма билан узатиш режимига («Маёқ» режими) уланиши лозим.
9. Бу режимда 3 соат ишлаши ундан сўнг қабул қилиш режимига ўтгазилиши лозим.
10. Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси экипажида автоматик радиомаёқ мавжуд бўлганда, парашют билан қўнгандан сўнг дарҳол унинг сигнал юборувчи қисмини ишлаши тонал сигналларни эшитиб кўриш орқали текширилади. Бу режимда узаткичнинг ишлаши 3 соат давом этади. Шундан сўнг қабул қилгич-узаткични пуфланадиган радиомаяк баллонидан чиқариб олинади, антенна ўрнатилади ва қабул қилиш режимига уланади.
11. Кейинчалик, қўнишдан (сувга чиқишдан) кейинги биринчи сутканинг ҳар бир соати бошида ҳалокат тўғрисидаги хабар уч марта узатилади, ҳар бир узатишдан кейин 3 дақиқага қабул қилиш режимига ўтилади, биринчи сутканинг қолган вақтида радиостанция қабул қилиш режимида бўлиши керак. Кейинги суткада ҳар бир соат бошида фалокат тўғрисидаги хабар уч марта узатилади, ҳар бир узатишдан сўнг 3 дақиқага қабул режимига ўтилади, қолган вақтда радиостанцияни ўчириш лозим.
12. Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси экипажига ўзаро радиохалақитларга йўл қўймаслик учун бир вақтнинг ўзида бир жойда бир нечта авария-қутқарув УҚТ-радиостанцияларини эшиттиришга қўшиш тақиқланади.
13. Ерга қўнгандан (сувга тушгандан) кейин бериладиган фалокат хабари ҳаво орқали бериладиган хабарга ўхшаш бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида авиация парвозларининг асосий қоидаларига
8-ИЛОВА

1. Тутиб олинувчи ҳаво кемалари фойдаланувчи иборалар

Иборалар

Талафузи

Маъноси

CALL SIGN

(call sign)

КОЛ САЙН

(қўнғироқ белгиси)

Менинг чақирув белгим

(чақирув белгиси)

WILCO

ВИЛ — КО

Сизни тушундим, бажараябман

САN NОТ

КЭН — НОТ

Бажара олмайман

RЕРЕАТ

РИ — ПИТ

Кўрсатмангизни такрорланг

АМ LOSТ

ЭМЛОСТ

Мўлжалланишни йўқотдим

MAYDAY

МЕЙДЕЙ

Фалокатга учрадим

НIJАСК

ХАЙЖЭК

Тутиб олиндим

LAND

(place name)

ЛЭНД

(пункт номи)

Қўнишни сўрайман

(пункт номи)

DESCEND

ДИ — СЕНД

Пастлаш зарур

2. Тутиб олувчи ҳаво кемалари фойдаланувчи иборалар

Иборалар

Талафузи

Маъноси

CALL SIGN

КОЛ САЙН

Чақирув белгингизни айтишингизни сўрайман

FOLLOW

ФО — ЛОУ

Ортимдан ҳаракатланинг

DESCEND

ДИ — СЕНД

Қўниш учун пастлашингизни сўрайман

YOU LAND

Ю ЛЭНД

Ушбу аэродромга қўнинг

PROCEED

ПРО — СИД

Ўз курсингизда давом этинг