Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида 2004 йил 19 ноябрдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида 2007 йил 18 октябрдаги Шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2012 йил 2 октябрдаги Битим, шунингдек Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалар қоидаларига амал қилган ҳолда,
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисида 1996 йил 16 январдаги Битим қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш кооперациясини, шу жумладан қуйидагилар орқали янада ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар:
Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Шартномага, ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва унинг 12-моддасига мувофиқ кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Т/р

Тадбирлар

Ижро этиш муддатлари

Бажарувчилар

Ўзбекистон Республикаси томонидан

Туркманистон томонидан

I. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

1.1.

Олий даражадаги ташрифлар доирасида савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни тўла қонли амалга ошириш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.2.

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Қўшма комиссияси йиғилишларини ўтказиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.3.

Икки томонлама савдо ҳажмини, шу жумладан ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2012 йил 2 октябрдаги Битимга мувофиқ, ошириш ва диверсификация қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, тармоқ идоралари ва компаниялари

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.4.

Ўзбекистон Республикасидан Туркманистонга кенг номенклатурадаги маҳсулотлар, шу жумладан енгил ва юк автомобиллар, махсус техникалар, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлар, текстил буюмлар кимёвий ва электротехник маҳсулотлар, маиший техника, қурилиш материаллари, шиша идишлар ва бошқа маҳсулотларни тизимли ва узоқ муддатли етказиб беришни ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзавтосаноат» АК,

«Ўзқурилишматериаллари» АК,

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэксиорт» АЖ, «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ

Саноат вазирлиги, Текстил саноати вазирлиги, «Туркманкимё» давлат концерни

1.5.

Қишлоқ хўжалиги учун замонавий технологиялар, техника ва ускуналар жорий этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2014 йил 24 октябридаги Англашув Меморандуми доирасида Туркманистонга кенг турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва осма ускуналарни етказиб бериш соҳасига ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.6.

Туркманистон ҳудудида «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг Савдо-сервис маркази фаолиятини етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналарга кафолат муддатида ва ундан сўнг техник хизмат кўрсатиш, уларга эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича самарали ташкил этиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.7.

Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига саноат соҳасидаги корхоналар учун ишлаб чиқариш-техникавий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни, шу жумладан нефти ва нефть маҳсулотлари, газ конденсати, кимёвий маҳсулотлар, пропилен полимериари, олефинлар, бишофит ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни ташкил этиш.

2018 — 2020

йиллар

Тармоқ идоралари ва компаниялари

«Туркменгаз» давлат концерни, Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводи

1.8.

Ўзаролик асосида кенг номенклатурали зарур маҳсулотни сотиш бўйича савдо уйларини ташкил этиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, «Ўзавтосаноат» АК,

«Ўзқурилишматериаллари» АК,

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АК,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

«Ўзагроэкспорт» АЖ

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Туркманистон ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар уюшмаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.9.

Икки мамлакат тадбиркорлари, хўжалик юритувчи субъектлари ва ишбилармон доиралари учун ўзаро виза олиш процедураларини соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Туркманистон савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туркманистон давлат миграция хизмати, тегишли вазирлик ва идоралар

1.10.

Икки давлат хўжалик юритувчи субъектлари ва ишбилармон доиралари ўртасида, шу жумладан икки давлат ҳудудида ўтказиладиган халқаро кўргазма, ярмарка ва бизнес-форумларда иштирок этиши учун ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон савдо-саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.11.

Қўшма корхоналар, томонларнинг компания ва корхоналари ваколатхоналари ва филиалларини ташкил этишга, ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Туркманистон Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.12.

Икки давлат ҳудудларида ўзаро миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.13.

Миллий нефть ва газ компанияларининг Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида инфратузилмавий объектларни қуриш ва хизмат кўрсатишда иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзбекнефтегаз» МХК

«Туркменгаз» давлат концерни, «Туркменнефть» давлат концерни, «Туркменгеология» давлат концерни,

«Т уркменнефтегазқурилиш» давлат концерни

II. Транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорлик

2.1.

Томонларнинг транзит ва транспорт салоҳиятларидан самарали фойдаланиш, Томонлар ҳудудларидан юклар ташишни

таъминлайдиган халқаро транспорт йўлаклари ва магистралларини ривожлантиришига кўмаклашиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи

ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.2.

Ўзбек томони ташқи савдо юкларини «Туркменбоши» порти ва Каспий денгизи орқали паромда ўтказиш орқали ташишда хизматлар вақти ва нархини камайтириш масалаларини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида темир йўл транспортида транзит ташишни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2000 йил 21 сентябрда Ашхобод шаҳрида имзоланган Битимга, икки давлат ҳудуди орқали экспорт-импорт юкларини транзит ташишда қўшимча ҳудудлар киритишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги

2.4.

«Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон» халқаро транспорт ҳамда транзит йўлагина ташкил этиш тўғрисидаги Битим қоидаларини ҳаётга татбиқ этишни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга ошириш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.5.

Минтақа давлатларининг транзит салоҳиятини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон делегацияларининг уч томонлама учрашувини ўтказиш.

2018 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги

2.6.

Икки мамлакат транзит салоҳиятини юксалтириш, Транскавказ транспорт йўлаги орқали транзит юк ташиш ҳажмларини бир неча маротаба кўпайтиришга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида янги «Туркманобод-Фароб» автомобиль ва темир йўл кўприклари имкониятларидан фойдаланиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.7.

«Ўзбекистон Эйрвейз Текникс» авиакорхонаси базасида Туркманистон авиакомпанияси «Боинг» самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш масаласини ишлаб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, тегишли вазирлик ва идоралар

«Туркменховаёллары» давлат миллий хизмат, тегишли вазирлик ва идоралар

2.8.

Иккала мамлакат Иқтисодиётининг юкларни ташиш, шу жумладан юкларни автомобилда халқаро тушувга рухсат берувчи бланклар билан алмашиш масаласидаги эҳтиёжини қондириш мақсадида юкларни автомобили халқаро ташишни ташкил этиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

2018 — 2020

йиллар

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Туркманистон автомобиль транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

III. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида, шу жумладан сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланишда ҳамкорлик

3.1.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Томонларнинг чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларидан фойдаланиш ва уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2008 йил 10 мартдаги Битимни амалга ошириш.

Мазкур Битимни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш.

2018 — 2020

йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

3.2.

Икки давлат ҳудудида жойлашган, шу жумладан сув хўжалиги ва электроэнергетика объектларидан фойдаланаётганда эксплуатация ходимлари, автотранспорт и ва механизмларининг объектларга кириш, чиқиш ва объектда тузиш шартларини тартибга солувчи ўзаро келишилган ёндашувига амал қилиш.

Чегарани кесиб ўтишда ҳам эксплуатация ходимлари, ҳам автотранспорт ва механизмлар учун бож тўловларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

2018 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкоммунхизмат»

агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

3.3.

Туркманистон ҳудудида тўлов асосида фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги объектларининг ҳудудини аниқлаштириш бўйича қўшма ишлар олиб бориш ва улардан фойдаланиш масалаларини

муҳокама қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

IV. Таълим, фан ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик

4.1

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон олий ўқув юртлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш.

Туркман талабаларини Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Ўзбекистоннинг бошқа олий ўқув юртларига нефть ва газ соҳаси, менежмент, муҳандислик мутахассисликлари бўйича ўқишга жалб қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Туркманистон таълим вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

4.2.

Профессор-ўқитувчилар, амалиётчилар, тадқиқотчилар, катта илмий ходим-тадқиқотчилар, магистрлар, талабалар ва бошқалар иштирокида академик алмашиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон таълим вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

4.3.

Соғлиқни сақлашнинг турли йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

4.4.

Фан ва таълим соҳаларидаги долзарб мавзуларга, икки давлат тарихи, маданияти ва санъатининг муҳим аҳамиятга эга бўлган саналарига бағишланган қўшма илмий-амалий конференция, симпозиум, семинар ва давра суҳбатларида қатнашиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Туркманистон фанлар академияси

4.5.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистонда чоп этиладиган илмий тўпламларга илмий мақолалар ва қўшма тадқиқотларнинг натижаларини чоп этиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Туркманистон фанлар академияси

4.6.

Қуйидагиларни ташкил этиш соҳасида ҳамкорлик:

аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш;

махсус тиббий ёрдам.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги

4.7.

Санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги

4.8.

Тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича амалиётларни ташкил қилиш, қўшма конференция ва семинарлар ўтказиш.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги

V. Туризм соҳасида ҳамкорлик

5.1.

Ҳамкорликни давом эттириш, ўзаро, шунингдек учинчи мамлакатлардан туристлар оқимини кескин кўпайтириш, икки мамлакат илғор туроператорлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, қўшма сайёҳлик маршрутларини ташкил қилиш ва бошқалар.

2018 — 2020

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Туркманистон давлат туризм қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

5.2.

Икки мамлакат ҳудудларида туризм соҳасида ўтказиладиган йирик халқаро кўргазма та ярмаркаларда туристик компанияларнинг ўзаро иштирок этиши.

2018 — 2020

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Туркманистон давлат туризм қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

VI. Минтақавий ҳамкорлик

6.1.

Икки мамлакат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, шунингдек туризм, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклишиш;

2018 — 2020

йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази