ИЛОВА
Т/р | Мезон | Индикатор |
1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши | ||
1. | Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги | Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилмани (кафедрани, бўлимни) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади) ташкил этиш ҳамда уни моддий-техник база ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд* |
Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган | ||
Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари ишлаб чиқилган** | ||
Таркибий тузилманинг фаолияти олий таълим ташкилоти ва таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига уйғун** | ||
Таркибий тузилма томонидан таълим дастурининг меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги ва натижадорлиги баҳоланиб, таҳлилий маълумотлар мунтазам тайёрланади** | ||
Таркибий тузилма фаолияти мунтазам мониторинг ва таҳлил орқали тизимли равишда таҳлил қилинади** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида таркибий тузилманинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади** | ||
2. | Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 5 йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги | Истиқболли режа ишлаб чиқилган ва олий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) билан мос |
Истиқболли режада таълим сифати, кадрлар салоҳияти, инфратузилма, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий барқарорлик йўналишлари қамраб олинган | ||
Истиқболли режадаги ҳар бир йўналиш бўйича аниқ мақсадлар, вазифалар ва ушбу вазифаларнинг бажарилишини баҳолаш мезонлари белгиланган | ||
Истиқболли режани амалга ошириш учун масъул ижрочилар ҳамда ижро муддатлари аниқ белгиланган | ||
Истиқболли режани амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари мавжуд | ||
Истиқболли режада белгиланган вазифаларни амалга оширишга таъсир қилувчи хавф таҳлили мавжуд ҳамда ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича муқобил чоралар белгиланган | ||
Истиқболли режанинг бажарилиши бўйича мониторинг ва таҳлил тизими йўлга қўйилган** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари тақозо этган тақдирда, истиқболли режага тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади** | ||
3. | Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани | Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш бўйича ички ҳужжатлар, шу жумладан тартиб (қоидалар) олий таълим ташкилотининг стратегик режасида (миссиясида, стратегиясида) белгиланган мақсадлар ва институционал сифатни таъминлаш сиёсатига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда жамоатчилик учун очиқ |
Таълим дастурини мунтазам мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш тартиби (қоидалари) мавжуд | ||
Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда талабалар, профессор-ўқитувчилар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари, битирувчилар, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш механизми мавжуд | ||
Сифатни ички таъминлаш механизмларини жорий этиш, мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш жараёнлари стратегик бошқарувнинг узвий қисми сифатида тизимли равишда амалга оширилади** | ||
Таълим дастури сифатини баҳолаш мақсадида манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари мунтазам баҳоланади** | ||
Манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади** | ||
Сифатни ички таъминлаш тизими доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади** | ||
4. | Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги | Меҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларига оид маълумотларни мунтазам равишда йиғиш, таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича тартиб мавжуд ҳамда ушбу масалалар юзасидан таркибий тузилманинг вазифа ва функциялари аниқ белгиланган |
Меҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларига оид маълумотларни йиғиш, таҳлил ва мониторинг қилиш жараёнлари йўлга қўйилган, шунингдек таълим дастури ушбу жараёнларни тизимли ва изчил амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган | ||
Йиғилган маълумотлар таълим дастурини режалаштириш ва ишлаб чиқишда қўлланилган | ||
Таҳлил ва мониторинг натижалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади** | ||
Таҳлил ва мониторинг натижалари ва белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритилади** | ||
Талабаларни меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар тўғрисида хабардор қилиш механизми йўлга қўйилади** | ||
Таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденциялари бўйича йиғилган маълумотлар манфаатдор томонлар фойдаланиши учун очиқ эълон қилинади** | ||
5. | Амалдаги таълим дастурлари бўйича талабалар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурларининг такомиллаштирилгани | Талабалар ўртасида таълим дастурлари бўйича сўровномаларни (интервьюлар, муҳокамалар ва талабалар фикрини ўрганишга қаратилган бошқа тадбирлар) ўтказишнинг тартиби мавжуд** |
Сўровномалар таълим дастурининг ташкилий-бошқарув ва ўқув жараёнлари сифати билан боғлиқ саволларни (масалаларни) қамраб олади** | ||
Сўровнома саволлари (масалалари) ва ўтказиш жараёнлари илмий-методологик асосланган** | ||
Сўровнома олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийлик асосида мунтазам ўтказилади ва сўровнома натижалари тизимли равишда таҳлил қилинади** | ||
Сўровнома натижалари бўйича муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади** | ||
Таҳлил натижалари ва амалга оширилган чора-тадбирлар якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритиб борилади** | ||
Талабалар сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида хабардор қилинади** | ||
2-боб. Таълим дастурлари йўналиши | ||
6. | Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим стандарти (бундан буён матнда ДТС деб юритилади) ва миллий малакалар рамкаси (бундан буён матнда ММР деб юритилади) талабларига мувофиқлиги | Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тартиб мавжуд |
Таълим дастурини ишлаб чиқиш жараёнида иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва профессор-ўқитувчилар иштироки таъминланиб, мазкур жараён тизимли йўлга қўйилган* | ||
Таълим дастурининг мақсадлари, кутилган ўқув натижалари ва компетенциялари аниқ белгиланган ҳамда ўзаро узвий боғланган | ||
Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижалари ММР, ДТС, касбий стандарт(лар) ва (ёки) халқаро таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган | ||
Таълим дастури якунида бериладиган квалификация(лар) таълим дастурида белгиланган | ||
Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижалари олий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профилига мувофиқ ишлаб чиқилган | ||
Жамоатчилик, абитуриентлар ва талабалар таълим дастури ҳақида ҳаққоний ва холис ахборотга эга бўлиш имкониятига эга** | ||
7. | Таълим дастурининг миллий таълим тизимидаги устувор йўналишлар ва халқаро андозалар асосида ишлаб чиқилгани | Таълим дастури мамлакатнинг барқарор ривожланиш мақсадлари ва Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилган |
Таълим дастурини ишлаб чиқишда халқаро таълим стандартлари ва (ёки) ДТС инобатга олинган | ||
Таълим дастурида соҳага оид долзарб илмий, назарий ва амалий билимлар ўз аксини топган | ||
Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижалари мамлакатдаги инсон капиталини ривожлантириш ҳамда ички ва халқаро меҳнат бозорининг эҳтиёжларига мувофиқ белгиланган | ||
Таълим дастурининг халқаро таълим стандартларига мослиги бўйича ваколатли хорижий экспертлар ёки ташкилотлар томонидан берилган расмий хулоса (аккредитация) мавжуд | ||
8. | Таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани | Таълим дастурининг давомийлиги (умумий кредитлар (соатлар), ўқиш муддати) ушбу дастурнинг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мос равишда белгиланган* |
Таълим дастурининг барча таркибий қисмлари, шу жумладан фанлар (модуллар), назарий ва амалий таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, амалиёт ва аттестация ўртасида мантиқий изчиллик ва узвийлик таъминланган | ||
Таълим дастурига киритилган фанлар (модуллар) таълим дастурининг кутилган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилган | ||
Таълим дастурида бошқа таълим турлари билан мантиқий изчиллик ва узвийлик таъминланган | ||
Ўқув юкламалари фанлар (модуллар) кесимида тўғри ва ўлчовли тақсимланган | ||
Фанлар (модуллар) таркибидаги назарий билим, амалий машғулот ва тадқиқот ишлари ўзаро уйғунлашган | ||
Машғулот турлари (назарий, амалий, лаборатория ва бошқалар) таълим дастури мазмунига мувофиқ равишда белгиланган | ||
9. | Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани | Таълим дастури самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган** |
Таълим дастури бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёнлари олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда изчил амалга оширилади** | ||
Мониторинг жараёнида иш берувчилар, талабалар ва соҳа мутахассислари иштироки тизимли равишда таъминланади** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда ишлаб чиқилади ҳамда мазкур чора-тадбирларнинг ижро ҳолати назоратга олинади** | ||
Таълим дастурининг мониторинги ва таҳлили натижаларидан очиқ фойдаланиш имконияти мавжуд** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида таълим дастури, шу жумладан фанларнинг (модулларнинг) мазмуни, ўқитиш усуллари ва баҳолаш тизимига зарур ўзгартишлар киритиб борилади** | ||
3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши | ||
10. | Ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани | Ўқув режа ва ўқув дастурлар (sillabuslar) иш берувчилар, талабалар ва соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда, шунингдек уларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган |
Ўқув режа ва ўқув дастурлар ММР, ДТС, касбий стандарт(лар), малака талаби ва (ёки) халқаро таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган* | ||
Ўқув режа ва ўқув дастурлар таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқ | ||
Фанларнинг (модулларнинг) ўқув дастури тегишли қонунчиликдаги ўзгаришлар ва хорижий тажрибани қамраб олган | ||
Фанларнинг (модулларнинг) ўқув дастури талабаларда қаттиқ ва юмшоқ кўникмаларни (hard and soft skills) ривожлантиришга ҳамда бу орқали талабаларнинг шахсий ривожланиши ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган | ||
Фан (модул) бўйича баҳолаш мезонлари аниқ белгиланган бўлиб, улар фаннинг (модулнинг) мақсади ва кутилаётган ўқув натижаларига тўлиқ мос ҳамда талабаларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолашда аниқ, адолатли ва шаффоф тартиб мавжуд | ||
11. | Ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани | Ўқув жараёни таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқлаштирилган |
Таълим дастури бўйича амалиёт базалари мавжуд* | ||
Ўқув жараёни иш берувчилар ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда меҳнат бозоридаги замонавий эҳтиёжлар, илм-фандаги сўнгги тенденциялар, соҳанинг хусусиятларидан ва олий таълим ташкилотининг амалиёт базалари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган | ||
Ўқув жараёнида назарий билимларни амалиётда қўллаш имконини берувчи амалий машғулотлар (семинар, амалий лойиҳалар, лаборатория ишлари ва бошқалар), ишлаб чиқаришда амалиёт ва илмий-тадқиқот фаолияти назарда тутилади** | ||
Амалиёт натижалари бўйича манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш ҳамда таҳлил қилиш амалиёти мавжуд** | ||
Таҳлил натижалари асосида амалиёт самарадорлиги баҳоланади ҳамда амалиёт дастурлари такомиллаштириб борилади** | ||
12. | Ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани | Ўқув жараёни сифатини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартиби ишлаб чиқилган |
Ўқув жараёни сифатини баҳолаш ва таҳлил қилиш олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда изчил амалга оширилади** | ||
Баҳолаш жараёнида манфаатдор томонлар иштироки тизимли равишда таъминлаб борилади** | ||
Баҳолаш ва таҳлил қилиш натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилади** | ||
Ўқув жараёнидаги баҳолаш ва таҳлил қилиш натижалари ҳамда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида таълим дастури ва олий таълим ташкилотининг методик ҳужжатлари доимий равишда такомиллаштириб борилади** | ||
13. | Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани | Дарс жараёнларида янги ўқитиш усуллари, илғор педагогик ва инновацион технологиялар (бундан буён матнда илғор педагогик ёндашувлар деб юритилади) мунтазам қўлланилади** |
Илғор педагогик ёндашувлар фанлар (модуллар) мазмунини чуқур ўзлаштириш, талабаларда мустақил таълим олиш, таҳлилий, танқидий ва ижодий фикрлаш ҳамда ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига самарали эришишга қаратилган** | ||
Илғор педагогик ёндашувлар таълим шакли ва талабалар эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда белгиланади** | ||
Илғор педагогик ёндашувлар самарадорлиги бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил олиб борилади** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида илғор педагогик ёндашувлар бўйича профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти доимий равишда ривожлантирилади** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида ўқув режа, ўқув дастурлари ва методик материаллар янгиланади, шунингдек илғор педагогик ёндашувлар бўйича методик қўлланмалар ва ўқув материаллари мунтазам ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга жорий этилади** | ||
Илғор педагогик ёндашувлар самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва олий таълим ташкилотининг кенгаши томонидан кўриб чиқилади** | ||
14. | Таълим дастури доирасида талабалар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги | Баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этиш учун тартиб ва механизмлар ишлаб чиқилган |
Баҳолаш тартиби (қоидалари), мезонлари, усуллари ва ёндашувлари ҳар бир фан (модул) бошланишидан олдин талабаларга эълон қилиб борилади** | ||
Таълим дастурида форматив (жараён давомида баҳолаш) ва сумматив (якуний баҳолаш) баҳолашни таъминловчи ёндашув ва воситалар қўлланилади** | ||
Баҳолаш мезонлари фан (модул) ва таълим дастурининг кутилган ўқув натижаларига асосланади ҳамда талабаларга аниқ ва тушунарли тарзда етказиб борилади** | ||
Баҳолаш жараёнида адолат, шаффофлик ва академик ҳалоллик тамойилларига қатъий риоя этилади** | ||
15. | Талабаларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги | Талабаларнинг баҳолаш натижалари юзасидан таклифлари, фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини йиғиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, шунингдек ушбу масалаларни бажариш учун масъул ижрочиларни белгилаш бўйича тартиб ишлаб чиқилган |
Ишлаб чиқилган тартибда шикоят бериш шакллари, муддатлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва қарор қабул қилиш механизми аниқ белгиланган | ||
Таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва шикоятлар талабалар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали қабул қилинади ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёни шаффофлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилади** | ||
Талабаларнинг баҳолаш жараёни, натижалари бўйича шикоятлари олий таълим ташкилотининг апеллация комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади** | ||
Таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрланади ҳамда баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланади, баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади** | ||
16. | Таълим дастурида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги | Олий таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқнома(лар) мавжуд |
Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинади** | ||
Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидалари бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этиб борилади** | ||
Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд** | ||
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик ҳалоллик ва этика қоидалари билан таништирилган** | ||
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилади** | ||
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинади** | ||
4-боб. Талабалар фаолияти йўналиши | ||
17. | Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани | Таълим дастурига қабул қилиш мезонлари ва талаблари аниқ белгиланган, барча абитуриентлар ва манфаатдор томонларга очиқ тарзда етказиш механизми мавжуд |
Қабул жараёнлари, талаблари ва мезонларининг амалдаги қонунчилик талабаларига мувофиқлиги таъминланган | ||
Таълим дастурининг қабул талаблари олий таълим ташкилотининг ички тартибига, шу жумладан талабалар мобиллиги, кредитларни тан олиш ва аввалги таълим натижаларини эътироф этиш қоидаларига мувофиқ | ||
Абитуриентлар қабул натижалари ҳақида ўз вақтида ва очиқ маълумот олиш имкониятига эга | ||
Қабул жараёни ва натижалар бўйича шикоят бериш механизми мавжуд | ||
Хорижий тилда олиб бориладиган таълим дастури қабулида номзодлардан миллий ёки халқаро талабларга мос хорижий тил бўйича билим даражаси талаб этилади** (Бунда абитуриентларнинг дастурга қабул қилинмасдан олдин хорижий тил бўйича етарли салоҳиятга эга эканлиги хорижий тил бўйича билимларни тасдиқловчи ҳужжат орқали аниқланади) | ||
Таълим дастурига қабул талаблари аввалги йилларда қабул қилинган талабаларни форматив ва сумматив баҳолашдаги натижалари асосида тизимли қайта кўриб чиқилади ва зарур ўзгартиришлар киритилади** | ||
18. | Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши | Қабул параметрлари (талабалар сони, йўналишлар кесимидаги квоталар ва бошқалар) олий таълим ташкилотининг аудиториялари, лабораториялари, амалиёт базалари, техникавий жиҳозланиши ҳамда таълим, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва соғломлаштириш фаолиятини таълим дастурида белгиланган мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган инфратузилма қувватига мос равишда белгиланган |
Қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) имкониятлари (сиғими) ҳисобга олинган | ||
Қабул параметрлари профессор-ўқитувчилар сони, таркиби ва уларнинг иш юкламасини таҳлил қилиш асосида белгиланган | ||
Молиявий имкониятлардан (бюджет, грантлар, контракт тушумлари) келиб чиққан ҳолда қабул параметрлари шакллантирилган | ||
Қабул параметрлари олий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган | ||
Қабул параметрлари соҳавий меҳнат бозори таҳлили, иш берувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжлари асосида белгиланган | ||
Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилади ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартишлар киритиб борилади** | ||
19. | Талабаларнинг ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишини қайта тиклаш (бундан буён матнда талабалар ҳаракати деб юритилади) тартибининг белгилангани | Талабалар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда ишлаб чиқилган |
Талабалар ҳаракатига оид жараёнлар ва қарорлар бўйича шикоят бериш имконияти мавжуд | ||
Талабалар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом), талабалар ҳаракати жараёнлари ва натижалари тўғрисида талабалар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинади** | ||
Талабалар ҳаракати бўйича қабул қилинган қарорлар асослантирилган ҳолда ҳужжатлаштирилади** | ||
20. | Талабаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги | Таълим дастури бўйича талабаларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан академик, психологик, ижтимоий ва касбий йўналиш бўйича маслаҳат бериш тизими мавжуд ёки режалаштирилган |
Талабаларга фанларни (модулларни) тўғри танлаш, баҳолаш тизимини тушуниш ва шахсий ривожланиш йўналишини белгилашда «устоз — шогирд» ва менторлик ёрдами берилади** | ||
Психологик маслаҳат ва ёрдам маркази ташкил этилган** | ||
Академик қарздор талабалар билан ишлаш йўлга қўйилган** | ||
Талабаларнинг қизиқишлари ва касбий мақсадларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал таълим траекторияси шакллантирилади ва амалга ошириш бўйича методик ва ахборот кўмаги кўрсатилади** | ||
Маслаҳат бериш хизматларидан фойдаланиш ва ушбу хизматларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар йиғилади ва таҳлил қилинади ҳамда талабаларнинг ушбу хизматларга бўлган қониқиш даражаси мунтазам баҳоланади ҳамда маслаҳат бериш тизими такомиллаштириб борилади** | ||
5-боб. Инсон ресурслари йўналиши | ||
21. | Таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги | Профессор-ўқитувчилар сони таълим дастурини самарали амалга ошириш учун етарли (таълим дастури доирасидаги асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сони таълим дастури доирасидаги барча профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан камида 70 фоизни ташкил этади) (Бунда янги таълим дастури учун профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда профессор-ўқитувчилар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) |
Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан таъминланган (таълим дастури доирасидаги илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони таълим дастури доирасидаги барча асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан бакалавриатда камида 35 фоизни ва магистратурада 70 фоизни ташкил этади) (Бунда янги таълим дастури учун илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) | ||
Бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг сони Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини (рўйхат рақами 2859, 2017 йил 21 февраль) инобатга олган ҳолда белгиланган (Бунда янги таълим дастури учун ўқув-ёрдамчи кадрлар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда ўқув-ёрдамчи кадрлар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) | ||
Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш тизими жорий этилган** | ||
22. | Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани | Таълим дастурининг мақсадлари, вазифалари ва кутилган ўқув натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув режани самарали бажариш мақсадида таълим дастури доирасидаги профессор-ўқитувчиларнинг сони ва таркиби шакллантирилган** |
Профессор-ўқитувчилар ихтисослиги ўқитиладиган фанлар (модуллар) билан мос келади** | ||
Профессор-ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари бўйича (давлат ва тармоқ мукофотлари, фахрий унвонлар, халқаро ва республика танловлар ғолиблиги ва бошқалар) кўрсаткичлар шакллантирилган** | ||
Профессор-ўқитувчиларнинг бажарган ўқув, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлари (фундаментал, амалий ва бошқа илмий лойиҳалардаги иштироки, дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-методик ишланмаларни ишлаб чиқиши, маҳаллий ва халқаро нашрлар, импакт-факторли (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари) журналларда мақолалар чиқариш ва бошқалар) мавжуд** | ||
Ички ва ташқи малака ошириш курсларига доимий йўналтириш тизими йўлга қўйилган** | ||
23. | Янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги | Янги таълим дастурлари учун кадрлар эҳтиёжи таҳлил қилинган* |
Фанлар (модуллар) бўйича зарур мутахассисликлар ва компетенциялар аниқланган | ||
Янги кадрларни жалб қилиш стратегиялари (танлов, конкурс, грант ва бошқалар орқали) белгиланган | ||
Ишга қабул қилиш ва кадрлар захирасини яратиш механизми белгиланган | ||
Хорижий мутахассислар ва амалиётчи экспертларни жалб қилиш имкониятлари кўзда тутилган | ||
Янги таълим дастурлари учун илмий даражаси юқори кадрларни тайёрлаш ва докторликка мақсадли йўналтириш чоралари кўрилган | ||
24. | Кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги | Педагог кадрлар ва бошқа ходимлар учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилган |
Илмий мақолалар чоп этиш, инновацион ғояларга ҳисса қўшиш ҳамда халқаро ёки миллий лойиҳаларда фаол иштирок этишни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими мавжуд | ||
Рағбатлантириш мезонлари олий таълим ташкилотининг илмий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилган ҳолда шаффоф ва натижага йўналтирилган | ||
Ходимларни соҳа мутахассислиги бўйича хорижий стажировкалар ва конференцияларга юбориш амалиёти мавжуд** | ||
Касбий ривожланиш натижаларини баҳолаш ва ҳисобга олиш механизми мавжуд | ||
6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши | ||
25. | Таълим дастурини амалга ошириш учун амалий, лаборатория машғулотлари ва курс иши (лойиҳа)ни бажариш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани | Таълим дастури бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар техникалар, хомашё материаллари мавжуд ҳамда улар таълим дастури мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқ |
Олий таълим ташкилоти талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалар билан таъминланган | ||
Асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникаларнинг техник паспортлари мавжуд, техник кўрикдан ўтказилган, техник хизмат кўрсатилганлик (таъмирлаш, профилактика) ишлари ҳужжатлаштириб борилади** | ||
Асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалардан фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар, йўриқли технологик хариталар, кўрсатмалар ва йўриқномалар (хавфсизлик йўриқномаси, инструкциялар) мавжуд** | ||
Асбоб-ускуналар билан ишлаш бўйича педагоглар ва талабалар учун соҳа мутахассислари ёки иш берувчилар билан ҳамкорликда тренинглар (мастер-класслар) ўтказиш йўлга қўйилган** | ||
Амалий ва лаборатория машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналарини модернизация қилиш ва инновацион технологиялар билан таъминлаш бўйича йиллик режа ишлаб чиқилган** | ||
26. | Фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани | Ҳар бир фаннинг (модулнинг) ўқув дастурида белгиланган ўқув адабиётлар ва методик қўлланмалар мавжуд |
Адабиётлар фанларнинг (модулларнинг) мазмуни ва ўқув мақсадларига мос равишда танланган | ||
Фанлар (модуллар) бўйича ишлаб чиқилган ўқитиш материаллари тўпламлари ва рақамли таълим ресурслари электрон кутубхонага жойлаштирилган | ||
Педагог кадрлар ва талабалар учун электрон ресурсларга узлуксиз кириш имконияти мавжуд** | ||
Ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар доимий янгиланиб, замонавий фанлар (модуллар) ва илмий-технологик ривожланиш тенденцияларига мослаштириб борилади** | ||
Фан (модул) мазмунига мос замонавий хорижий адабиётлардан фойдаланилади** | ||
27. | Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг талабалар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани | Олий таълим ташкилоти талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланган* |
Амалий ва лаборатория машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналари ва моддий-техник база меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради | ||
Лабораториялар ва устахоналар (полигонлар) таълим дастурига мос асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалар билан таъминланган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари мавжуд, эвакуация йўллари (схемалари) белгиланган ҳамда хавфсизлик журналларини юритиш йўлга қўйилган | ||
Фанлар (модуллар) эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ўқув хоналарида ахборот-коммуникация воситалари (проектор, компьютер ва бошқалар) ўрнатилган ҳамда ИТ инфратузилма шакллантирилган | ||
Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) талабалар учун ўриндиқлар ва иш жойлари мавжуд | ||
28. | Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) фойдаланиш имконияти яратилгани | Олий таълим ташкилоти бинолар ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (талабалар) учун мослаштирилган |
Таълим дастури бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд | ||
Инклюзив таълим учун АКТ, электрон ресурслар, дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл ёзуви алифбоси, субтитр ва бошқалар) яратилган | ||
Таълим жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд** | ||
Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд** | ||
Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилади** | ||
29. | Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги | АРМда таълим дастурига мос дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлар, бадиий адабиётлар мавжуд* |
АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган, интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган ҳамда улардан фойдаланиш бўйича талабаларга тушунтиришлар берилган | ||
Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида таълим дастури бўйича дарсликлар, ўқув қўлланма ва адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, рақамли таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган | ||
Талабалар учун қулай шароитларга эга бўлган АРМ ўқув зали мавжуд | ||
Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилади** | ||
30. | Рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, Wi-Fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари) | Таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS) ва (ёки) LMS орқали дарс жараёнлари ва материаллар электрон форматда тақдим этилади ҳамда онлайн курслар ва видеодарслар ўқув жараёнларига интеграция қилинган |
Масофавий таълим платформалари орқали ўқув жараёнларида қатнашиш имконияти яратилган | ||
Талабаларни академик фаолиятини кузатиш, таҳлил қилиш ва электрон баҳолаш ҳамда «feedback» бериш тизими жорий этилган | ||
Рақамли таълим муҳити ахборот хавфсизлиги талабларига мос равишда ҳимояланган | ||
Вебинарлар ва онлайн семинарлар мунтазам ташкил этилади** | ||
Таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS) ва (ёки) LMS (learning management system) орқали талабалар, педагог кадрлар ва маъмурият ўртасида мулоқот канали йўлга қўйилган** | ||
Электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш бўйича техник қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд** | ||
31. | Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги | Спорт зали, стадион ва спорт майдончаларидан фойдаланиш имконияти таъминланган ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари учун зарур инвентарлар мавжуд |
Таълим дастури талабларига мувофиқ, мусиқа, санъат ва маданият дарслари учун махсус хоналар жиҳозланган ҳамда ижодий фаолият учун асбоб-ускуналар мавжуд | ||
Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус лабораториялар, студиялар ёки бошқа махсус хоналар мавжуд | ||
Бинолар (иншоотлар) таълим жараёни давомида доимий фаолият кўрсатади | ||
Бинолар (иншоотлар) талабалар сонига мос ҳажм ва сиғимга эга | ||