LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 86-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 1964 йил 9 июлда Женевада қабул қилинган Иш билан таъминлаш сиёсати тўғрисидаги 122-Конвенцияга қўшилиши ҳақида»ги Қарорига асосан қўшилган.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1964 йилнинг 17 июнида ўзининг Қирқ саккизинчи Сессиясига тўпланиб, Филадельфия декларацияси, жаҳон мамлакатлари томонидан тўла иш билан таъминланишга эришишни ва турмуш даражасини оширишни кўзлаган дастурларни қўллаб-қувватланиши мақсадида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг муҳим мажбуриятини тан олишини, шунингдек Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави Муқаддимасида кўзда тутилган ишсизлик бартараф этилиши ва қониқарли турмуш шароитини қоплайдиган иш ҳақи таъминланилишини тан олишини эътиборга олиб, Филадельфия декларацияси қоидаларига мувофиқ иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг иш билан таъминлаш соҳадаги сиёсатга таъсирини, қуйидаги фундаментал мақсад — «барча инсонлар ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъий назар, иқтисодий барқарорлик ва тенг имконият, эркинлик ва қадр-қимматлари таъминланган шароитда ўз моддий фаровонлигига ва маънавий ривожига эришиш ҳуқуқига эга» — жабҳасида ўрганиш ва кўриб чиқиш Халқаро Меҳнат Ташкилоти вазифасига киришини эътиборга олиб, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида «ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай иш шароитига эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга» эканлигини эътиборга олиб, иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсатга бевосита алоқадор бўлган халқаро меҳнат конвенцияларини ва тавсияларини, хусусан, Иш билан таъминлаш хизмати тўғрисидаги 1948 йилги Конвенция ва Тавсия; Касбга йўналтириш тўғрисидаги 1949 йилги Тавсия; Касбий таълим тўғрисидаги 1962 йилги Тавсия ҳамда Меҳнат ва машғулот соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенция ва Тавсия шартларини ҳисобга олиб, ушбу ҳужжатлар, тўла, самарали ва эркин танланган иш асосидаги иқтисодий ривожланишга мўлжалланган халқаро дастурларнинг кенг доирасига киритилиши кераклигини эътиборга олиб, иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсатга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг саккизинчи банди ҳисобланиб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз олтмиш тўртинчи йил июль ойининг тўққизинчи кунида куйидаги «Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги 1964 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
1. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, иқтисодий ўсиш ва ривожланишни рағбатлантириш, турмуш даражасини ошириш, иш кучи эҳтиёжини қондиришни ҳамда ишсизлик ва керакли даражада иш билан таъминланмаслик муаммоларини ҳал этиш мақсадида, тўла, самарали ва эркин танланган иш билан таъминланишга қаратилган фаол сиёсатни асосий вазифа сифатида эълон қилади ва амалга оширади.
с) иш танлаш эркинлигини ва ҳар бир меҳнаткаш, ирқи, танасининг ранги, жинси, дини, сиёсий қарашлари, миллий мансублиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, ўзига мос ишни олиши учун ва унда ўзининг маҳорати ва қобилиятини ишлатиши учун имконини.
3. Ушбу сиёсат, иқтисодий ривожланишнинг босқичи ва даражасини, бандлик соҳасидаги мақсадлар билан бошқа иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тегишлича ҳисобга олади ҳамда миллий шароит ва амалиётга мос келадиган усуллар орқали амалга оширилади.
а) 1-моддада кўрсатилган мақсадларга эришиш учун кўрилиши керак бўлган чораларни мувофиқлаштирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат доирасида белгилайди ҳамда ўз назоратида ушлаб туради;
b) ушбу чораларни қўллаш учун зарур бўлиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширади, шу жумладан, мақсадга мувофиқ бўлган ҳолларда дастурлар ишлаб чиқади.
Мазкур Конвенцияни қўллашда, қабул қилинадиган чораларга жалб қилинадиган вакиллар, хусусан, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг вакиллари иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат бўйича, уларнинг тажрибаси, ва фикрини тўлиқ ҳисобга олиш, ҳамда ушбу сиёсатни шакллантириш ва қўллаб-қувватлашда улар тўла ҳамкорлик қилишининг ҳимоясини ташкил қилиш мақсадида маслаҳатлашувга жалб қилинади.
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.
1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг хар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.
1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
2. Бош директор унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 6-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.