12.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2477
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказим директорининг буйруғи, 12.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2477
Дата вступления в силу
15.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2022
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан олий ҳарбий таълим муассасаларида (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Қабул комиссияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда мазкур бобнинг 6-параграфида келтирилган тартиб бўйича тест синови ўтказиладиган бино ва аудиторияларни тайёрлайди ҳамда маълумотларни электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда 25 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этади.
15 июнга қадар қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом, мазкур Низом ҳамда қабул жараёнига оид маълумотларни ҳар куни жойлаштириб боради ва эълонлар тахтасининг тест синови натижаси эълон қилингунга қадар олинмаслигини таъминлайди;
25 июнга қадар мазкур Низомнинг 1-иловаси 1-шакли бўйича абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумотни, мазкур Низомнинг 1-иловаси 2-шакли бўйича халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари рўйхатини, мазкур Низомнинг 1-иловаси 3-шакли асосида ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар рўйхатини қабул комиссияси раисининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади ва ушбу ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиши қатъиян ман қилинади;
мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги титул варақаси ва мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги абитуриент рухсатномасини ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловаси 1-шакли бўйича абитуриентларнинг умумий рўйхати, мазкур Низомнинг 4-иловаси 2-шакли бўйича абитуриентларга рухсатномаларни тарқатиш қайдномасини чоп этиш бўйича Давлат тест маркази билан шартнома тузади;
28 июнь куни Давлат тест марказидан мазкур Низомнинг 4-иловаси 1-шакли бўйича электрон имзо билан тасдиқланган абитуриентларнинг умумий рўйхатини қабул қилиб олади ва шу куни эълонлар тахтасига жойлаштиради;
29 июнга қадар мазкур Низомнинг 5-иловаси 1-шакли бўйича касбий (ижодий) имтиҳон балларини, мазкур Низомнинг 5-иловаси 2-шакли бўйича чет тили имтиҳони балларини қабул комиссияси раисининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади ва эълонлар тахтасига жойлаштиради. Касбий (ижодий) имтиҳонлар баллари ҳамда чет тили имтиҳони баллари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг абитуриентларни талабалар сафига ўтказиш ҳақидаги қарори чиқмагунча эълонлар тахтасидан олинмаслигини таъминлайди;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни бино ҳудуди ва бинога ўз вақтида тартибли киритиш учун мазкур бобнинг 6-параграфида белгиланган тартиб бўйича ҳар бир бино эшигида назорат хизмати постларини, шунингдек мазкур бобнинг 7-параграфида белгиланган тартибга асосан таълим муассасасида ташкил этилган Бош штабда, биноларнинг кириш эшигида ва тест материалларини тарқатиш, қабул қилиш хонасида (штабда) видеотасвирни ўрнатилишини таъминлайди;
4 июль куни репетицияни ташкил этади ва ўтказади. Шу куни соат 7.30 га қадар Давлат тест маркази директорининг электрон имзоси билан тасдиқланган мазкур Низомнинг 6-иловаси 2-шакли бўйича бино ҳудудига киришга рухсат берилган Давлат тест маркази вакиллари (муассаса, бино, ҳудуд ва қават вакиллари), видеооператор, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рўйхатини олади ҳамда назорат хизмати постларига топширади;
репетиция тугагач, мазкур Низомнинг 6-иловаси 3-шаклига мувофиқ бинода репетиция ўтказиш баённомасини расмийлаштиришда иштирок этади;
таълим муассасаларидан тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бино ва аудиториялар ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 8-иловаси 1 — 6-шакллари асосида қабул қилади, таҳлил қилади, белгиланган тартибга жавоб берадиган бино ва аудиторияларнинг режа-чизмаларини тасдиқлайди;
мазкур Низомнинг 9-иловаси асосида бино вакилларининг бинолар бўйича тақсимотини эълон қилади;
соат 6.30 гача мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган шакл асосида бинолар бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасининг тегишли устунини расмийлаштиради;
соат 13.30 гача мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган бинолар бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида бино вакилидан тест материалларини қабул қилиб олади ва тегишли устунни расмийлаштиради;
соат 14.30 гача мазкур Низомнинг 11-иловаси 1–2-шакллари асосида тайёрланган қават вакили ҳисоботи, бино вакили ҳисоботи, бино бўйича тўлдирилган барча шакллар, расмийлаштирилган далолатномалар, тестга келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рухсатномалари, тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш баённомалари, абитуриентларнинг бинога кириш жараёни видеотасвири солинган ва муҳрланган махсус пакетларни қабул қилиб олади ҳамда мазкур Низомнинг 11-иловаси 3-шакли асосида муассаса вакили ҳисоботи билан биргаликда 5 июль куни соат 18.00 гача Давлат тест марказига топширади;
соат 7.00 гача қават вакиллари орқали мазкур Низомнинг 12-иловаси 1-шакли асосида қават вакили, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар тақсимотини эълон қилиб, уларга ва видеооператорларга рухсатномаларни тарқатади. Келмаган қават вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари ўрнига захирадан тайинлайди ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 12-иловаси 2-шаклида келтирилган Тест синовларига келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари тўғрисида далолатнома расмийлаштиради;
соат 7.00 да ҳудуд вакилига мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини, аудитория раҳбарларига абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича титул варақалари солинган пакетларни беради;
соат 8.15 гача қават вакиллари орқали мазкур Низомнинг 14-иловаси 1-шаклида келтирилган Бинода тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида тест материаллари қутиларини аудитория раҳбарларига топширади ва бу ҳақда баённоманинг тегишли устунларини расмийлаштиради;
соат 13.00 (иккита фандан тест синовларини топширувчилар учун соат 12.00) гача қават вакиллари орқали мазкур Низомнинг 14-иловаси 1-шаклида келтирилган Бинода тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида аудитория раҳбарларидан тест материаллари қутиларини муҳрланган ҳолда қабул қилиб олади, баённоманинг тегишли устунларини расмийлаштиради ҳамда ўз вақтида топширган аудитория раҳбарлари рухсатномасининг тегишли жойларини тўлдириб имзо қўяди, шунингдек аудиториядан сабабсиз ўз вақтида олиб келинмаган тест материаллари қутиларини қабул қилмайди ва ҳисобот шаклининг бошқа муаммолар қисмига бу ҳақда батафсил маълумот киритади;
соат 14.30 гача қават вакилларидан ҳисоботларни қабул қилади ва мазкур Низомнинг 11-иловаси 2-шакли бўйича бино вакили ҳисоботини ёзади. Бино бўйича тўлдирилган барча шакллар, расмийлаштирилган далолатномалар, баённомалар, тестга келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари, кузатувчилар рухсатномалари, абитуриентларнинг бинога кириш жараёни видеотасвири солинган ва муҳрланган махсус пакетни муассаса вакилига топширади.
мазкур Низомнинг 11-иловаси 1-шакли бўйича қават вакили ҳисоботини ёзиб, бино вакилига топширади.
соат 7.00 да бино вакилидан мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган шаклда абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини олади ва бино ҳудудида эълонлар тахтасига жойлаштиради;
23. Тест синови давомида мазкур Низомнинг 64-бандида кўрсатилган салбий ҳолатларни содир этган қават вакили бино вакили томонидан, бино вакили муассаса вакили томонидан, муассаса вакили Давлат тест маркази масъул ходими томонидан тест синовидан четлаштирилади, ўрнига захирадан бошқа вакил тайинланади ҳамда бу ҳақда номзодни тавсия этган ташкилотга маълум қилинади. Барча ҳолатлар тегишли ҳисоботларда кўрсатилади.
бино ва аудиторияларни мазкур Низомнинг 6-параграфида белгиланган тартиб бўйича тест синовига тайёрлаш, тест синовини ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шарт-шароитларни яратишда амалий ёрдам беради;
31. Аудитория раҳбари соат 8.30 да аудитория кузатувчилари ва икки нафар абитуриентлар гувоҳлигида тест материаллари қутисини муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб очади. Тест материаллари қутисидан абитуриентлар сонига мос мазкур Низомнинг 17-иловасида кўрсатилган шаклдаги саволлар китоби ҳамда мазкур Низомнинг 18-иловасида кўрсатилган шаклдаги жавоблар варақаси, мазкур Низомнинг 19-иловаси 1—3-шакллар бўйича титул варақалари пакети, жавоблар варақаси пакети ва ишлатилмаган саволлар китоблари пакети, мазкур Низомнинг 20-иловасида келтирилган шаклдаги Тест синовларидан четлаштириш тўғрисида далолатномани, тест материалларини муҳрлаш учун 4 та Давлат тест маркази эмблемалари ва мазкур Низомнинг 15-иловада келтирилган шаклдаги Аудиторияда тест синовини ўтказиш баённомаси мавжудлигини текшириб олади.
32. Аудитория раҳбари абитуриентларга тарқатиш учун жавоблар варақалари ва жавоблар варақаси рақамига мос рақамли саволлар китобларини кузатувчиларга топширади ҳамда мазкур Низомнинг 16-иловасида келтирилган шаклдаги абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига абитуриентлар томонидан тест материалларини қабул қилиб олганликларини тасдиқлаб, имзо қўйишларини назорат қилади.
43. Тест синови давомида мазкур Низомнинг 65-бандида кўрсатилган салбий ҳолатларни содир этган аудитория раҳбари ёки кузатувчиси қават вакили томонидан тест синовидан четлаштирилади, ўрнига захирадан бошқаси тайинланади ва бу ҳақда номзодни тавсия этган ташкилотга маълум қилинади. Барча ҳолатлар тегишли ҳисоботларда кўрсатилади.
44. Қабул комиссияси бино ва аудиториялар мазкур Низомнинг 8-иловаси 1—7-шаклларида белгиланган талаблар асосида тест синовларини ўтказиш учун тайёрланади.
49. Қабул комиссиялари томонидан 1 июлга қадар бино, аудиториялар тўғрисидаги маълумотлар ва режа-чизмалар мазкур Низомнинг 8-иловаси 1 — 6-шакллари асосида электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этилади. Тақдим этилган маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмайди.
52. Тест синови ўтказиладиган куни абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган бино ҳудудига соат 7.00 дан бошлаб видеотасвир орқали паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан киритилади. Абитуриент эълонлар тахтасидаги мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатидан қайси гуруҳда эканлигини аниқлаб, видеотасвир орқали бинога киради ва кўрсатгичлардан фойдаланиб, ўзига тегишли аудиторияга боради. Абитуриент аудиторияга соат 8.30 гача киритилади. Тест синовлари бошлангандан кейин абитуриент аудиторияга киритилмайди ва белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Абитуриент тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлари мавжуд бўлганда, Давлат тест марказига мазкур Низомнинг 21-иловасига мувофиқ тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлар бўйича ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
67. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб икки кун давомида Давлат тест марказида ташкил этиладиган апелляция комиссиясига мазкур Низомнинг 22-иловасига мувофиқ тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция шикоятига абитуриент рухсатномасининг нусхаси илова қилинади. Абитуриентга апелляция шикояти қабул қилинганлиги ва кўриб чиқиш санаси тўғрисида хабарнома берилади.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат тест маркази директорига

______________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

Тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни
юзасидан эътирозлар бўйича
АРИЗА

Мен, __________________________________________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

Таълим муассасасининг коди ва номи

Гуруҳ

Махсус кодЖавоблар варақаси рақами
1) қуйидаги фанларга доир тест саволларига эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

Т/р

Фан номи

Саволлар рақами

Эътироз мазмуни

1.

2.

3.

2) тест синовлари жараёни бўйича қуйидаги эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

______________________________

_________

__________________

(абитуриент Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат тест марказининг
апелляция комиссиясига

__________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

__________________________

(уй, мобил телефонлари рақами)

__________________________

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

Таълим муассасасининг коди ва номи

ГуруҳМахсус кодЖавоблар варақаси рақами
Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:
1. ______________________________________________________________________
2. ______________________________________________________________________
3. ______________________________________________________________________
4. ______________________________________________________________________
5. ______________________________________________________________________

______________________________

_________

___________________

(абитуриент Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

Ариза 20__ йил «___» ___________ соат ________ да кўриб чиқилади.

______________________________

_________

___________________

(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)

М.Ў.

(қирқиш чизиғи)

------------------------------------------------------------------------------------

ХАБАРНОМА ______-сон

Ҳурматли _______________________________________________________________

(абитуриент Ф.И.О.)

Аризангизни кўриб чиқиш учун 20___ йил «__» __________ соат _____да Давлат тест марказига паспорт ва рухсатномангиз билан етиб келишингиз сўралади.

20__ йил «___» __________

___________________________

___________

(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

(имзо)