ЎЗБЕКИСТОН — ҚОЗОҒИСТОН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИДАН ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИ ТЎҒРИСИДА 2001 ЙИЛ 16 НОЯБРДА ИМЗОЛАНГАН БИТИМГА
LexUZ шарҳи
Мазкур Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 декабрдаги ПҚ-523-сонли «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
икки давлат ўртасидаги алоқани ривожлантиришга кўмаклашувчи халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктлари ва уларнинг ишлаш тартибини келишиш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2001 йил 16 ноябрда имзоланган Битимнинг 1-моддасига асосланиб (бундан кейин-Битим),
Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегарасини шахслар ва транспорт воситаларининг кесиб ўтиши, шунингдек юк, товар ва ҳайвонларни олиб ўтиш учун Томонлар давлат чегараларидан халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктлари рўйхатини келишиб олдилар (илова қилинмоқда).
Ушбу ўтказиш пунктларининг баҳор-ёз ва куз-қиш пайтларида ишлаш вақти Томонлар чегара вакиллари орқали белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Икки томонлама (давлатлараро) ўтказиш пункти — фақат Томонлар давлатлари фуқаролари ва транспорт воситаларининг чегарани кесиб ўтиши учун;
Халқаро (кўп томонлама) ўтказиш пункти — жисмоний шахсларнинг, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар ва Томонлар давлатлари ва учинчи мамлакатлар ҳудудида рўйхатга олинган транспорт воситаларининг давлат чегарасини кесиб ўтиши учун.
(1-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2012 йил 7 сентябрдаги Баённомага асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Ушбу Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Томонларнинг уни кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Остона шаҳрида 2006 йил 4 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Баённома қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2001 йил 16 ноябрда имзоланган Битимнинг Баённомасига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
№ т/р | Ўзбекистон Республикаси | Қозоғистон Республикаси | ўтказиш пункти мақоми | иш тартиби | ||
номланиши | жойлашган жойи | номланиши | жойлашган жойи | |||
Темир йўли орқали ўтказиш пунктлари | ||||||
1. | Қорақалпоғистон | Қорақалпоғистон Республикаси | Оазис | Мангистау вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
2. | Келес | Тошкент вилояти | Сари-Ёғоч | Жанубий Қозоғистон вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
2.1. | Сирдарё | Сирдарё вилояти | Мактаарал | Жанубий Қозоғистон вилояти | Халқаро | Кеча-ю-кундуз |
Автомобиль йўли орқали ўтказиш пунктлари | ||||||
3. | Даут-Ата | Қорақалпоғистон Республикаси | Тажен | Мангистау вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
4. | Ғишт-Кўприк | Тошкент вилояти | Жибек Йўли | Жанубий Қозоғистон вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
5. | Яллама | Тошкент вилояти | Б.Конысбаев | Жанубий Қозоғистон вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
6. | Зангиота | Тошкент вилояти | Қоплонбек | Жанубий Қозоғистон вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
7. | Тошкент | Тошкент вилояти | Қазыгурт | Жанубий Қозоғистон вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
9. | Гулистон | Сирдарё вилояти | Атамекен | Жанубий Қозоғистон вилояти | Халқаро (кўп томонлама) | Кеча-ю-кундуз |
13. | Оқ олтин* | Сирдарё вилояти | Целинный* | Жанубий Қозоғистон вилояти | Икки томонлама (давлатлараро) | Куннинг ёруғ вақти |
14. | Малик* | Сирдарё вилояти | Сирдарё* | Жанубий Қозоғистон вилояти | Икки томонлама (давлатлараро) | Куннинг ёруғ вақти |