Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида кўрсатилмаган ички ишлар органлари ходимларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар уларнинг шахси ҳамда ҳуқуқбузарликнинг ҳолатлари аниқлангунига қадар, шунингдек улар тегишли давлат органларига ёки мансабдор шахсларга топширилгунига қадар ушлаб турилади.
Ички ишлар органи ходими, агар юзага келган вазиятда махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш учун мазкур моддада ҳамда ушбу Қонуннинг 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган асослар вужудга келиши мумкин деб ҳисобласа, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш учун тайёрлаш ҳамда уларни жанговар ҳолатга келтириш ҳуқуқига эга.
Алоҳида ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ходимлар ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ички ишлар органлари ходимларига махсус унвонлар охирги эгаллаган лавозимидан қатъи назар, белгиланган тартибда берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар хизматдан бўшатилганда, шунингдек уларнинг оила аъзолари ички ишлар органларидан бўшатилган ходимлар билан тенг ҳуқуқлар, имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланади.
 LexUZ шарҳи