Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2013 йил 10 декабрдаги 01-02/12-31, 15-сон «Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2555, 2014 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 36-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.