Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2016 13.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2555
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг қарори, 13.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2555
Кучга кириш санаси
20.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2555]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2016 йил 4 майдаги 01-02/12-43, 43-сонли «Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2555-1, 07.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-31-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи в.б. Ш. ШОВАҲОБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2013 йил 10 декабрдаги 01-02/12-31, 15-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) 64-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат давлат божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 39-моддасига мувофиқ божхона назорати шаклларини қўллаш ва божхона ташувчилари реестрига киритиш йўли билан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона ташувчиларининг ҳисобини юритиш ва фаолияти мониторингини олиб бориш учун давлат божхона хизмати органлари томонидан электрон автоматлаштирилган ахборот тизими қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона ташувчиси Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси асосида ташувчига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Божхона ташувчилари реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юридик шахс божхона ташувчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ хабарнома орқали ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хабарномага юридик шахс раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи суғурта полиси. Бунда, суғурта полиси бўйича умумий қиймат 50000 (эллик минг) АҚШ долларидан кам бўлмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 272-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан берилган лицензия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш божхона Конвенциясининг (1975 йил, Женева) 2-иловаси талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган, божхона ташувчиси сифатида юкларни ташишда фойдаланадиган автотранспорт воситалари рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда бўлмаса, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар шубҳали бўлса ёки етарли бўлмаса, ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун ичида, ДБҚ томонидан божхона ташувчисига асос бўлган сабабларни кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Низом талабларига мувофиқ талаб этилган барча ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг божхона ташувчиси божхона ташувчилари реестрига киритилади. Реестр ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклда ДБҚ томонидан электрон тарзда юритилади ва ДБҚнинг расмий сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ДБҚ давлат божхона хизмати органларининг ҳудудий бошқармаларини божхона ташувчиси божхона ташувчилари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳақида хат орқали хабардор қилади ва ушбу хатнинг нусхасини божхона ташувчисига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиши кутилаётганда, божхона ташувчиси ушбу ўзгартиришлар киритилгандан сўнг 3 кун давомида ДБҚга хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Хабарнома намунаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

‎‎Ушбу билан ______________________________________________________________

‎‎(юридик шахс номи)

‎‎божхона ташувчиси сифатида фаолият юритиши ҳақида хабардор қилади.
‎‎Корхона ҳақида қуйидагилар маълум қилинади:
‎‎Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили):
‎Телефон рақами:
‎‎КТУТ ____________________.
‎‎СТИР _____________________.
‎‎Банк реквизитлари:
‎‎Ҳ/р _______________________;
‎‎МФО _____________________.
‎‎Хабарномага қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
‎1. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома.

‎2. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи суғурта полиси.

‎‎3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан берилган лицензия.

‎‎4. Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш божхона Конвенциясининг (1975 йил, Женева) 2 — иловаси талабларига мувофиқ махсус жиҳозланган, божхона ташувчиси сифатида юкларни ташишда фойдаланадиган автотранспорт воситалари рўйхати.

‎‎Раҳбар _____________

‎‎______________________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎‎‎‎201__ йил «___»____________

йил‎

кун ‎

ой‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Божхона ташувчилари реестри

Божхона ташувчисининг
‎тартиб рақами ‎
Реестрга киритилган сана ‎ Божхона ташувчисининг номи
‎ ‎ва‎ ‎‎‎ташкилий-ҳуқуқий шакли ‎
Божхона ташувчисининг
‎доимий фаолият юритувчи
‎ижро ‎‎органи жойлашган ери (манзил)‎
Автотранспорт
‎ воситалари
‎сони ‎
Суғурта полисида
‎кўрсатилган суғурта
‎муддати‎
Изоҳ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 36-модда)