27.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2546
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 27.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2546
Кучга кириш санаси
30.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби» (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон);
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 2546-2, 14.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2546-2/2478-сон)
мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган кредит таъминоти турларидан бири.
15. Қарз олувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг, унинг аризаси мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган шаклдаги «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилиниши ҳамда бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда «Маълумотнома» берилиши лозим. Бунда «Маълумотнома»нинг биринчи қисми тижорат банкида қолдирилади, иккинчи қисми эса, қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи «Маълумотнома»нинг биринчи қисмини уни олганлиги тўғрисидаги санани кўрсатган ҳолда имзолайди, ариза электрон тизим орқали қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
21. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 96-модда) 5-моддасига мувофиқ, ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2546-1, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 206-модда)
30. Қарз олувчига ажратилган кредитлар Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасининг (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 369-модда) тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
33. Қарз олувчининг кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш учун маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) белгиланган тартибда ундирилади. Бунда дастлаб кредит бўйича ҳисобланган фоизлар, сўнгра кредит бўйича асосий қарз сўндирилади.