06.11.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 907-3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 06.11.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 907-3
Кучга кириш санаси
26.11.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2013
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» Қонунга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида» Қонуни (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Марказий банк Бошқаруви томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш Тартиби»нинг (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил 5-сон) 1.3-банди охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.