20.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1717-1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қарори, 20.09.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1717-1
Кучга кириш санаси
23.09.2013
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда), «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сон «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбек тилидаги матннинг 1, 2, 3 ва 5-бандларидаги «маҳсулотлар» деган сўз «товарлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 5-банддаги «9» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.