ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1717-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 22 майдаги 6-mb-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 17 майдаги 122-сон ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 22 майдаги 01-23-4846-сонли ««Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1717-3, 19.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда), «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сон «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2007 йил 27 августдаги 11, 01-02/15-23, 31 ва ЭГ-01/10-4715-сон қарори (рўйхат рақами 1717, 2007 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 396-модда) билан тасдиқланган Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 3 сентябрь,
5-мб-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 3 сентябрь,
01-02//15-26-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 3 сентябрь,
42-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 3 сентябрь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2013 йил 3 сентябрдаги 5-мб, 01-02/15-26, 42 ва 13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбек тилидаги матннинг 1, 2, 3 ва 5-бандларидаги «маҳсулотлар» деган сўз «товарлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туризм бўйича экспорт ва импорт маълумотлари, кириш ва чиқишга оид туризм бўйича туристларнинг харажатлари кузатуви натижаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.».
3. 5-банддаги «9» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан келишилган.
«Ўзбектуризм» Миллий компанияси раиси Ф. РИЗАЕВ
2013 йил 3 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 504-модда)