Мазкур Қонуннинг мақсади давлат ер кадастри юритишнинг, иқтисодиётни ривожлантириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатларини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш учун кадастр маълумотларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат ер кадастри тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир.
Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерларнинг миқдори ва сифатининг ҳисобга олинишини, тупроқ бонитировкасини, ерларнинг қиймат баҳосини, шунингдек ер кадастрига доир ахборотлар бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб турилишини ўз ичига олади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва махсус ваколатли давлат бошқаруви органи амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатига олиш тартибини белгилаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг ваколатларига киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш;
(7-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
вилоятлар, туманлар ҳамда аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисида низомнинг 3-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олишни, топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника тадқиқотларини ва бошқа тадқиқотларни ҳамда изланишларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали таъминланади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари томонидан амалга оширилади.
ер участкаларининг эгаларидан, улардан фойдаланувчилардан, ижарачилардан ва ер участкаларининг мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишлар киритиш.
Давлат ер кадастрини юритишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ҳар йили тайёрланади ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси, ерларнинг тоифаларга бўлиниши, тармоқлар, ер участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни ўз ичига олади.
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга киритиладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-бобига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастри ҳужжатлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари, ерларнинг миқдор, сифат ҳолати ва уларнинг баҳоси тўғрисидаги ҳисоботлар, кадастр хариталари, планлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқларини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва бошқа чекловларни ҳамда бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатига олиш Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган ерда амалга оширилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
LexUZ шарҳи
Ер участкаларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи, уларни ижарага олган, шунингдек мулк қилиб олган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгага ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатига олиниши лозим. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олиш йиғими ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахснинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ишларини амалга оширувчи органга берган аризасига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан икки кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши ва бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатига олинганлиги ҳақида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади, унда рўйхатга олиш санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.
(13-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради.
(13-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш вақтида туман (шаҳар) ер кадастри дафтарига қуйидаги маълумотлар киритилади:
ер участкаси тўғрисидаги (ернинг тоифаси, фойдаланиш мақсади, ернинг тури, унинг сифати, чегаралари, майдони, кадастр рақами ва бошқа тавсифлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга бериш ҳақидаги қарорлари тўғрисидаги;
(14-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тақдиқланган «Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар ана шу ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари асосида рўйхатга олинади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуққа оид давлат ордери, олди-сотди шартномалари ва ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи юзага келишига асос бўладиган, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатларга асосан рўйхатга олинади.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 14-бандига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келган доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ана шу мулкларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги, ҳадя этилганлиги, васият қилинганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар ва ер участкасига оид тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Сервитутлар тўғрисидаги битимлар ҳамда ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни ижарага олиш, мулк ҳуқуқларига доир бошқа чеклашлар тегишли шартномалар, суднинг қарорлари асосида рўйхатга олинади.
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкасининг кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги ёки рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш уларнинг ҳақиқий ҳолати ва улардан фойдаланилишига қараб, ер участкалари ва майдонлари, аҳоли пунктлари, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича амалга оширилади.
Ер участкалари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкаларининг ўлчами, уларнинг қиммати ва талаб қилинадиган ўлчаш аниқлигига қараб, геодезик ва (ёки) картометрик усулларда амалга оширилади.
Ер майдонлари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкалари доирасида асосан картометрик усулда амалга оширилади.
Ер сифатини ҳисобга олиш табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни, тупроқ ва ерларни таснифлашни, уларни агрономик, экологик, технологик ва шаҳарсозлик белгилари бўйича тавсифлашни, тупроқни гуруҳларга ажратишни ўз ичига олади.
Ерларни ҳисобга олишнинг асосий тури (инвентаризация) жойнинг ўзида ер участкаларининг ва майдонларининг чегаралари, жойлашган ўрни, ҳолати ва улардан фойдаланиш хусусиятига доир ўзгаришлар талайгина тўпланганлигига қараб, даврий равишда ўтказилади, бунда ерларнинг план-картографик асоси тегишли масштабларда янгиланиши, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил текширувлар ўтказилиши шарт.
Ерларнинг жорий ҳисоби кадастр ҳужжатлари ва маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида юритилади, бунда ерларнинг ҳуқуқий ҳолатида, миқдори ва сифат ҳолатида ва улардан фойдаланиш борасида юз берган ўзгаришлар аниқланади ҳамда рўйхатга олинади. Зиммасига давлат ер кадастри юритиш вазифаси юклатилган тегишли органларга ер участкаларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида бир ой муддатда ахборот беришлари шарт.
Ерларнинг ўлчами, жойлашган ўрни, майдон турлари ва сифат ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш ахборотини ташкил этади.
Тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо.
Тупроқ бонитировкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона, самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асосдир.
Тупроқ бонитировкаси тегишли қишлоқ хўжалиги майдонлари учун юз балли шкала бўйича ўтказилади. Яхши хоссаларга эга бўлган, ғоят унумдор тупроқ юқори балл билан баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун «Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2521, 07.11.2013 й.) қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Барча тоифадаги ерларнинг қиймат баҳосини чиқариш натура ва қиймат кўрсаткичлари тизими ёрдамида амалга оширилади. Ерларнинг қиймат баҳоси қонунчиликда белгиланган тартибда чиқарилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турли мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини аниқлаш, ер учун тўланадиган ҳақ ва унинг норматив баҳосини ҳисоблаб чиқариш, ерларни кимошди савдоси асосида реализация қилиш пайтида бошланғич баҳосини аниқлаш учун ерларнинг қиймат баҳоси чиқарилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
LexUZ шарҳи
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари ерларни давлат рўйхатига олиш, ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, ер участкасининг жойлашган ўрни, қайси мақсадда фойдаланиш мўлжалланганлигини, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ижарага олиш ҳуқуқларини ва унга бўлган мулк ҳуқуқини аниқлаш учун зарур маълумотларни ўз ичига олади, ер участкасининг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.
Ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмуни ва уни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кадастр учун суратга олиш ер участкалари ва майдонлари чегараларини белгилаш ҳамда картография қилиш, уларни кадастр хариталари ва планларида акс эттириш мақсадида амалга оширилади.
Кадастр учун суратга олиш аэрофотогеодезик ва ер устида бажариладиган услубларда, топографик-геодезик ишларни бажариш, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил махсус текширувлар учун белгиланган техникавий талабларга мувофиқ ер участкасининг ўлчамидан келиб чиқадиган масштабларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастри хариталари ва планлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавзуси, ҳудудларни (республика, вилоят, туман, аҳоли пунктлари, ер участкалари) қамраб олиши, масштаблари ва бошқа белгилари бўйича таснифланади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Туман ер кадастри харитаси, аҳоли пункти ва ер участкасининг планлари график ҳужжатлар бўлиб, улар ер участкасининг жойлашган ўрнини, майдонлари, чегараларини, ерларни баҳолаш зоналарини, сув манбаларини, ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотларни акс эттириш, шунингдек кадастрга доир тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ҳамда уларга тузатишлар киритилади.
Ер кадастри хариталари ва планлари ахборотларни ифода қилишнинг анъанавий воситалари (қоғоз, пластик) ёрдамида ҳам, электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида ҳам тузилади.
Ер кадастрига доир ахборотлар ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ер баҳосига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади.
Ер кадастрига доир ахборотни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш (реализация қилиш) ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилиши шарт.
Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текинга тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига берилади.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланувчилар бундай ахборотни қонунчиликда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда ёки шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар ер кадастрига доир ахборот маълумотлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат сирини сақлаш мақсадида қонунчиликда ер кадастрига доир ахборотлар олишни чеклайдиган ёки тақиқлайдиган ҳоллар назарда тутилиши мумкин.
(23-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ер кадастрига доир ахборот тизими — ер ресурслари тўғрисидаги фазовий-мувофиқлаштирилган маълумотларни тўплаш, улар устида ишлаш, уларни акс эттириш ва тарқатишни амалга оширувчи автоматлаштирилган жўғрофий ахборот тизимидир.
Ер кадастрига доир ахборот тизими ер ресурсларини рўйхатга олиш, баҳолаш, уларнинг истиқболини белгилаш ва улардан фойдаланишни бошқаришнинг илмий ҳамда амалий вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган.
Ер кадастрига доир ахборот тизими: мўлжалланиши бўйича — кўп мақсадли ва махсус; ҳудудни қамраб олиши бўйича — локал, минтақа ва республика тизимига бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш борасидаги ишлар давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ва қонунчилик билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан молияланади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 68-моддасига қаранг.