25.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1910
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 25.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1910
Кучга кириш санаси
07.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 21.05.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1047-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда), «Стандартлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 46-модда), «Метрология тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 48-модда), «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 50-модда), «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда), «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 239-модда), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 8-модда), «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 212-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 34-модда) мувофиқ, тайёр гўшт-сут маҳсулотларининг сифати, яъни озиқ-овқат маҳсулотининг истеъмол хоссаларини белгилаб берадиган ва унинг одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлигини таъминлайдиган мезонлар мажмуи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотининг санитария, ветеринария нормалари ва қоидаларига мослиги устидан тизимли комплекс назорат ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан кейинги ўринларда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган назоратнинг ягона принципини белгилайди ҳамда тайёр гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва сақловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларда тизимли комплекс назорат, стандартлар, ўлчовлар ягоналигини таъминлаш ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати, сертификатланган маҳсулот устидан инспекцион назоратни амалга ошириш, шунингдек статистик ва бошқа маълумотнинг таҳлилини (бундан кейинги ўринларда назорат деб юритилади) ўтказишда қўлланилади.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш босқичида гўшт-сут маҳсулотларининг сифати устидан тизимли комплекс назорат «Сертификатлаштирилган маҳсулотлар ва хизматларни инспекция назоратидан ўтказиш қоидалари» (2005 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1464 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 106-модда) ва «Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2005 йил 28 ноябрь, рўйхат рақами 1525 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 360-модда), шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.