LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 16 октябрдаги 475-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1581-4, 16.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сонли «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан қарор қилади:
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2006 йил 15 майдаги 1-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 138-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (бундан кейин — Қўмита) суд бошқарувчилари аттестация комиссияси (бундан кейин — комиссия)нинг иш фаолияти билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
1. Комиссия раис, раис ўринбосари, тўрт аъзо ва комиссия котибидан иборат. Комиссиянинг шахсий таркиби Қўмита раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Қўмита раисининг ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади (лавозими бўйича).
2. Комиссиянинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарор ва кўрсатмалар, мазкур Низомга мувофиқ, суд бошқарувчилари учун мажбурий ҳисобланади.
3. Комиссия раиси комиссия мажлисларини юритади, баённомаларни ва комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди. Комиссия раиси йўқлигида унинг ваколатларини комиссия раисининг ўринбосари амалга оширади.
5. Комиссия мажлислари заруратга қараб ўтказилади ва унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ҳуқуқий ваколатга эга бўлади.
6. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Қабул қилинган қарорга қўшилмаган комиссия аъзоси алоҳида фикрини ёзма кўринишда баён этиш ва уни комиссия мажлиси баённомасига қўшиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
7. Суд бошқарувчилари аттестатига талабгорларни аттестациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласи бўйича комиссия баённомаси ишчи органнинг аттестацияланувчининг ҳужжатлари белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси ва тест имтиҳонлари натижаларига асосан сўраб чиқиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
8. Ишчи орган ва/ёки аттестация комиссияси аъзоларининг таклифига кўра талабгор билан унинг касбий хислатларини, номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 138-сон қарори талабларига мос келишини аниқлаш учун суҳбат ўтказилиши мумкин.
аттестат талабгорининг суд бошқарувчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорида назарда тутилган малака талабларига мувофиқлигидан гувоҳлик берадиган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга;
асосланган рад жавобини ёзма кўринишда ариза топширилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай юборган ҳолда, аттестат талабгорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори 14-бандида назарда тутилган асослар бўйича аттестацияга киритилиши ва ундан ўтишини рад этишга;
имтиҳон натижалари бўйича суд бошқарувчиси аттестатининг талабгорни аттестациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилишга;
Қўмита раисининг кўришига аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериш, хўжалик судига суд бошқарувчисини мажбуриятларни бажаришдан озод этиш тўғрисида илтимоснома билан тегишинча мурожаат этган ҳолда суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш тўғрисида таклиф киритишга ҳақлидир.
суд бошқарувчилари аттестатига талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, аттестация имтиҳонини ўтказиш, аттестация комиссияси мажлисини ўтказишга тайёрланиш ва суд бошқарувчилари аттестатларини бериш бўйича ишни ташкилий таъминлашни амалга оширади;
комиссия мажлисига суд бошқарувчилари томонидан қонунни бузиш масалалари бўйича материалларни тайёрлайди;
манфаатдор шахсларга ишни кўриш натижалари бўйича Қўмита қарорлари (кўрсатмалари) берилишини таъминлайди.
Аттестацион тест имтиҳонини қабул қилиш махсус компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда тест саволларига жавоблар шаклида амалга оширилади.
Суд бошқарувчилари аттестати кузатувчиларидан тест имтиҳонлари ҳар ойнинг биринчи сешанба ва пайшанба кунлари қабул қилинади. Зарурат бўлганда, комиссия раиси қўшимча кунларни белгилайди.
14. Ишчи органнинг тақдимномасига асосан комиссия раиси талабгорни тест имтиҳонини топширишга қўяди.
15. Тест имтиҳони эллик саволдан иборат бўлади, уларга жавоб бериш учун талабгорга бир соат берилади.
16. Имтиҳон топшириш вақтида кузатувчи сифатида комиссиянинг камида икки аъзоси ҳозир бўлади. Талабгор тест имтиҳонларини топшираётганда мобил алоқа воситаларидан, шунингдек маълумот берувчи, махсус ёки бошқа хил адабиётлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Мазкур талаблар бузилган тақдирда талабгор имтиҳондан чиқарилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
17. Аттестацион тест имтиҳони тугаганидан кейин талабгор натижалар билан танишиб, кузатувчилар билан биргаликда натижалар жадвали махсус бланкини имзолайди.
18. Агар талабгор ўз жавобларининг натижаларига қўшилмаса ёки натижалар жадвалини имзоламаса, натижалар жадвали ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Ҳозир бўлган комиссия аъзолари томонидан имзоланган натижалар жадвали тест имтиҳони натижаларини қайд этиш учун асос ҳисобланади.
19. Қуйидагилар суд бошқарувчиси томонидан содир этилган қонун бузилиши юзасидан ишнинг кўрилиши учун асос ҳисобланади:
назорат қилиш вазифаларини амалга ошириш чоғида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан суд бошқарувчиси фаолиятида қонунни бузиш аломатларининг мавжудлигини кўрсатадиган етарлича маълумотларни тўғридан-тўғри аниқлаш;
давлат органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлардан келиб тушган ахборот, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, оммавий ахборот воситаларидаги қонунни бузиш аломатлари мавжудлигини кўрсатадиган маълумотларни ўз ичига олган хабарлари.
20. Комиссия кўришига иш материалларини тайёрлаш учун комиссиянинг ишчи органи масъул ҳисобланади. Комиссия мажлисида унга нисбатан иш кўрилаётган суд бошқарувчиси, ариза (мурожаат) ёзган шахс, тегишли ҳудудий бошқарманинг вакили ва бошқа манфаатдор шахслар иштирок этадилар.
21. Мажлис иштирокчилари мажлис санаси, вақти ва жойи тўғрисида мажлис бошланишидан камида уч кун олдин хабардор қилинадилар. Кўрсатилган шахслардан бирортасининг комиссия мажлисида йўқлиги, башарти улар тегишинча хабардор қилинган бўлишса, ишни моҳияти бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.
23. Ишни комиссия мажлисида кўришни раис содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг энг тўлиқ ва ҳар томонлама таҳлили ҳамда баҳоланишини таъминлаган тарзда амалга оширади.
24. Ишни кўриш натижалари бўйича, қонунни бузиш далили аниқланган ҳолда, комиссия Қўмита раисининг кўришига аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида кўрсатма бериш ҳақида таклиф киритиб, суд бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига тегишинча мурожаат қилади.
25. Суд бошқарувчиси томонидан қонун бузилишини кўриш натижасида ишлаб чиқилган, кўрилган масала бўйича тегишли асосланмага эга бўлган комиссия таклифи комиссия мажлисининг баённомаси кўринишида расмийлаштирилиб, комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
26. Комиссиянинг таклифлари асосида Қўмита аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор чиқариши, суд бошқарувчисига кўрсатма бериши, шунингдек суд бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисида хўжалик судига мурожаат этиши мумкин.
Қўмитанинг қарори (кўрсатмаси) ишда иштирок этувчиларга иш бўйича қарор (кўрсатма) чиқарилган кундан бошлаб уч кун ичида юборилиши керак.
Кўрсатма юборилганлиги тўғрисида гувоҳлик берадиган почтага оид ёки бошқа ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳисобот ва комиссия аниқлаган ҳуқуқбузарликларнинг бартараф этилганлиги далилларини суд бошқарувчиси Қўмитага (Қўмитанинг ҳудудий органига) ушбу кўрсатмани бажаришнинг белгиланган муддати тугаган пайтдан бошлаб беш кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.
28. Кўрсатмани бажармаслик комиссия томонидан суд бошқарувчисининг қонунни бузиши тўғрисидаги ишни қайтадан кўрилиши учун асос бўлиши мумкин.
29. Қабул қилинган қарорлар (кўрсатмалар) бажарилишининг ҳисоб ва назоратини комиссиянинг ишчи органи юритади.
а) аттестат олинганидан кейин, илгари аттестацияга тақдим этилган ҳужжатларда ахборотни бузиб кўрсатиш далилларининг аниқланиши;
в) суд бошқарувчисининг аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Қўмита кўрсатмалари ёки фармойишларини бажармаганлиги;
31. Қўмитанинг аттестат амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорида (кўрсатмасида) кўрсатилган талабларни белгиланган муддатларда бажариш Қўмита томонидан суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тиклаш учун асос ҳисобланади.
32. Қўмита суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини қуйидаги асослар бўйича бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади:
а) аттестат олинганидан кейин, илгари аттестацияга тақдим этилган ҳужжатларда ахборотни бузиш далиллари аниқланиши;
в) суд бошқарувчисининг аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида Қўмита кўрсатмаларини бажармаганлиги;
г) банкротлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ суд бошқарувчиси зиммасига юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги, шунингдек, агар суд бошқарувчисининг ҳаракатлари қарздор ёки кредиторларнинг зарар кўришига сабаб бўлса;
33. Суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш тўғрисида Қўмита уч кун ичида, ёзма шаклда асосланган равишда суд бошқарувчисига, суд бошқарувчиси банкротлик таомилини амалга оширадиган ҳолларда эса хўжалик судига ҳам маълум қилади.
Суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиши тикланганда Қўмита, агар суд бошқарувчиси банкротлик таомилини амалга ошираётган бўлса, бу ҳақда ҳам хўжалик судига маълум қилади.
34. Амал қилиши тўхтатиб қўйилган ва бекор қилинган аттестатлар тўғрисидаги маълумотларни Қўмита Суд бошқарувчиларининг ягона реестрига киритади.
35. Қўмита қуйидаги ҳолларда хўжалик судига аттестация комиссиясининг қарорига асосан суд бошқарувчисини вазифаларини бажаришдан озод этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади:
банкротлик таомилини амалга ошириш бўйича қонун талабларининг бир неча маротаба ёки бир маротаба қўпол бузилиши;
агар аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш учун белгиланган муддат мобайнида комиссиянинг қарори (кўрсатмаси) бажарилмаса;
Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонунларига мувофиқ суд бошқарувчиси зиммасига юкланган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли қарздор ёки унинг кредиторлари учун зарар келтирилганда;
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қонуни 18-моддасига мувофиқ шахсни суд бошқарувчиси этиб тайинлашга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;
36. Аттестация комиссиясининг қарорига (кўрсатмасига) қўшилмаган суд бошқарувчиси қарорни (кўрсатмани) тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади.