12.06.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1581
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 12.06.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1581
Кучга кириш санаси
22.06.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2019
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 138-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (бундан кейин — Қўмита) суд бошқарувчилари аттестация комиссияси (бундан кейин — комиссия)нинг иш фаолияти билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
аттестат талабгорининг суд бошқарувчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорида назарда тутилган малака талабларига мувофиқлигидан гувоҳлик берадиган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга;
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қонуни 18-моддасига мувофиқ шахсни суд бошқарувчиси этиб тайинлашга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;