29.08.1996 йилдаги 257-I-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг биринчи қисми ва иккинчи қисми (бундан буён Кодекс деб юритилади) 1997 йилнинг 1 мартидан амалга киритилсин.
4. Кодексдаги битимлар ҳақиқий эмаслигининг асослари ва оқибатлари тўғрисидаги нормалар (109, 112128-моддалар), тегишли битимлар қачон тузилганидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги талабномани суд 1997 йилнинг 1 мартидан кейин кўриб чиқадиган битимларга нисбатан қўлланилади.
6. Кодекс 187-моддасининг қоидалари (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат) мулкка эгалик қилиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар бошланган ва Кодекс амалга киритилаётган вақтда давом этаётган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
7. Кодекснинг 27-бобида белгиланган шартномалар тузиш тартиби 1997 йилнинг 1 мартидан кейин киритилган таклифларга биноан тузиладиган шартномаларга нисбатан қўлланилади.
10. Кодекс 760-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг қоидалари омонатларга пул маблағларини жалб этиш билан боғлиқ муносабатлар Кодекс амалга киритилгунга қадар юзага келган ҳолларга ҳам татбиқ этилади ва Кодекс амалга киритилган вақтда сақлаб қолинади.
11. Кодекс 990 ва 991-моддаларининг қоидалари агар жабрланувчига зиён етказиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар, аммо узоғи билан 1994 йилнинг 1 мартигача юз бериб, етказилган зиён ўрни қопланмай қолган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
Кодекс 10051016-моддаларининг қоидалари фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказиш 1997 йилнинг 1 мартига қадар, аммо узоғи билан 1994 йилнинг 1 мартигача юз бериб, етказилган зиён ўрни қопланмай қолган ҳолларга ҳам татбиқ этилади.
12. Кодекс 1112 1157-моддаларининг қоидалари Кодекс амалга киритилгунга қадар очилган бўлиб, аммо 1997 йилнинг 1 мартига қадар меросхўрларнинг ҳеч бири томонидан қабул қилиб олинмаган ва мерос ҳуқуқи бўйича давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтказилмаган меросга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
14. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари иловага мувофиқ 1997 йилнинг 1 мартидан эътиборан тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.