Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
Буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО ҲАВО КЕМАЛАРИГА ШОВҚИНЛАР БЎЙиЧА СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 12 январда 1360-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 9 мартдаги 72-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2768, 11.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Фуқаро авиацияси Халқаро ташкилоти (ИКАО) талабларини жорий қилиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 16 апрелдаги 53-сонли буйруғи билан (2004 йил 20 май, рўйхат рақами 1360) тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйча Сертификат бериш тўғрисидаги йўриқномага, иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан 10 кун ўтгач кучга киради.
3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзгартириш ва қўшимчаларнинг кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат сертификатлаш, лицензиялаш ва парвоз хавфсизлиги устидан назорат қилиш Бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорати қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи Х.А. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 21 декабрь,
155-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 11-модда)