LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастоталар спектри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–3358-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги ЎзПТАнинг 1999 йил 20 апрель 157-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (1999 йил 13 апрель рўйхат рақами 700) рўйхатдан ўтган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.