Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида

ТАСДИҚЛАНГАН
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқнома

1-боб. Асосий тушунчалар

II боб. Умумий қоидалар

III. Юкларни автомобиль транспортида ташишга товар-транспорт юкхатларини тўлдириш ва уларни қайта ишлаш

1-§. Товар-транспорт юкхатларини юкни жўнатувчида тўлдириш

2-§. Манзил томон борилаётган йўлда товар-транспорт юкхатини тўлдириш

3-§. Товар-транспорт юкхатини юкни олувчида тўлдириш

4-§. Товар-транспорт юкхатининг ташувчи томонидан тўлдирилиши

5-§. Юклар автомобиль транспорти билан шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташилганда товар-транспорт юкхатларини тўлдириш хусусиятлари

6-§. Товар-транспорт юкхатларининг намунавий шаклларини қайта ишлаш

IV боб. Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақаларини тўлдириш ва уларни қайта ишлаш

1-§. Йўл варақаларини тўлдириш

2-§. № 4-п ва № 1 (халқаро) шакллардаги йўл варақаларини тўлдириш хусусиятлари

3-§. Йўл варақаларини қайта ишлаш

V боб. Якуний қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғисида»ги қарорига асосан, бозор иқтисодиёти шароитида юк ташишлар билан шуғулланувчи, ташувчиларнинг мулкчиликнинг ҳуқуқий шакли ва мансублигидан қатъи назар, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида буюраман:
Мазкур Йўриқнома «Автомобиль транспорти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда автомобиль транспортида юк ташиш учун ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш тартибини белгилаб беради ҳамда юкларни транспортда ташишда қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.
Юкларни шаҳарлараро ташиш 2-иловага мувофиқ № 2-тм намунавий шаклга мувофиқ, халқаро ташишда — 3-иловага мувофиқ CMR намунавий шаклига биноан расмийлаштирилган товар-транспорт юкхатлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
а) 4-с намунавий шакл (ишбай) 4-иловага мувофиқ юкларни автомобиль транспортида ташишда шартномавий тарифларнинг ишбай нархлари бўйича ҳайдовчи ишига ҳақ тўлаш шартларида юкларни ташишда қўлланилади;
б) 4-п намунавий шакл (соатбай) 5-иловага мувофиқ соатбай шартномавий тарифлар бўйича автомобиль ишига ҳақ тўлаш шартларида юкларни автомобилда ташиш ишларни бажаришда қўлланилади;
в) 4-м шакл (шаҳарлараро) 6-иловага мувофиқ юкларни автомобилда шаҳарлараро ташишни ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ юкларни шаҳарлараро ташиш бўйича ишларни юк автомобилида бажаришда қўлланилади.
г) 1-шакл (халқаро) 7-иловага мувофиқ халқаро қатновда юкларни ташиш бўйича ишларни юк автомобилида бажаришда қўлланилади.
мазкур Йўриқноманинг 13-бандига мувофиқ товар-транспорт юкхатига илова қилинадиган илова ҳужжатлари расмийлаштирилсин, улар бўйича омбор, тезкор, бухгалтерия ҳисоблари юритилади ҳамда товар-материал бойликлар кирим ва чиқим қилинади.
«Келиш санаси ва вақти» ва «Кетиш санаси ва вақти» 17 ва 18-устунларида юк ортиш учун автомобилнинг келиши ва сўнгра кетиши йили, куни, ойи, соати ва минутлари ёзилади ёки штамп-соатда босилади. Ҳайдовчи томонидан кириш дарвозасида ёки назорат-ўтказиш пунктида, ёхуд юкни жўнатувчи ташкилотнинг товар юкланиши учун масъул шахсига йўл варақаси кўрсатилган вақт юк ортиш учун келинган вақт деб ҳисобланади. Товар-транспорт юкхати имзоланган ва товар ортиб жўнатилиши учун масъул бўлган шахс томонидан ҳайдовчига берилган вақт автомобилнинг юк ортиш жойидан жўнаган вақти ҳисобланади. Агар бир қатнашда юк бир неча товар-транспорт юкхати бўйича юкланса, юк ортиш учун келинган вақт уларнинг биринчисига, юк ортиб бўлингандан кейин жўнаб кетилган вақт уларнинг охиргисига ёзилади, қолган товар-транспорт юкхатиларига тегиши устунларга чизиқ тортиб қўйилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази