Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2009 07.11.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1520
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қарори, 07.11.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1520
Кучга кириш санаси
17.11.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтида харид Қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 7 ноябрда 1520-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2/2-сонли ««Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1520-1, 24.02.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 октябрдаги 03-4-124-сонли Мажлис баёнига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23/9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви томонидан
2005 йил 22 октябрда 23/9-сон билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 октябрдаги 03-4-124-сонли Мажлис баёнига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналарининг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун кредит бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу кредитлар тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналарининг шохобчаларидан ўз вақтида харид қилишлари учун қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банклари ушбу кредитларни қарз олувчиларга шартнома асосида 90 кунгача бўлган муддатга берадилар. Кредитлар мижознинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи жойлашган манзил бўйича берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкалари миқдори қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга кўра кредит шартномаси асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредит суммаси ширкат ва фермер хўжаликларига улар контрактация шартномаси асосида тайёрлов корхонасига сотган пахта хом ашёсидан олинган ва ушбу хўжаликларга ажратилган пахта ёғи, шрот ва шелуха суммасидан ошмаган миқдорни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кредитлар тижорат банкларининг ўз кредит ресурслари ҳисобидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кредитларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ширкат ва фермер хўжаликлари кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит қайтарилиши таъминоти тўғрисидаги ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олинган кредитни қайтармаслик хатарининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши керак. қарз олувчилар банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахснинг кафиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банклар, ўзлари билан доимий алоқага эга бўлган, банк ҳисоб рақамида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга, мазкур Тартибнинг 7-бандида кўрсатилган таъминотни талаб қилмай, ишончли кредит бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредитларни қайтарилиш таъминоти шаклларидан бири сифатида мол-мулк гарови хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, муомаладан чиқарилган буюмлардан ташқари, ҳар қандай мулк гаров предмети бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кредит сўраб, мазкур Тартибнинг 6-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, берилган ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк томонидан кредит бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарорини бериш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кредит бўлими ходими, муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда, ссуда ҳисобварағини очиш тўғрисида бухгалтерияга кўрсатма беради ва кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига ссуда ҳисобварағи очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кредитлаш ва кредитни қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар нақд пулсиз шаклда пахта ёғи, шрот ва шелухани сотиб олиш учун фақат қарз олувчиларнинг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Берилган кредитлар бўйича кредит бўлими ходимининг фармойишига кўра муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва улар кредитлаш муддатларига қараб, тўла қайтарилганига қадар тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тижорат банклари томонидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг амалга оширилади ва у қарз олувчи томонидан унинг лойиҳаси ва кредит шартномаси шартларининг амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Берилган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан муддатидан олдин ундириб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақами орқали ундириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва ўрнатилган тартибда ундирилади. Бунда фоизлар кредит қарзларидан олдин ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қарз олувчи томонидан асосий қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, банк Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мустақил равишда, судга мурожаат қилмасдан, гаров предметини тасарруф қилиб, уни қонунчиликда белгиланган тартибда сотган ҳолда ўзининг кредит бўйича қарздорлигини қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қарз олувчининг таъминоти кредит бўйича асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк, мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулки, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш Тартиби»га мувофиқ амалга ошириши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 45-сон, 345-модда)