Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КАПИТАЛИНИНГ етарлигига ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШлар КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 майдаги 949-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/2-сонли «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 949-8, 06.07.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли фармонининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 апрель,
9/19-сон
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2002 йил 20 апрелдаги қарорига
1-ИЛОВА
(9/19-сонли баённома)
Марказий банки Бошқарувининг
2002 йил 20 апрелдаги қарорига
1-ИЛОВА
(9/19-сонли баённома)
«Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомга
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. 1.1-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:
«1.1 Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, (2002 йилдаги 5-6-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 38-моддаси), ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банкларининг капитал етарлилигига бўлган талабларнинг тартибини ўрнатади».
2. 3.1-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хусусий банклар учун — 1,25 млн. АҚШ доллари эквивалентида».
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон)